Нишонов Жамшид Тўрақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Жанубий ўзбекистонда илк шаҳар маданиятининг ривожланиши тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar.1436
Илмий раҳбар: Эшов Баҳодир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Мавлонов Ўктам Маҳмасобирович ; тарих фанлари доктори Хушвақтов Наби Олимович
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги шаҳарлари тарихи бўйича тўпланган билимлар динамикасини таҳлил этиш, мавзунинг ўрганилиши тарихи ва археологик тадқиқотларнинг натижаларини очиб бериш, илмий ёндашувлар, қарашлар ва замонавий муаммоларни қиёсий таҳлил этишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўрта Осиёда бронза асри ва илк темир даври урбанизация жараёнларининг ўрганилишига оид адабиётлар ва мавжуд илмий ёндашувларнинг назарий-консептуал моҳияти таҳлили асосида муаммо тарихшунослигини даврлаштириш масалаларига аниқликлар киритилган (жумладан, муаммо тарихшунослиги мавжуд уч давр ўрнига тўрт даврга бўлиниши исботланган) ҳамда ҳар бир босқичнинг моҳияти, кўлами ва ўзига хос жиҳатлари билан фарқланиши асослаб берилган;
Россия империяси мустамлакачилиги даврида минтақада археологик тадқиқотларнинг ўзига хос хусусиятлари (археологиянинг шаклланганлиги, бироқ, олиб борилган изланишлар чуқур илмий асосга эга бўлмай, аксарият олимлар ўрта аср ёзма манбалари маълумотларига асосланганлиги, шунингдек тадқиқотлар асосан нисбатан кейинги даврга оид ёдгорликлар ҳудудида олиб борилганлиги), ХХ асрнинг 20-30-йилларига келибгина Ўрта Осиё археологияси илмий-услубий жиҳатдан шаклланганлиги ва дастлабки йирик археологик экспедициялар ташкил этилганлиги кўрсатиб берилган;
совет даврида минтақада олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига доир турли илмий қарашлар, назариялар ва ёндашувлар вужудга келганлиги (хусусан, 1970-1980- йиллардаги археологик тадқиқотларда минтақа ҳудудида бронза асри ва илк темир даврига оид катта шаҳарлар мавжудлиги ўз исботини топганлиги, бунгача эса фақат шаҳар манзилгоҳлари бўлганлиги фараз қилинганлиги) далилланган;
мустақиллик йилларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида очилган манзилгоҳлар, қўҳна шаҳарлар ва улардан олинган топилмалар асосида Ўзбекистоннинг жанубидаги дастлабки шаҳар ва шаҳар кўринишидаги марказлар ҳамда манзилгоҳларнинг ривожланиши муаммоларига аниқликлар киритилганлиги (жумладан, бронза – илк темир даврига тегишли энг қадимий шаҳар Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги Жарқўтон ёдгорлиги эканлиги) асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Ўзбекистонда илк шаҳар маданиятининг ривожланиши тарихини илмий тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, хулосалар, таклиф ва тавсиялар асосида: Жанубий Ўзбекистонда илк шаҳар маданиятининг ривожланиши масалаларини ўрганиш бўйича асосий назариялар, консепсиялар ва ёндашувларни кўриб чиқиш ҳамда уларга замонавий тарихшунослик нуқтаи назаридан баҳо берилгани; ижтимоий-иқтисодий, сиёсий алоқалар ва миграция жараёнларининг урбанизация тараққиётига таъсири масалаласининг ўрганлиши каби маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мозийга саёҳат” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 1 майдаги 02-06-659-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши томошабинларга Жанубий Ўзбекистонда илк шаҳарлари шаклланиши ва ривожланиши масалалари, сиёсий алоқалар ва миграция жараёнлари ҳақида маълумотлар билан кенгроқ танишиш имкониятини берган.
Қадимги шаҳарларининг юбилей саналари муносабати билан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидаги моддий маданий мерос обектларининг қайтадан таъмирланиши сабаб зиёрат қилувчилар сони ошиб, муқаддас қадамжолар руҳий покланиш, маънавий юксалиш масканига айланганлиги каби илмий-тарихий маълумотлардан фойдаланилган. (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 30 мартдаги 01-26-30/03-23-сонли маълумотномаси) Натижада Жанубий Ўзбекистон воҳасидаги қадимги шаҳарлари тарихи акс эттирилган, воҳа моддий маданияти тарихига бағишланган буклет ва флайерлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга воҳанинг меъморчилик ва зиёрат туризми, бўйича хулосалар чиқариш имконини берган.
Жанубий Ўзбекистоннинг илк шаҳарлари шаклланиши ва ривожланиши масалаларини ўрганиш бўйича асосий назариялар, консепсиялар ва ёндашувларни кўриб чиқиш ҳамда уларга замонавий тарихшунослик нуқтаи назаридан баҳо бериш; ижтимоий-иқтисодий, сиёсий алоқалар ва миграция жараёнларининг урбанизация тараққиётига таъсири масаласининг ўрганилишини таҳлил қилиш масалаларининг ўрганилиши каби маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мозийга саёҳат” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 1 майдаги 02-06-659-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинларга Қашқадарё илк шаҳарлари шаклланиши ва ривожланиши масалалари, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий алоқалар ва миграция жараёнларининг урбанизация тараққиётига таъсири масаласи ҳақида маълумотлар билан кенгроқ танишиш имкониятини берган
Ўрта Осиёда бронза асри ва илк темир даври урбанизация жараёнларининг ўрганилишига оид адабиётлар ва мавжуд илмий ёндашувлар масаласи, Россия империяси мустамлакачилиги даврида минтақада археологик тадқиқотларнинг ўзига хос хусусиятлари, Ўрта Осиё археологияси илмий-услубий жиҳатдан шаклланганлиги ва дастлабки археологик экспедецияларни ташкил этилишига оид материаллардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 30 мартдаги 01-26-30/03-23-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга қўлланиши археологик тадқиқотлар натижасида қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига доир турли илмий қарашлар, назариялар ва ёндашувлар вужудга келганлиги, мустақиллик йилларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида очилган манзилгоҳлар, қўҳна шаҳарлар ва улардан олинган топилмалар асосида Ўзбекистоннинг жанубидаги дастлабки шаҳар ва шаҳар кўринишидаги марказлар ҳамда манзилгоҳларнинг ривожланиши муаммоларига аниқликлар киритилган.