Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаева Дурдона Раҳмонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарт компонентли гипотаксемаларнинг лингвокогнитив ва лингвокултурологик жиҳатлари ҳамда таржима муаммолари (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №B2020.4.PhD/Fil1530 
Илмий раҳбар: Ҳошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Рахмонов Улуғбек, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ШКГларни 
структурал-семантик, лингвокогнитив, лингвокултурологик ва лингвопрагматик нуқтайи назардан тадқиқ қилиш, уларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатларини таҳлил этиш ва таржима жараёни учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий инглиз ва ўзбек тилларида “шарт” консептуал семантикасини воқелантирувчи вербал бирликлар ишда “кондиционема” атамаси остида тизимлаштирилиб, уларнинг “шарт” майдони конституентлари сифатидаги ядровий, доминант ва перифериал мақоми очиб берилган;
инглиз тилида ШКГларнинг 40 та, ўзбек тилида эса 52 та структурал-семантик тури, шу жумладан, уларнинг инглиз тилида 21 хил, ўзбек тилида эса 29 хил янги турлари илк бор аниқланиб, улар моделлаштирилган, тавсифланган, таснифланган ва далилланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида ШКГларнинг коммуникатемалар сифатидаги лингвопрагматик ва лингвокултурологик табиати очиб берилган, шунингдек, ШКГларнинг нутқ актларида импликатив семантикани ифодаловчи коммуникатив-прагматик турлари аниқланган, таснифланган ва уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари асосланган;
типологик жиҳатдан турли тизимга мансуб бўлган, хусусан, СВО тизимли инглиз ва СОВ тизимли ўзбек тилларидаги ШКГларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатларини аниқлаш орқали уларни бир тилдан иккинчи тилга ўгиришда юзага келадиган муаммолар очиб берилган ва уларни транслатологик трансформациялар асосида бартараф қилиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз-ўзбек тилларидаги шарт компонентли гипотаксемаларнинг лингвокогнитив ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида ШКГларнинг коммуникатемалар сифатидаги лингвопрагматик ва лингвокултурологик табиати очиб берилганлиги, шунингдек, ШКГларнинг нутқ актларида импликатив семантикани ифодаловчи коммуникатив-прагматик турлари аниқланганлиги, таснифланганлиги ва уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари очиб берилганлиги ва асосланганлиги, ҳамда, замонавий инглиз ва ўзбек тилларида “шарт” консептуал семантикасини воқелантирувчи вербал бирликлар ишда “кондиционема” атамаси остида тизимлаштирилиб, уларнинг “шарт” майдони конституентлари сифатидаги ядровий, доминант ва перифериал мақоми очиб берилганлигига доир илмий натижа ва хулосаларидан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбекистон миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 1-январдаги 1/04-80-сон маълумотномаси). Натижада рақс санъатига оид матннинг лингвистик бирликларида “шарт” консептининг воқеланиши масаласига ойдинлик киритилди, инглиз ва ўзбек тиллари лингвомаданий бирликларидан бири бўлган шарт компонентли гипотаксемаларнинг лингвистик, миллий-маданий ва коммуникатив вазифаларини аниқлашга ва уларни нутқда тўғри қўллашга доир илмий-назарий ва амалий қарашлар мукаммаллашган;
типологик жиҳатдан турли тизимга мансуб бўлган, хусусан, СВО тизимли инглиз ва СОВ тизимли ўзбек тилларидаги ШКГларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатларини аниқлаш орқали уларни бир тилдан иккинчи тилга ўгиришда юзага келадиган муаммолар очиб берилиши ва уларни транслатологик трансформациялар асосида бартараф қилиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши асосида олинган хулосаларидан 2022-2023-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 02-36-899-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришларнинг мазмуни бойитилиб, илмий ва амалий салмоғи орттирилган. 
инглиз тилида ШКГларнинг 40 та, ўзбек тилида эса 52 та структурал-семантик турлари, шу жумладан, уларнинг инглиз тилида 21 хил, ўзбек тилида эса 29 хил янги турлари илк бор аниқланиб, улар моделлаштирилганлиги, тавсифланганлиги, таснифланганлиги ва далилланганлигига доир хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 3-декабрдаги 1577/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамийати ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish