Sayt test rejimida ishlamoqda

 Ибраймов Икласбай Эрежеповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Интеграциялашган таълим технологиялари асосида талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped6082
Илмий раҳбар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика инситути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Пирниязов Искендер Кудиярович, педагогика фанлари номзоди, доценти. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеграциялашган таълим технологиялари асосида талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар креативлигини интеграциялашган таълим технологиялари асосида ривожлантиришда компетенсиявий ёндашувини (адаптив, йўналтирувчи, изланувчи, интерфаол) татбиқ этишнинг педагогик асослари аниқлаштирилган;
талабалар креатив компетенсияларини ривожлантириш интерфаол методлар (муаммоли, омега-харита, фикрларнинг шиддатли ҳужуми, Дроодле, Кластер)нинг педагогик таʼсирчанлик имкониятлари ўқитувчининг бошқарувчи, цўналтирувчи ва кузатувчи ҳаракатлар мазмуни такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабалар интеллектуал фаолиятини (шахсий-креатив, функционал-креатив, креатив фаолият) самарали ташкил этишга ва ўқитувчиларни ушбу жараёнга тайёрлашга ёрдам берадиган таʼлимий муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари ижодий фаолиятга йўналтирилган интегратив ёндашув ёндашув ва ностандарт топшириқ (репродуктив, продуктив, қисман-изланувчан, креатив)лар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграциялашган таълим технологиялари асосида талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш боъуисҳа олинган натижалар асосида:
талабалар креативлигини интеграциялашган таълим технологиялари асосида ривожлантиришда компетенсиявий ёндашувини (адаптив, йўналтирувчи, изланувчи, интерфаол) татбиқ этишнинг педагогик асосларини аниқлштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбиуавиу ишлар методикаси” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-сентябдаги 156-сонли буюғи; 156-05 рақамли рухсатномаси) фоудаланилган. Натижада, талабаларнинг креатив комретенсиуаларини ривожлантириш хусусиятларини ўрганиш имкони кенгайтирилган.
талабалар креатив компетенсияларини ривожлантириш интерфаол методлар (муаммоли, омега-харита, фикрларнинг шиддатли ҳужуми, Дроодле, Кластер)нинг педагогик таʼсирчанлик имкониятлари ўқитувчининг бошқарувчи, ёʻналтирувчи ва кузатувчи ҳаракатлар мазмунини такомиллаштиришга оид тавсиуалар Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этилишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”(2017-2020 йй.) мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилан (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 21-октябрдаги 11-05-6009/04-сонли далолатномаси).  Натижада, креатив компетенсия тушунчаларнинг мазмуни, талабаларнинг креатив комретенсиуаларини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган.
талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабалар интеллектуал фаолиятини (шахсий-креатив, функционал-креатив, креатив фаолият) самарали ташкил этишга ва ўқитувчиларни ушбу жараёнга тайёрлашга ёрдам берадиган таʼлимий муҳитни яратиш асосида такомиллаштириш ҳамда талабалар креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари ижодий фаолиятга йўналтирилган интегратив ёндашув ва ностандарт топшириқ (репродуктив, продуктив, қисман-изланувчи, креатив)лар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбиуавиу ишлар методикаси” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Гулистон  давлат университетининг 2023-йил 30-сентябдаги 156-сонли буюғи; 156-05 рақамли рухсатномаси) фойдаланилган. Натижада, талабалар креатив компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шартларини назарий ва тажриба-синов асосида унинг самарадорлигини баҳолашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish