Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадманов Бахтиер Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўйин умуртқалари асоратланган диск чурраларини жарроҳлик усулда даволаш ва эрта реабилитациясини оптималлаштириш”, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3064.
Илмий раҳбар: Сатторов Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Қобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: умуртқа  поғонаси  бўйин  қисми  диск чурраларида даволаш усулини такомилаштириш ва нейрореабилитация мақсадида ритмик транскраниал магнит стимуляциясини қўллаб мавжуд неврологик асоратларни эрта тиклаш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўйин умуртқалари диск чурраларида таклиф қилинган ҳаракат режасининг орқа мия нерв тузилмалари зарарланиш даражасини ишончли тарзда аниқлаш ва адекват даволаш услубини танлаш, диск чурраси локализациясига кўра қўлланиладиган имплант сони белгилаш, асоратлар мавжудлигида амалиётдан кейинги эрта реабилитация тактикасини белгилаш исботланган;
бўйин умуртқалари диск чуррасида орқа мия ва илдизчаларни адекват декомпрессия қилиб, турғун стабилизациялаш имконини берувчи таналараро такомиллаштирилган титан кейдж импланти ишлаб чиқилган хамда унинг қўлланилиши асосида спондилодез муолажасининг қисқа муддатда бажарилиши ва умуртқа поғонаси функционал имкониятларини максимал сақлаб қолиши исботланган;
умуртқа поғонаси бўйин қисми диск чуррасида жарроҳлик амалиётдан сўнг эрта даврда ритмик транскраниал магнит стимуляцияни қўллаш асосий гуруҳдаги беморларнинг 40(87%) нафарида мавжуд неврологик асоратлардан эрта бартараф бўлиши ЭНМГ хулосалари ва Eвропа миелопатик шкаласи таҳлиллари ёрдамида исботланган;
магнит стимуляцияни қўллаш асосида таклиф этилган даволаш тактикаси натижаларини гуруҳлараро қиёсий таҳлилларида асосий гуруҳ беморларда ЭМГ хулосаларида ҚТТ (қўзғалишнинг тарқалиш тезлиги) 59% бўлиб, нормага яқинлашганлиги ва М-жавоб амплитудаси 64%, яьни назорат гуруҳига нисбатан деярли 2 баробар ижобий самарадорлиги қайд этилиб, мавжуд неврологик етишмовчиликларни эрта тикланиши исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 04 октябрдаги 9- сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2023 йил 15 октядаги 01/06-02-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: бўйин умуртқалари диск чурраларида таклиф қилинган ҳаракат режасининг орқа мия нерв тузилмалари зарарланиш даражасини ишончли тарзда аниқлаш ва адекват даволаш услубини танлаш, диск чурраси локализациясига кўра қўлланиладиган имплант сони белгилаш, асоратлар мавжудлигида амалиётдан кейинги эрта реабилитация тактикасини белгилаш исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида (10 октябр 2023  йилдаги 96/3-сон буйрук) ва Самарқанд вилоятиНогиронлиги  бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (16 октябр 2023 йилдаги 87/2 сон буйрук) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник-неврологик кўриг, ЭНМГ, МРТ, допплерография, спондилография, МСКТ ва функционал рентгенография, биохимик текширувдаги белгилар: бўйинда ва қўлларга узатилувчи оғриқлар 98 (95.1%), Спурлинг симптоми (зарарланган томонга бошни пассив эгганда шу томонда оғриқ кучайиши 81 (78.6%), Лермитт симптоми симптоми (бўйинни эгилганда қўллардан электр токи ўтгандек бўлиши 32 (31.1%) бўйин лордози силлиқланиши 77 (74.7%), бўйин лордози ифодаланганлиги 30 (29.1%), паравертебрал мушаклар дефанси 103 (100%), юришни ўзгариши ва ҳаракат активлигини сусайиши 30 (29.1%), бўйин умуртқаси сегментларида ҳаракат чегараланиши 39 (37.8%) беморларда аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган алгоритм бўйича бўйин умуртқаси диск чуррасини ўз вақтида ташхиси қўйилади, зарурий текширув усуллари олиб борилади ва клиник белгилари ўхшаш бошқа касалликлар учун олиб бориладиган ортиқча текширув усулларидан сақланиб колиш эвазига киймати 800000-1000000 сум микдор атрофида – пулни тежаб колинади. Таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Хулоса: умуртқа поғонаси диск чурраси бўлган беморларни ташхислаш ёки истисно қилиш учун шу беморларда эрта ва аниқ ташхис қуйиш талаб қилиниши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни 800000- 1000000 сум микдор атрофида иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бўйин умуртқалари диск чуррасида орқа мия ва илдизчаларни адекват декомпрессия қилиб, турғун стабилизациялаш имконини берувчи таналараро такомиллаштирилган титан кейдж импланти ишлаб чиқилган хамда унинг қўлланилиши асосида спондилодез муолажасининг қисқа муддатда бажарилиши ва умуртқа поғонаси функционал имкониятларини максимал сақлаб қолиши исботланган ва натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида (10 октябр 2023 йилдаги 96/3 сон буйрук) ва Самарқанд вилояти Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (16 октябр 2023 йилдаги 87/2 сон буйрук) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқа поғонаси бўйин қисми диск чурраси билан 46 (44.6%)да такомиллаштирилган титан кейдж мосламаси ўрнатилди. Ушбу услубни афзаллиги умуртқа каналини тўлиқ декомпрессия қилиш имкони юқорилиги, қисқа муддатда максимал стабиллик эришилиши, қўшимча пластинага эхтиёж йўқлиги ва кейджни антимиграцион хусусияти туфайли рецидив диск чурраси учраши олдини олинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўйин қисми диск чурраси бўлган беморларда такомиллаштирилган титан кейджни ўрнатиш ҳисобидан қўшимча пластинага эхтиёж бўлмайди, яьни пластина 3500000 сўм бўлса шу микдор иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бўйин умуртқалари диск чуррасида таналараро стабилизациялашда такомиллаштирилган титан кейджни қўлланилганда тургун стабилизациялаш имконини бериб, қўшимча пластинага эхтиёж бўлмайди ва 3500000 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: умуртқа поғонаси бўйин қисми диск чуррасида жарроҳлик амалиётдан сўнг эрта даврда ритмик транскраниал магнит стимуляцияни қўллаш асосий гуруҳдаги беморларнинг 40 (87%) нафарида мавжуд неврологик асоратлардан эрта бартараф бўлиши ЭНМГ хулосалари ва Eвропа миелопатик шкаласи таҳлиллари ёрдамида исботланган. Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида (10 октябр 2023 йилдаги 96/3 сон буйрук) ва Самарқанд вилояти Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (16 октябр 2023 йилдаги 87/2 сон буйрук) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўйин умуртқалари диск чуррасини жарроҳлик услубида даволангандан кейин ритмик транскраниал магнит стимуляцияси қўлланганда мавжуд неврологик бузилишларнинг тикланиши тезлашди, асосий гуруҳда эрта давр (3-6 ой) да 87,0% беморда Eвропа миелопатик шкаласи бўйича 17-18 балл(норма)га тикланганлиги, кечки даврда асосий гуруҳ 95,6%ида тикланиб, услубнинг юқори самарадорлиги қайд этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда мавжуд турли даражадаги неврологик бузилишларни тикланиш даврини қисқариши натижасида даволаниш учун кетадиган ортиқча маблағ иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: кечки даврда (12-24 ойда) асосий гуруҳдаги беморларни умумий сонини деярли 90.1% ўзларининг касбий фаолиятларини бошладилар. Ритмик транскраниал магнит стимуляция қўллаганда мавжуд неврологик бузилишларнинг тикланиши кечки даврда асосий гуруҳнинг 95,6%ида тезлашиб услубнинг юқори самарадорлиги қайд этилди.
тўртинчи илмий янгилик: магнит стимуляцияни қўллаш асосида таклиф этилган даволаш тактикаси натижаларини гуруҳлараро қиёсий таҳлилларида асосий гуруҳ беморларда ЭМГ хулосаларида ҚТТ (қўзғалишнинг тарқалиш тезлиги) 59% бўлиб, нормага яқинлашганлиги ва М-жавоб амплитудаси 64%, яьни назорат гуруҳига нисбатан деярли 2 баробар ижобий самарадорлиги қайд этилиб, мавжуд неврологик етишмовчиликларни эрта тикланиши исботланган. Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида (10 октябр 2023 йилдаги 96/3 сон буйрук) ва Самарқанд вилояти Ногиронлиги  бўлган  шахсларни  реабилитация  қилиш  ва протезлашмаркази (16 октябр 2023 йилдаги 87/2 сон буйрук) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўйин қисми диск чурраси билан жарроҳлик усулда даволанган беморларни ВAШ бўйича баҳоланганда оғриқнинг интенсивлиги амалиётдан кейинги эрта даврда асосий гуруҳ беморларини 93,5% ида ва кечки даврда - 97,8% ида оғриқ батамом кузатилмади Тавсия этилган услубнинг самарадорлигини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўйин қисми диск чурраси бўлган беморларнинг стационар даволаниш муддати 7-8 кундан 3-5 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1250000 сўмга камайтирди ва шифохона прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 382000 сўмни ташкил қилади, шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150000-250000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: умуртқа поғонаси бўйин қисми диск чурраларида қўлланилган даволаш ва нейрореабилитация усулларининг қўлланилиши даволаш самарадорлигини оширди, эрта ва кечки даврларда умуртқа ҳаракат сегментида ностабиллик, имплант миграцияси ёки дислокацияси, ҳамда неврологик асоратлар қўшилиши кузатилмади. Даволаниш даврида 1 нафар бемор ҳисобига ҳар бир кунига бюджет маблағларини 382000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150000-250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish