Джалилова Умида Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем асарлари тилининг миллий-маданий хусусиятлари: аслият ва таржима”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (инглиз тили) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil435.
Илмий раҳбар: Бахронова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Хайрулла Худоёрович, филология фанлари доктори, профессор; Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем асарларидаги лисоний бирликларнинг асл матн ҳамда таржималаридаги лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таржиманинг прагматик таҳлиллари орқали Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем ижодида қамраб олинган замон, макон, эксплицит ва имплицит нутқ, қаҳрамонларнинг фаолият соҳаси ва ижтимоий мақоми илк бор икки адиб асарлари асосида чоғиштирилиб, тил ва маданият соҳибларининг архетипик тасаввурлари орқали шаклланган миллий тушунчалардаги фарқларнинг кескин ўзига хослиги далилланган;
Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем асарларида “элликбоши”, “мингбоши” “шариат”, “ҳожи”, “жияк”, “номаҳрам”; “поунд”, “миле”, “wискй”, “cоcктаил”, “стате”, “cоwбой” каби лисоний бирликлар тегишли жамиятнинг лисоний ва миллий-маданий манзараларини ўзига хос қамраб олиши муайян маданий ҳамда ижтимоий даврга оид тасвирлар орқали қаҳрамонларнинг лисоний тафаккури воқеланиши негизида асосланган;
бир замон ва турли маконга мансуб ижодкорлар асарларида қўлланилган лисоний бирликларнинг этимологик ҳамда миллий-маданий хусусиятлари ва ўзига хос семантикага эгалиги муқобиллик учун тавсия этилган вариантларнинг адекватликка эришиш даражаси асосида аниқланган;
“Даҳшат”, “Ўтмишдан эртаклар” ва “Ёмғир”, “Театр” каби асарларда маданий кодлар нафақат маданий маъно, балки прагматик маъно ифодалаш хусусийатига егалиги, унинг контекстуал ва перлокутив таъсир самарадорлиги, асосан, коммуникатив мақсад-муддаонинг констатив гуруҳига мансублиги, унда маслаҳат, буйруқ, кесатиқ, огоҳлантириш каби интенсионал оттенкалар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сомерсет Моем ва Абдулла Қаҳҳор асарлари асосида инглиз ҳамда ўзбек адабий матнлари ва улар таржимасида учрайдиган лингвокултурологик бирликларнинг тадқиқи ҳамда таҳлили, миллий-маданий ўхшаш ва фарқли жиҳатларни аниқлаштириш жараёнида еришилган илмий натижалар асосида:
таржиманинг прагматик таҳлиллари орқали Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем ижодида қамраб олинган замон, макон, эксплицит ва имплицит нутқ, қаҳрамонларнинг фаолият соҳаси ва ижтимоий мақоми илк бор икки адиб асарлари асосида чоғиштирилиб, тил ва маданият соҳибларининг архетипик тасаввурлари орқали шаклланган миллий тушунчалардаги фарқларнинг кескин ўзига хослиги далилланганига оид илмий-назарий хулосалардан Йевропа Иттифоқининг ЕРАСМУС+ дастури доирасида Латвийанинг Резекна технологийалар Академийаси, Английанинг Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда амалга оширилган “561624-ЕПП-л-1-УК-ЕППИКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 14-июндаги ИРД/21-сонли маълумотномаси). Натижада Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моемнинг индивидуал-муаллифлик манзарасидаги ўзига хос тасвирлар, маданий кодларнинг ўзбек/инглиз тилларига таржимасига доир муаммо ва йечимлар лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Абдулла Қаҳҳор ва Сомерсет Моем асарларида “элликбоши”, “мингбоши” “шариат”, “ҳожи”, “жияк” ; “поунд”, “миле”, “wискй”, “cоcктаил”, “стате”, “cоwбой” каби лисоний бирликлар тегишли жамиятнинг лисоний ва миллий-маданий манзараларини ўзига хос қамраб олиши муайян маданий ҳамда ижтимоий даврга оид тасвирлар орқали қаҳрамонларнинг лисоний тафаккури воқеланиши негизида асослангани борасидаги хулосалардан Мексика давлат автоном университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасидаги халқаро Меморандумда қайд этилган ўзаро илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш банди вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мексика давлат автоном университетининг 2023-йил 3-нойабрдаги 521-сонли маълумотномаси). Натижада икки тилда таҳсил олаётган талаба ва тадқиқотчиларнинг лингвомаданийатшунослик, таржимашунослик бўйича назарий ҳамда амалий билимларини бойитишда муҳим манба вазифасини ўтаган;
“Даҳшат”, “Ўтмишдан эртаклар” ва “Ёмғир”, “Театр” каби асарларда маданий кодлар нафақат маданий маъно, балки прагматик маъно ифодалаш хусусийатига егалиги, унинг контекстуал ва перлокутив таъсир самарадорлиги, асосан, коммуникатив мақсад-муддаонинг констатив гуруҳига мансублиги, унда маслаҳат, буйруқ, кесатиқ, огоҳлантириш каби интенсионал оттенкалар мавжудлиги исботланганига оид таклиф ва мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Ўзбек адабиёти намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш муаммолари” мавзусидаги халқаро семинар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 9-йанвардаги 01-03/27-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз насрий асарлари миллий тил хусусийатларининг ноанъанавий услублари, хусусан, таржималарни чоғиштириб ўрганиш орқали таржима мукаммаллигига эришишда хизмат қилувчи лисоний бирликлар таклиф қилинган;
бир замон ва турли маконга мансуб ижодкорлар асарларида қўлланилган лисоний бирликларнинг этимологик ҳамда миллий-маданий хусусиятлари ва ўзига хос семантикага эгалиги муқобиллик учун тавсия этилган вариантларнинг адекватликка эришиш даражаси асосида аниқланганига оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2023-йил 31-июлдаги 04-36-1142-сонли маълумотномаси). Натижада етнослар оғзаки, маънавий мерос намуналарини ёритишда тил бирликларининг ўзига хослигини намоён етиш орқали иборалар, турғун бирикмалар маъносини таҳлилга тортиш, уларнинг прагматик маъносини англаш, таржима қилиш ва қўллаш стратегийаси ҳамда босқичларини такомиллаштиришга хизмат қилган.