Ишмуратов Мадамин Жумабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Хоразм туркий тарихнавислигида давлатчилик терминологияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil542
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч инновацион университети.
Илмий маслаҳатчи: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори, профессор в.б.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Йўлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор; Саидов Ёқубжон Сиддиқович филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбалар луғат қатламидаги давлатчилик атамаларининг мавзуий-семантик гуруҳларини аниқлаш, давлатчилик атамаларининг қўлланиш сабаб ва омилларини таҳлил қилиш, уларни генеологик ва таркибий тадқиқини амалга ошириш, давлатчилик атамаларининг лингвопоетик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбалари луғат қатламидаги давлатчилик атамаларининг қўлланиш сабаб ва омиллари очиб берилган;
Хоразм туркий тарихнавислари тарихий асарларидаги давлатчилик атамалари илк бор мавзуий-семантик гуруҳларга ажратилган ҳамда шу давргача этимологик жиҳатдан тўла тадқиқ қилинмаган давлатчилик атамаларининг тарихий илдизлари аниқланган;
Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбалар луғат қатламига мансуб давлатчилик атамаларига мансуб бирликларда юз берган маъно торайиши, маъно кенгайиши каби лисоний ҳодисаларнинг юзага келиш сабаблари асосланган;
Хоразм туркий тарихнавислари тарихий асарларида учрайдиган айрим давлатчилик атамаларининг таркибий таҳлили амалга оширилиб, улар рус тили ва у орқали европа тилларидан ўзлашган сўзлар экани далилланган;
Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбалар лексикасида мавжуд кўплаб давлатчилик атамаларининг ўзбек тилига ўзлашишга қадар бўлган тарихий ва семантик тараққиёти жаҳон тилшунослигидаги энг сўнгги кўламли тадқиқотлар асосида очиб берилган;
обект манбаларнинг лексик бирликлари таркибий реконструксия қилинган ва уларнинг функсионал таҳлили луғат таркибидаги тарихий қатлам муаммоси билан алоқадор эканлиги фактик материаллар орқали далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбалар лексикасида учрайдиган давлатчилик атамаларини ўрганиш асосида:
тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган. Натижада қадимий манбаларнинг замонавий табдилларини яратиш ва изоҳли луғатларини тузиш янада осонлашган, илмий изоҳлар янада мукаммаллашган;
тадқиқот натижаларидан Огаҳий томонидан форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинган “Ахлоқи муҳсинийн” асарини табдил қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этишда, Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддимат ул-адаб” асарини ўзбек тилидаги изоҳи билан нашр қилишда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 27-январдаги 02/976-сон маълумотномаси). Натижада қадимий қўлёзмалар ҳақидаги тавсифлар мазмуни янада бойиган, китобхонларга рақамли кутубхонадан фойдаланишда қулайлик яратилган, “Ахлоқи муҳсинийн” ва “Муқаддимат ул-адаб” асарлари луғат қисмида келтирилган сўзларнинг изоҳи янада мукаммаллашган;
тадқиқот хулосаларидан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлимида сақланаётган қадимги хоразмий, сўғдий, Хива хонлиги тарихига оид ноёб қўлёзма манбаларнинг нусхаларини ҳозирги ўзбек тилига ўгириш ва улардаги бир қанча сўзларнинг маъносини шарҳлашда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия фондининг 2024-йил 11-августдаги № 01-15-11/08-24-сон маълумотномаси). Пировардида манбалардаги хоразмий, сўғдий, авестовий, арабий ва форсий давлатчилик атамаларининг генетикаси равшанлашган ва уларнинг тарқалиш ареали, маъно тараққиёти аниқланган;
Хоразм Маъмун академиясида Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210-йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Асарлар” кўп жилдли силсиласининг 3-, 4-, 5-, 6-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган (ЎзР ФА Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 16-январдаги 226/1-25-сонли маълумотномаси). Пировардида ушбу асарлар луғат қисмида келтирилган сўзларнинг этимологик, лексик-семантик изоҳи янада мукаммаллашган, китобхонга тушунарлилик даражаси ошган;
Хоразм туркий тарихнавислигига оид манбаларда учрайдиган давлатчилик атамаларининг мавзуий-семантик гуруҳлари, этимологияси ва лингвопоетикасига оид диссертацияда келтирилган илмий-назарий хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Тилимизни ўрганамиз”, “Китобхон вақти”, “Ассалом Хоразм” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-декабрдаги 1054-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув матнининг илмий-манбавий савияси бойиган;