Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Муниса Сабировнанинг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда музей туризмининг ривожланиши (ХХ аср иккинчи ярми - ХХИ аср бошлари)», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш,  таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tar220
Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги илмий кенгаш асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш, PhD. 02/09.07.2020. Tar.70.03.
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, академик; Ҳолиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХИ аср бошларида Ўзбекистон музейларнинг ижтимоий маданий ривожланиши, музей ва тарихий ёдгорликлар тарғиботида халқаро кўргазмалар ва маданий тадбирларнинг ўрни ҳамда музей туризмининг замонавий тамойилларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда музей туризмининг шаклланиши дастлаб ХХ аср бошларига тўғри келиб, мураккаб ижтимоий муҳит, республиканинг локал хусусияти ва айни пайтда               1920-30-йиллардаги ташвиқотчилик характери билан боғлиқликда кечгани ҳамда шу даврдан ташрифчилар статистикаси юритила бошлаганлиги; 1940-50-йилларда асосий мафкуравий тарғибот марказига айланиб, экспозицияларни мактаб ўқув дастурларига мослаштириш ва бунда кўчма агитбригадалар, лекторийлар, ўлкашунослик тўгараклари воситаси қўлланилгани натижасида музей педагогикаси юзага келгани; 1960-70-йилларда экскурсаводлар малакасини ошириш, музей йўлкўрсатгичлари ишлаб чиқиш, «Интурист» ва «Билимлар уйи» ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро маданий алмашинув йўлга қўйилгани далилланган;
1970-йилларга келиб давлатлараро расмий-сиёсий жараёнлар асосидаги маданий алоқалар алмашинуви музей туризми тараққиётини белгилагани, бу даврда халқаро кўчма кўргазмалар фаолияти такомиллашиб, Марказий Осиё давлатлари бўйича Ўзбекистонда ЮНЕСКО «Бадиий репродуксиялар» дастури доирасидаги жаҳон рангтасвири намуналари намойиш этилгани; собиқ иттифоқда Владимир-Суздалдан кейин иккинчи музей-қўриқона Ичан-қалъа, 1980-йилларга келиб Самарқанд ва Бухоро очиқ осмон остидаги музейлари ташкиллаштирилиб, маршрутлар кўлами кенгайиши натижасида марказий «Интурист» ташкилоти томонидан сайёҳлар тақсимоти, ташриф статистикаси, хорижий туристларни қабул қилиш бўйича Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаганлиги очиб берилган;
Махсус илмий-реставрация лойиҳалаш-смета бюроси, Таъмиршунослик ва лойиҳалаш илмий ишлаб чиқариш институти билан ҳамкорликда тарихий обектларни музейлаштириш амалиёти такомиллашгани жумладан, Хивада Оллақулихон мадрасасида Хоразм медицина тарихи музейи, Тошкентдаги собиқ «Шарқ» меҳмонхонасида Ўзбекистон гиламлари ва сўзаналари музейи, княз Н. К. Романов саройида Антиквар-заргарлик фонди кўргазмалари музей туризмидаги муҳим ресурслар сифатида фойдаланилгани; ўзбек халқининг миллий ва этнографик хусусиятларни халқаро туризм миқёсида тарғиб этишга қаратилган Тошкент этнографик ҳудудий музейи, Шаҳрисабз ва Қўқон музей-қўриқхоналари ишланмалари собиқ марказ томонидан қўллаб қувватланмагани боис бу лойиҳалар тугатилгани далилланган;
музей маркетинги учун донорлик ва меценатликни ташкиллаштиришда Лувр музейи тажрибасидаги фандрайзинг амалиётини; визуал имидж ва интернатив тасвирларни креатив асосда қўллашда Тейт галереясидаги ребрендинг воситасини; таълим туризми ҳамда музейшуносликдаги илмий тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришда Смицон миллий музейи; бизнес туризмда муҳим аҳамият касб этадиган корхона брендини тарғиб этувчи корпоратив музейлар шаклини яратишда Форд, Шанел музейлари иш йўлларини; геотуризм фаолиятини оммалаштиришда Франция, Швецария экомузейлари ишланмалари тажрибасини республика музейлари миллий хусусиятидан келиб чиқиб амалий фаолиятга уйғунлаштириш муҳим натижадорликка эга бўлиши далилланган.;
ТрипАдвисор халқаро туристик платформасига Ўзбекистоннинг 34 та музейи киритилгани аниқланиб, Маданий мерос агентлиги таркибидаги 115 та музейларни Cултуре Трип – халқаро сайёҳлик мобил-илова платформасига тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш; музей туризмида энг талабгир бўлган нодавлат ва хусусий музейлар (7 та) тажрибасини оммалаштириш; энг кам ташрифчилар қайд этилган (Термиз музей-қўриқхонаси, Сармишсой музей-қўриқхонаси) амалиётига Мусеум Апп. мобил иловаларини индивидуал асосда дастурлаш асносида пикирлар, электрон чипталар, интерактив ишланмаларни фаоллаштириш истиқболли эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда музей туризмини шаклланиши ва ривожланишига оид олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда музей туризмининг шаклланиши дастлаб ХХ аср бошларига тўғри келганлиги, мураккаб ижтимоий муҳит, республиканинг локал хусусияти ва айни пайтда                 1920-30-йиллардаги ташвиқотчилик характери билан боғлиқликда кечганлиги, ташрифчилар статистикаси юритила бошлаганлиги, 1940-50-йилларда асосий мафкуравий тарғибот марказига айланиб, экспозицияларни мактаб ўқув дастурларига мослаштириш ва бунда кўчма агитбригадалар, лекторийлар, ўлкашунослик тўгараклари воситаси қўлланилгани натижасида музей педагогикаси юзага келганлиги, 1960-70-йилларда «Интурист» ва «Билимлар уйи» ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро маданий алмашинув йўлга қўйилганлигига оид маълумотлардан Олий таълим муассасаларида музейшунослик (музей менежменти ва маданий туризм) таълим йўналиши учун мутахассислик фанидан «Маданий туризм тарихи ва назарияси» ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-102-сонли нашр гувоҳномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларга маданий туризмнинг шаклланиши ва тарихий ривожланишини, унинг бугунги кунгача бўлган даврдаги ўзгаришлари акс этган тўлақонли ўқув адабиёти яратилишига асос бўлган. 
1970-йилларга келиб давлатлараро расмий-сиёсий жараёнлар асосидаги маданий алоқалар алмашинуви музей туризми тараққиётини белгилагани, бу даврда халқаро кўчма кўргазмалар фаолияти такомиллашуви, Марказий Осиё давлатлари бўйича Ўзбекистонда ЮНЕСКО «Бадиий репродуксиялар» дастури доирасидаги жаҳон ноёб коллекция намуналари намойиш этилганлиги, очиқ осмон остидаги музейлари ривожи, маршрутлар кўлами кенгайиши, сайёҳлар тақсимоти, ташриф статистикаси, хорижий туристларни қабул қилиш бўйича Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаганлигига оид материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали “Тарих ва янги талқин” кўрсатуви ссенарийсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи телеканали 2022-йил 16-февралдаги 01-06/392-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистонда ХХ аср 70-80-йилларида музей туризми тараққиётининг хусусиятлари мазмуни билан давр бўйича таассуротини кенгайтиришга хизмат қилган. 
Махсус илмий-реставрация лойиҳалаш-смета бюроси, Таъмиршунослик ва лойиҳалаш илмий ишлаб чиқариш институти билан ҳамкорликда тарихий обектларни музейлаштириш амалиёти такомиллашгани, фонд кўргазмалари музей туризмидаги муҳим ресурслар сифатида фойдаланилгани, ўзбек халқининг миллий ва этнографик хусусиятларини халқаро туризм миқёсида тарғиб этишга қаратилган Тошкент этнографик ҳудудий музейи, Шаҳрисабз ва Қўқон музей-қўриқхоналари ишланмаларига оид материаллардан музей экспозицияларини яратишда архив ҳужжатлари асосида илмий асосланган тақдимотлар ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Маданий мерос обектлари реставрацияси дирекцияси” давлат муассасасининг 2024-йил 3-декабрдаги 03-08/309-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёш авлод онгида илмий-реставрацияни лойиҳалаш, музейлаштириш, музей туризми ҳақида, шу билан бирга музей экспозицияларини яратишда мутахасисларнинг билим ва фикрларини кенгайтиришда хизмат қилган.
музей маркетинги учун донорлик ва меценатликни ташкиллаштириш,  Лувр музейи тажрибасидаги фандрайзинг амалиёти, визуал имидж ва интернатив тасвирларни креатив асосда қўллаш, Тейт галереясидаги ребрендинг воситаси, таълим туризми ҳамда музейшуносликдаги илмий тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш, бизнес туризмда муҳим аҳамият касб этадиган корхона брендини тарғиб этувчи корпоратив музейлар шаклини яратиш, геотуризм фаолиятини оммалаштириш, экомузейлар ишланмалари тажрибасини республика музейлари миллий хусусиятидан келиб чиқиб маҳаллий музейлар амалий фаолиятга уйғунлаштиришга қаратилган илмий материаллардан Самарқанд давлат музей қўриқхонасида кўргазма ярмаркалар ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 16-декабрдаги 04-18/7927-сонли далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 4-декабрдаги 04-05/4480-сонли далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музей ташрифчиларига коммуникацион муҳитни такомиллаштиришда қўшимча хизмат турларини кенг тарғиб этишга, илмий тадқиқот олиб бораётган ташрифчилар учун фондлар ҳолати бўйича экскурсиялар ташкил этиш, белгиланган вазифалар ижросини инновацион асосда амалиётга татбиқ қилишни илмий асосда ёритишга хизмат қилган.
    ТрипАдвисор халқаро туристик платформасига Ўзбекистон музейлари киритилиши, Маданий мерос агентлиги таркибидаги музейларда мобил-илова платформаси амалиётини йўлга қўйиш, музей туризмида энг талабгир бўлган нодавлат ва хусусий музейлар тажрибасини оммалаштириш, энг кам ташрифчилар қайд этилган  амалиётига Мусеум Апп. мобил иловаларини индивидуал асосда дастурлаш асносида пикирлар, электрон чипталар, интерактив ишланмаларни фаоллаштириш истиқболларига оид илмий материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тарихий савол» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи телеканали 2022-йил 13-апрелдаги 06-28/748-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши республикада музей туризмини ривожлантириш имкониятларини таргʻиб қилишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish