Бегимқулова Шахноза Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи):
“Афғон-америка адибалари ижодида миллий ва умуминсоний тамойиллар талқини” 10.00.04 – “Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B.2024.2.PhD/Fil4826.
Илмий раҳбар: Рузматова Дилноза Раматжановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва педагогика университети.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, профессор; Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади афғон-америка мултикултурализм адабиётининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда миллий ва умуминсоний тамойилларни Фарука Гавҳарий, Нилуфар Пазира, Марям Қудрат Асил ва Саима Ваҳоб асарлари мисолида илмий-таҳлилий ва назарий умумлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
афғон-америка адабиёти адиб ва адибалари ўзаро тарихий-қиёсий методда таққосланганда аёл ёзувчилар ижодида моҳиятга ёндашувда эркак ёзувчилардан фарқли персонажларнинг ички монологлари, кечинмалари, ҳиссиётлари ва воқеаларга муносабатлари муаллиф ривоячи тилидан келтирилиши бадиий-консептуал яхлитликда илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Фарука Гавҳарий, Марям Қудрат Асил, Нилуфар Пазира ва Саима Ваҳоб романларида муаллиф биографияси, бадиий маҳорат ва ёзувчи услуби муаммолари бадиийлик мезонлари асосида далилланган;
афғон-америка адабиётидаги миллий ва умуминсоний ғоялар умумийлиги ва дифференциацияси нуқтаи назаридан мултикултурализм адабиёти қонуниятларининг изчил тадқиқи натижасида мазкур адабиётинг муҳим хусусиятлари очиб берилган;
афғон-америка адибалари ижодида миллий ўзликни таъкидлаш масаласида инглизча матндаги араб, турк, форс, дорий тилларига мансуб реалияларнинг маиший, этнографик, ижтимоий ва натуралистик турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дунё адабиётшунослигида маданиятлараро ва тиллар тўқнашуви, турли макон ва замон мутаносиблиги замирида шаклланаётган афғон-америка адабиётининг бадиий тафаккур босқичма-босқич вужудга келтирган ижтимоий-психологик омилларни тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, биографик метод тамойиллар асосида таҳлил этиш замонавий адабиётшуносликнинг муҳим вазифаси эканлиги келтирилган ҳамда бадиий матнда ҳар хил турдаги реалиялар маданият элчиси сифатида берилганлиги ҳақидаги назарий қарашлари асосида:
афғон-америка адабиётининг бадиий тафаккур босқичма-босқич вужудга келтирган ижтимоий-психологик омилларни тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, биографик метод тамойиллар асосида таҳлил этиш замонавий адабиётшуносликнинг муҳим вазифаси эканлиги келтирилган ҳамда бадиий матнда ҳар хил турдаги реалиялар маданият элчиси сифатида берилганлиги ҳақидаги назарий қарашлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқиот институти Қорақалпоғистон филиалининг 22-апрелдаги 178-сонли маълумотномаси). Натижада таҳлилга тортилган асарлар инглиз тилида бўлсада, афғон, дорий ва араб сўзларининг қўлланилиши мултикултурализм адабиётининг назарий тамойили эканлиги, тил ва маданият бир-бири билан узвий боғлиқлиги афғонларга хос миллий маданиятнинг шакллантирлиши, шарқона урф-одатлар келтирилиши билан боғлиқ илмий-назарий маълумотлар мукаммаллаштирилган;
афғон-америка адибаларининг асарларида мултикултурализм анъаналари асосида тарих ҳақиқатини бадиият ҳосиласига айлантириш, ёзувчиларнинг образли тафаккури асосида Афғонистондаги ижтимоий ҳаёт тарзининг ҳаққоний ифодаси адабиий-эстетик касб этилишига доир илмий-назарий қарашлар таҳлили асосида Ўзбекистон Давлат жахон тиллари университети “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедраси томоноидан 2020-2022 йилларда “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедрасида Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) кўмагида амалга оширилган "Энглиш ас а счоол субжеcт" (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида самарали фойдаланилган (Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 майдаги 01/1656-сонли маълумотномаси). Натижада афғон-америка адибалари ижодидаги ўзига хосликни таржима қилинган афғон адабиёти асарларидан фарқли равишда қиёсий-типологик таҳлил этиш имкониятини берди;
тиллар ва маданиятлараро тўқнашув, биографик метод тамойиллари, замон ва макон мутаносиблиги ва мултикултурализм адабиётида миллатлар ва анъаналардаги муштараклик ҳамда ўзига хосликни белгилайди ҳамда назарий хулосалардан фойдаланилган ҳолда бадиий асар таржимаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда Озбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2024-йил 13-сентябрдаги 01-03/813-сонли маълумотномаси). Натижада Саима Ваҳоб, Марям Қудрат Асил, Фарука Гавҳарий ва Нилуфар Пазира асарларида шаклий ихчамлик, фалсафий мушоҳаданинг теранлиги, мантиқий изчиллик каби назарий қонуниятларни аниқлашга хизмат қилган.