Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмаматов Исломбек Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик мактаб ёшидаги болаларда оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишларининг клиник иммунологик тавсифи» 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Тиб3054.
Илмий раҳбар: Сувонов Кайим Жахонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01.
Расмий оппонентлар: Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асылбек Баядилович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Кубань давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  кичик мактаб ёшидаги болаларда оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишларини клиник-иммунологик тавсифлаш ва даволашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишлари кузатилган кичик мактаб ёшидаги болаларда учрайдиган стоматологик касалликлар келиб чиқиши соғлом болаларга нисбатан 2,8 марта кўплиги аниқланган;
оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишларида sIgA ва лактоферринларнинг ўзгаришлар даражаси баҳоланиб, уларнинг оғиз бўшлиғи микробиоценози вакиллари шартли-патоген граммусбат кокклар ва грамманфий бактериялар учраш даражасига тескари пропорционал, клиник кўринишлар намоён бўлишига тўғри пропорционал эканлиги, меъёрий микрофлора вакилларининг касаллик патогенезидаги ўрни жуда кам эканлиги исботланган;
кичик мактаб ёшидаги болаларда ушбу патологияга хос бўлган, касаллик якуни истиқболини белгилаш имконини берувчи sIgA, лактоферрин миқдорлари, шартли-патоген кокклар ва грамманфий бактериялар учраш даражаси камайиш тенденцияси кузатилмагани иммуно-микробиологик прогностик мезони эканлиги асосланган;
оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишини яллиғланиши билан ташхисланган беморларда антисептик ва кератопластикдан фойидаланиб анъанавий даво усулида даволанган бемор болаларга нисбатдан даво чораси клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишларининг клиник иммунологик тавсифи бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техникавий кенгаши хулосаси №02-/29, 2024 йил 8 июль):
биринчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишлари кузатилган кичик мактаб ёшидаги болаларда учрайдиган стоматологик касалликлар соғлом болаларга нисбатан 2,8 марта кўплиги аниқланди. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: Тошкент шахар 4-сон Болалар стоматология поликлиникаси ва  Тошкент шахар 3-сон Болалар стоматология поликлиникасига амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техникавий кенгаши хулосаси №02-/29, 2024 йил 8 июль). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Кичик мактаб ёшдаги болалар орасида стоматологик саломатликни сақлаш мақсадида ОБЮТШ ни аниқлаш ва самарали даволаш учун стоматологик хизматни амалга ошириш уларга тиббий хизмат, шу жумладан стоматологик хизмат кўрсатишни чуқурлаштириш унинг самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида стоматологик касалланиш, травматизмнинг олдини олади, ота-оналарининг меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартиради, улар меҳнат унумдорлигини оширади, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш орқали ушбу усулнинг ижтимоий аҳамияти борлигини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлик: болалар стоматологик поликлиникасида кичик мактаб ёшидаги болаларда ОБЮТШ ни аниқ ташхислаш ва даволаш орқали улар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши стоматологик кўрик ўтказиш жараёнида ташҳислаш ва даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг 200 минг сўмгача тежалишини кўрсатди.
иккинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишларида sIgA ва лактоферринларнинг ўзгаришлар даражаси баҳоланиб, уларнинг оғиз бўшлиғи микробиоценози вакиллари шартли-патоген граммусбат кокклар ва грамманфий бактериялар учраш даражасига тескари пропорционал, клиник кўринишлар намоён бўлишига тўғри пропорционал эканлиги, меъёрий микрофлора вакилларининг касаллик патогенезидаги ўрни жуда кам эканлиги исботланган; Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: Тошкент шахар 4-сон Болалар стоматология поликлиникаси ва  Тошкент шахар 3-сон Болалар стоматология поликлиникасига амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техникавий кенгаши хулосаси №02-/29, 2024 йил 8 июль). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Кичик мактаб ёшдаги болалар орасида стоматологик саломатликни сақлаш мақсадида ОБЮТШ ни аниқлаш ва самарали даволаш учун стоматологик хизматни амалга ошириш уларга тиббий хизмат, шу жумладан стоматологик хизмат кўрсатишни чуқурлаштириш унинг самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида стоматологик касалланиш, травматизмнинг олдини олади, ота-оналарининг меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартиради, улар меҳнат унумдорлигини оширади, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш орқали ушбу усулнинг ижтимоий аҳамияти борлигини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлик: болалар стоматологик поликлиникасида кичик мактаб ёшидаги болаларда ОБЮТШ ни аниқ ташхислаш ва даволаш орқали улар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши стоматологик кўрик ўтказиш жараёнида ташҳислаш ва даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг 200 минг сўмгача тежалишини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: кичик мактаб ёшидаги болаларда ушбу патологияга хос бўлган, касаллик якуни истиқболини белгилаш имконини берувчи sIgA, лактоферрин миқдорлари, шартли-патоген кокклар ва грамманфий бактериялар учраш даражаси камайиш тенденцияси кузатилмагани иммуно-микробиологик прогностик мезони эканлиги асосланган; Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: Тошкент шахар 4-сон Болалар стоматология поликлиникаси ва  Тошкент шахар 3-сон Болалар стоматология поликлиникасига амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техникавий кенгаши хулосаси №02-/29, 2024 йил 8 июль). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Кичик мактаб ёшдаги болалар орасида стоматологик саломатликни сақлаш мақсадида ОБЮТШ ни аниқлаш ва самарали даволаш учун стоматологик хизматни амалга ошириш уларга тиббий хизмат, шу жумладан стоматологик хизмат кўрсатишни чуқурлаштириш унинг самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида стоматологик касалланиш, травматизмнинг олдини олади, ота-оналарининг меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартиради, улар меҳнат унумдорлигини оширади, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш орқали ушбу усулнинг ижтимоий аҳамияти борлигини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлик: болалар стоматологик поликлиникасида кичик мактаб ёшидаги болаларда ОБЮТШ ни аниқ ташхислаш ва даволаш орқали улар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши стоматологик кўрик ўтказиш жараёнида ташҳислаш ва даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг 200 минг сўмгача тежалишини кўрсатди.
тўртинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишини яллиғланиши билан ташхисланган беморларда антисептик ва кератопластик мойдан фойидаланиб анъанавий даво усулида даволанган бемор болаларга нисбатдан даво чораси клиник самарадорлигига эришилди.  Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: Тошкент шахар 4-сон Болалар стоматология поликлиникаси ва  Тошкент шахар 3-сон Болалар стоматология поликлиникасига амалиёт фаолиятига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техникавий кенгаши хулосаси №02-/29, 2024 йил 8 июль). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Кичик мактаб ёшдаги болалар орасида стоматологик саломатликни сақлаш мақсадида ОБЮТШ ни аниқлаш ва самарали даволаш учун стоматологик хизматни амалга ошириш уларга тиббий хизмат, шу жумладан стоматологик хизмат кўрсатишни чуқурлаштириш унинг самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида стоматологик касалланиш, травматизмнинг олдини олади, ота-оналарининг меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартиради, улар меҳнат унумдорлигини оширади, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш орқали ушбу усулнинг ижтимоий аҳамияти борлигини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлик: болалар стоматологик поликлиникасида кичик мактаб ёшидаги болаларда ОБЮТШ ни аниқ ташхислаш ва даволаш орқали улар стоматологик саломатлигини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши стоматологик кўрик ўтказиш жараёнида ташҳислаш ва даволаш учун ҳар бир болага сарфланган маблағнинг 200 минг сўмгача тежалишини кўрсатди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish