Нишонов Абдуллоҳ Убайдуллоҳ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Атом энергиясидан фойдаланишда экологик хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш масалалари” 12.00.06 - Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1461.
Илмий раҳбар: Нарзуллаев Олим Холмаматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Узакова Гузал Шариповна; юридик фанлари доктори, доцент Бабаназаров Калбай Рустамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атом энергетикаси обектларида экологик хавфсизлигини та'минлаш соҳасидаги назарий қоидаларни ишлаб чиқиш, фаолият самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, муаммоларни таҳлил қилиш асосида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атом электр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш жараёни юқори даражада хавфли бўлиб, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкинлиги, шунинг учун ушбу фаолиятни лицензияланувчи фаолият турларига киритиш муҳим экани ва лицензиялаш тизими АЕСларнинг экологик хавфсизлик талабларига қатʼий риоя қилишини таъминлаб, радиацион чиқиндилар назоратини кучайтириши, бу эса атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, барқарор энергетика ривожини қўллаб-қувватлаш ва экологик хавфларни камайтиришга хизмат қилиши халқаро тажриба асосида асослаб берилган;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг И ва ИИ тоифаларига мансуб АЕСлар лойиҳа ҳужжатларида ўз ва туташ ҳудудларда “яшил белбогʻ”лар барпо этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбуриятини белгилашни, ушбу ёндашув радиацион ифлосланиш хавфини камайтириб, биологик хилма-хилликни сақлашга, атмосферадаги углерод балансини тартибга солишга, зарарли газларни ютиб, атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилиши ва АЕСларнинг экологик таъсирини минималлаштиришга хизмат қилиши асосланган;
атом электр станцияларидан фойдаланишда радиацион хавфсизликни таъминлаш, экотизимга салбий таъсирни камайтириш, АЕСларни хавфсиз эксплуатация қилиш, фойдаланишдан чиқариш босқичида хавфсизликни таъминлаш ва халқаро стандартларга мувофиқликни таъминлаш юзасидан атом электр станцияларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш, ишлатиш ва фойдаланишдан чиқаришда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун нормаларга ва қоидаларга риоя қилиши шартлиги асослаб берилган;
ядро чиқиндиларининг узоқ муддатли хавфсизлиги, атроф-муҳитнинг радиацион ифлосланишдан ҳимояси, ҳудуднинг қайта фойдаланиш имконияти, АЕСлар узоқ муддат ишлашга мўлжалланган бўлсада, уларнинг эксплуатациядан чиқарилиши жуда катта молиявий ресурсларни талаб қиши ва халқаро экологик талаблар ва ядро хавфсизлиги стандартларига мослигидан келиб чиқиб, ядро қурилмаси (хусусан, атом электр станцияси) жойлашув лойиҳалари унинг хавфсиз эксплуатациядан чиқарилишини таъминловчи ечимларни ўз ичига олиши шарт бўлиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
атом электр станцияси орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензияланувчи фаолият турига киритиш тўгʻрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги ЎРҚ-939-сонли Қонунининг 65-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 21-сентябрдаги №3/08-180-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф атом электр станцияси орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензияланишини таъминлаган;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг И ва ИИ тоифаларига мансуб саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатларида ўз ва туташ ҳудудларида “яшил белбогʻ”лар барпо этилиши ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 3-июлдаги 381-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига соҳалар ва тармоқларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида” қарорининг б) бадини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-03/39108-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга киритлиши нафақат атроф-муҳитга жиддий зарар келтириладиган обектларда балки, Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЕСлар атрофида “яшил белбогʻ”лар барпо этилиши ва кўкаламзорлаштиришга олиб келган;
атом электр станцияларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш, ишлатиш ва фойдаланишдан чиқаришда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун нормаларга ва қоидаларга риоя қилиши шартлиги тўгʻрисидаги таклифи “Табиатни муҳофаза қилиш тўгʻрисида”ги қонуни такомиллаштиришга берилган таклифлари фойдаланиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-03/39108-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф атом электр станцияларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш, ишлатиш ва фойдаланиш богʻлиқ муносабатларни асосий қонун ҳисобланган “Табиатни муҳофаза қилиш тўгʻрисида”ги қонунда мустаҳкамланишини таъминлаган;
радиациявий ва ядровий иншоот обектларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ўзгартириш, ишга тушириш ва улардан фойдаланишга нисбатан қўлланиладиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш тўгʻрисидаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўгʻрисида”ги қонуни такомиллаштиришга берилган таклифлари фойдаланиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-03/39108-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф радиациявий ва ядровий иншоот обектларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ўзгартириш, ишга тушириш ва улардан фойдаланишга нисбатан қўлланиладиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларни асосий қонун ҳисобланган “Табиатни муҳофаза қилиш тўгʻрисида”ги қонунда мустаҳкамланишини таъминлайди.