Каримов Неъмат Холйигитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув дала амалийотларида екстремал ва спорт туризмидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари (олий таълим муассасаларининг 1-2-босқич талабалари мисолида)”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped3985
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Рахматова Хайрихон Ашуралиевна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув дала амалиётларида туризмнинг экстремал ва спорт турларидан фойдаланишнинг назарий ҳамда методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг жисмоний чидамлиликка асосланган спорт ва экстремал туризм турлари бўйича билим, кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган методикалар машғулот мазмунини режалаштириш, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва туризм фаолияти компетенсияларини тавсифловчи мезонлар асосида такомиллаштирилган;
ўқув дала амалиёти давомида талабаларнинг жисмоний имкониятлари экстремал ва спорт туризми турлари (спелеотуризм, спелестология, треккинг, тоғ туризми, от туризми) билан боғлиқ табиий ва сунъий тўсиқларни енгиб ўтишга мўлжалланган амалий машғулотлар тизими ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этиш асосида ривожлантирилган;
табиий фанлар йўналиши 1-2-босқич талабалари учун ўқув дала амалайоти дастурларини ишлаб чиқишга қўйиладиган педагогик талабларга мос равишда екстремал шароитларда ўқув дала амалийотларини ташкил етишнинг педагогик модели талаба йошларда екстремал вазийатларга мослашувчанлик ўқув тадқиқот ишларини олиб бориш (жамоавий ҳаракатланиш, тоғларда, дарйо водийларида, террасалар)да замонавий геоинформацион системалар билан биргаликда маҳаллий табиий воситалардан фойдаланиш имконийатлари такомиллаштирилган;
туристларни тайёрлаш соҳасидаги индивидуал таълимни ташкил этиш методикасига асосланиб, талабаларга саёҳат турлари (маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, агротуризм)ни танлашни ўргатиш, дала амалиётида турли йўналишдаги жисмоний юкламалар ўлчамлари ва мусобақа фаолияти натижаларини баҳолаш усуллари ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг функсионал асимметриясини хисобга олган ҳолда техник усулларни асимметрик такомиллаштиришга тўпни бошқариш техникасига ўргатиш методикасини ишлаб чиқиш асосида:
талабаларнинг жисмоний чидамлиликка асосланган спорт ва экстремал туризм турлари бўйича билим, кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган, машғулот мазмунини режалаштириш, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва туризм фаолияти компетенсияларини тавсифловчи мезонлар асосида такомиллаштирилган методикалардан Наманган давлат университетида бажарилган “Ўқувчи йошлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги №02-07-2062/04-сонли ва Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-июндаги №02-04-207-сонли маълумотномалари). Натижада, ўқув дала амалийотларида туризмнинг екстремал ва спорт турларидан фойдаланишнинг назарий методологик асосларини ўрганилиш ва таҳлил қилиш самарадорлиги ошган;
ўқув дала амалиёти давомида талабаларнинг жисмоний имкониятлари экстремал ва спорт туризми турлари (спелеотуризм, спелестология, треккинг, тоғ туризми, от туризми) билан боғлиқ табиий ва сунъий тўсиқларни енгиб ўтишга мўлжалланган амалий машғулотлар тизими ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этиш асосида ривожлантирилган тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган “Ўқувчи йошлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги №02-07-2062/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув йилининг сўнгида ташкил етиладиган ўқув дала амалийотларига таййоргарлик кўришнинг педагогик хусусиятларини ўрганиш имкони кенгайтирилган;
табиий фанлар йўналиши 1-2-босқич талабалари учун ўқув дала амалайоти дастурларини ишлаб чиқишга қўйиладиган педагогик талабларга мос равишда екстремал шароитларда ўқув дала амалийотларини ташкил етишнинг педагогик модели талаба йошларда екстремал вазийатларга мослашувчанлик ўқув тадқиқот ишларини олиб бориш (жамоавий ҳаракатланиш, тоғларда, дарйо водийларида, террасалар)да замонавий геоинформацион системалар билан биргаликда маҳаллий табиий воситалардан фойдаланиш имконийатлари бўйича ишланган тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган “Ўқувчи йошлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги №02-07-2062/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар томонидан ўқув дала амалийоти даврида жой номларини аниқлашнинг узвийлиги ва узлюксизлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
туристларни тайёрлаш соҳасидаги индивидуал таълимни ташкил этиш методикасига асосланиб, талабаларга саёҳат турлари (маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, агротуризм)ни танлашни ўргатиш, дала амалиётида турли йўналишдаги жисмоний юкламалар ўлчамлари ва мусобақа фаолияти натижаларини баҳолаш усулларини ривожлантиришга йўналтирилган тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган “Ўқувчи йошлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги №02-07-2062/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув дала амалийотини мазмунли ўтказишнинг амалий асосларини янада ривожлантиришга еришилган.