Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Панжи Бухарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Энергетик хавфсизликни таъминлашнинг экологик-ҳуқуқий масалалари” 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.3.PhD/Yu590.
Илмий раҳбар: Нарзуллаев Олим Холмаматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Утегенов Онгарбой Дариябаевич юридик фанлар доктори, доцент, Кенжаев Рустам Хайдарович юридик фанлар номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг энергетика қонунчилиги ҳужжатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаро уй-жой, бино иншоот ёки ер участкасига қурилмаларни ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ўрнатилиши мумкинлиги, бунда ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми бўйича компенсациялар тўлаш тартибини жорий этиш, аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби асослантирилган;
электр энергиясини сотиб олувчи тушунчасига қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ўз тармоғига қабул қилувчи электр тармоқлари корхоналари ёки бошқа жисмоний ва юридик шахслар деб таъриф берилиши асослаб берилган;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функсияси (ваколати) берилган орган томонидан истеʼмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имконияти яратилиши билан тартибини белгилаш асослантирилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жойлаштириш учун ер участкаларини ажратиш зарурати энергия хавфсизлиги, экологик барқарорлик, бюрократик тўсиқларни камайтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, ер ажратиш жараёнини тизимли ва шаффоф ташкил этиш қайта тикланувчи энергетика салоҳиятини оширишда ҳал қилувчи омил ҳисобланиши зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Энергетик хавфсизликни таъминлашнинг экологик-ҳуқуқий масалалари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
фуқаролар уй-жой, бино-иншоот ёки ер участкасида ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилмалар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлиб, ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш мақсадида харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш тартибини жорий этиш таклиф этилган. Бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-октябрдаги 568-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 6-бандини ишлаб чиқишда асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 19-декабрдаги 12-15-125-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши аҳолининг ўз энергия эҳтиёжларини мустақил қондириш имкониятларини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва экологик барқарорликни таъминлашга замин яратади;
электр энергиясини сотиб олувчи тушунчасига қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ўз тармоғига қабул қилувчи электр тармоқлари корхоналари ёки бошқа жисмоний ва юридик шахслар деб таъриф бериш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-июндаги 247-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 19-декабрдаги 12-15-125-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергия бозорини ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қўшимча даромад манбаига эга бўлиш имкониятларини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган, қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функсияси (ваколати) берилган орган томонидан истеʼмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имкониятини яратиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сон Фармонининг 6-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 11-мартдаги 9/30-24-03-сон Далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, энергия бозорини ривожлантириш ва электр энергиясини узлюксиз таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жойлаштириш учун ер участкалари берилишини таъминлаш билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 21-майдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ–539-сон Қонунининг 8-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 11-мартдаги 9/30-24-03-сон Далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши энергия мустақиллигини таъминлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантиришга замин яратади. Бу миллий қонунчилигимизда мамлакатимизда энергетика барқарорлигини таъминлашда энергетика манбалари, хусусан, қуёш, шамол ва сув манбаларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришда, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишда хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish