Дабилов Пердеғалий Абатбаевичнинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ адабиётида лирик қаҳрамон консепсияси (лирик субект ва обект масаласи)», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fil534.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуwанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлчиев Қаххор Вахобович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Қурамбоева Гуландом Каримбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ адабиётида лирик қаҳрамон консепсияси (лирик субект ва обект масаласи)ни ҳозирги қорақалпоқ лирикаси асосида тадқиқ қилиш ва аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабиётшуносликда шаклланган илмий-назарий қарашлар асосида муаллиф образи, лирик субект ва лирик қаҳрамон образининг хусусиятлари чуқур таҳлиллар билан исботлаб берилган;
қорақалпоқ адабиётида шаклланган лирик “Мен” тушунчасига тарихıй-бадиий экскурс қилиш орқали унинг ҳар бир даврга хос характерли хусусиятлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, қорақалпоқ поезиясида лирик субект образининг яратилиш эволюcияси очиб берилган;
қиёсий-типологик таҳлил усули орқали миллий уйғониш даври (1985-йиллар) қорақалпоқ поезиясида публицистик тавсифнинг кучайиши ва лирик қаҳрамон табиатида пайдо бўлган принципиал хусусиятлар очиб берилган;
қорақалпоқ адабиётида биринчи марта “лирик обект” атамаси қўлланилиб, унинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилган ва лирик обектнинг субект структураси (муаллиф образи, лирик субект, лирик қаҳрамон)нинг яратилишидаги роли кўрсатилган;
И.Юсупов, Ш.Сейитов, Т.Матмуратов, К.Рахманов, С.Ибрагимов, Б.Генжемуратов ва М.Жуманазарова асарлари мисолида лирик субект ва обект типлари, яратилиш хусусиятлари ўрганилиб, қорақалпоқ адабиётида лирик қаҳрамон консепсияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ адабиётида лирик қаҳрамон консепсияси, лирик субект ва обект масаласини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ адабиётида лирик субект муаммосининг ўзига хос хусусиятлари, ижодкорларнинг лирик субект образини тарихıй шароит ва давр билан ҳамоҳанг яратиш, лирик қаҳрамон образининг индивидуаллигини шакллантиришдаги ўзига хослиги, субект структураси (муаллиф образи, лирик субект, лирик қаҳрамон)нинг ясалишида лирик обектнинг ролини белгилаш бўйича муаллиф илмий-назарий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005-сон “Қарақалпақ фолклортанıwшıлıǵı ҳáм áдебияттанıw тарийхıн изертлеw” (2017–2020-йй.) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 12-сентябрдаги 343/1-сон маълумотномаси). Натижада И.Юсупов, Т.Матмуратов, К.Рахманов, Ш.Сейтов, С.Ибрагимов, Б.Генжемуратов ва М.Жуманазароваларнинг қорақалпоқ адабий муҳитидаги ўрни, ижодининг ўзига хос хусусиятлари, муаллиф образи, лирик субект ва лирик қаҳрамон образларини яратишдаги ўзига хослиги бўйича таклифлар амалиётга татбиқ этилган.
қорақалпоқ шоирлари, шу жумладан, И.Юсупов, К.Рахманов, Т.Матмуратов, Ш.Сейтов, С.Ибрагимов, Б.Генжемуратов, М.Жуманазароваларнинг адабий-бадиий мерослари ва назмий асарларида яратилган лирик субект ва лирик қаҳрамон образларининг келажак авлодларни муносиб тарбиялашга бағишланган эстетик қарашларидан «Қорақалпоғистон» телерадиокомпаниясининг 2023-йил давомида «Мерос», «Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон!» кўрсатувлари ва «Маънавият бўстони» эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-августдаги 05-22/434-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, халқни маънавий-адоб-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг эстетик оламини бойитиш, кенг жамоатчиликнинг лирика ва лирик қаҳрамон ҳақидаги тушунчаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
лирик қаҳрамон образини яратишнинг назарий асослари ва ҳозирги қорақалпоқ поезиясида бадиий тафаккурнинг янгиланиши билан боғлиқ илмий қарашлар Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг конференциялари, давра суҳбатлари ҳамда ёш истеъдод эгаларининг маҳоратини оширишга бағишланган семинарларда баён қилинган (Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 26-июлдаги 85-сон маълумотномаси). Натижада ёш шоирларнинг лирик асарлар яратиш ва лирик қаҳрамон образини тасвирлашдаги бадиий маҳорати оширилган;
тадқиқот ишидаги илмий янгиликлар ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2023-йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишда, айниқса ушбу режанинг 9-, 11-, 13-бандларини тайёрлашда, шунингдек, кўп жилдли “Қарақалпақ тилиниń тúсиндирме сóзлиги”га оид материалларни киритишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 7-августдаги 13-09/5-08/617-сон маълумотномаси). Шу орқали Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2023-йил учун иш режаси ҳамда “Қарақалпақ тилиниń тúсиндирме сóзлиги” китобининг мазмуни муайян даражада бойитилган.