Саминжонова Шаҳноза Нумановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилшуносликнинг замонавий соҳалари доирасида тилнинг когнитив бирликларини аниқлаш тизими”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2347.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Анвар Ғофирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Муҳаммаджоновна, филология фанлари доктори, профессор; Тешабоева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тилшуносликнинг замонавий йўналишлари доирасида, айниқса компютер лингвистикаси, медиа макони ва ИТ соҳасида тилнинг когнитив бирликларини аниқлаш тизимини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инсон-компютер интерфейсларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлган юқори даражадаги мавҳумлик ва кўп маънолилик билан тавсифланадиган табиий тил ва ахборот технологиялари тилларининг когнитив бирликларининг ўзига хос хусусиятлари асосланган;
рақамли даврда тил, тафаккур ва технологияларнинг ўзаро таъсири ҳақида тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи ахборот технологиялари ва медиа макон тилининг когнитив бирликларини ўрганишга замонавий ёндашувлар аниқланган;
замонавий медиа макондаги “дельфинансы”, “хмудрый”, “сынарник”, “выкатили новую версию сайта”, “меншить”, “дропнуть”, “откатить”, “убить”, “чекать” ва бошқа фреймли тасаввурлар ҳамда блендинглар тавсифланиб, улар мураккаб мавҳум тушунчалар, ҳис-туйғулар ва маъно нозикликларини ифодалаш мослашувчанлиги ва қобилиятига эга бўлиб, шахслараро мулоқот ва ижодий ўз-ўзини намоён этиш учун беқиёс аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
когнитив-дискурсив ёндашувнинг тил алоқалари ҳодисаси сифатида акс этиши (“Р2П – реқуест то паймент – тўлов учун сўровлар”, “Р2П – ресеарч то праcтиcе – тадқиқотдан амалиётга”, “Р2П – респонсибилитй то протеcт – ҳимоя қилиш масъулияти”, “Р2П – ригҳт то протеcт – ҳимоя қилиш ҳуқуқи”, “WУЗЗУПГ2ТУСМТҲЛМКWҲ5 WБАСАП”, “404 ТТЙЛГ2Г”), мазкур ҳодисалар нафақат тил алоқаларини, балки уларни чуқур таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиши, бу эса код алмаштириш, тил интерференсияси ва кўп тиллилик шароитида тил шахсиятининг шаклланиши каби ҳодисаларга янгича қарашга имкон бериши исботланган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
табиий тил бирликлари ва ахборот технологиялари тилларининг когнитив тадқиқига оид хулоса, тавсия ва натижалар Фарғона давлат университетининг “Профлингво” марказида ўзбек тилидан рус тилига, рус тилидан ўзбек тилига диссертация, автореферат ва мақолаларни таржима қилишда қўлланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/5954-сон маълумотномаси), натижада диссертация, автореферат ва мақолаларни таржима қилиш самарадорлиги ошган;
замонавий тилшуносликнинг когнитив хусусиятларини акс эттирувчи “консепт”, “фрейм”, “бленд”, “сcрипт” атамаларини талқин қилиш масаласига турли ёндашувлар таҳлилига оид хулоса, тавсия ва натижалар: этномаданий ва маданиятлараро муносабатларни шакллантирувчи воситалар сифатида тақдим этилган тил белгиси (лингвомаданий йўналиш) ва менталитет (когнитив йўналиш) маъноси орқали Қозон федерал университети талабалари ва магистрантлари учун ўқув жараёнида фойдаланилган (Қозон федерал университетининг 2022-йил 20-декабрдаги 0.1.2101.01-09/377-сон маълумотномаси). Натижада машғулотларнинг илмий савияси ҳамда когнитив тилшунослик йўналишидаги талабалар ва магистрантлар билимларининг илмий-назарий салоҳияти ошган;
ИТ тили ва медиамаконни тадқиқ этишга замонавий ёндашувлар талқинига оид тадқиқот хулоса ва натижалари Ўзбекистон Давлат хореография академиясида 2022-2023-йилларда амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб қилишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини (электрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663-сонли фундаментал лойиҳани бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2024-йил 10-сентябрдаги 1/04-122-сон маълумотномаси);
тадқиқотнинг илмий ҳамжамиятда қабул қилинган “когнитив лингвистика”, “лингвомаданий бирликлар”, “консепт”, “фрейм”, “бленд”, “ГЭСталт”, “константа”, “тил - тафаккур – инсон” триадасининг ўзаро боғлиқлиги, мазмуний-структур занжирнинг илмий-назарий асосларига оид хулосалардан Фарғона вилояти “Рухсор” телерадиоканалининг “Олтин Ўзбекистон” кўрсатуви доирасида фойдаланилган (Фарғона вилояти “Рухсор” телерадиоканалининг 2022-йил 30-июндаги 111-сон маълумотномаси). Натижада дастур мазмуни бойитилган, тингловчиларнинг қизиқиши ортган.