Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Бахтиёр Муминалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлагини тиклашнинг оптималлаштирилган усули”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақами: В2023.3.PhD/Tib3680.
Илмий рахбар: Маликова Гулсанам Баходировна тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 экспериментал қуёнларда бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклашнинг ишлаб чиқилган янги усулида ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин тажрибанинг 15, 45 ва 90-кунларида фаллопий найлари анастомози соҳасида чандиқ пайдо бўлмаслиги гистоморфологик тадқиқотлар билан исботланган;
аёллар бепуштлигининг интраканаликуляр генезида фаллопий найларнинг артифициал боғлаш (20%), интраоператив шикастланиш, яъни бачадон найларини қисман резекцияси (5,6%), най бурчагини тикиш (8,9%), сальпингитлар (57,8%), гидро-пиосальпинкслар (60%), хамда жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (ЖЙОЮИ) (41,1%) ва эндометриоз (12,2%) сабаб бўлиши исботланган;
аёлларда интраканаликуляр бепуштлик генезида бачадон фаллопий найларидаги тўсиқ жойлашган ўрнини аниқ ташхислаш ва жарроҳлик даволашни оптималлаштиришда касаллик анамнези, кимографик пертубация (38,9%), гистерофаллопоскопия (4,4%), гистеросалпингография (56,7%) усулларидан фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
аёлларда интраканаликуляр бепуштликда фаллопий найларидаги тўсиқни резекция қилишнинг янги усули ва унинг анатомик яхлитлигини миосальпинкс думалоқ мушакларини лигатурасига махкамламасдан най канали периметрига зич маҳкамлаш ва 4 жойда (6-12-9 ва 3 соатда) фаллопий найча сероз қопламини викрил тикувга маҳкамлаш орқали най каналининг анатомик яхлитлиги ва очиқлиги, эндо-мосальпинкснинг гистоморфологик тузилишини соғлом аёллар даражасида тиклашга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: экспериментал қуёнларда бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклашнинг ишлаб чиқилган янги усулида ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин тажрибанинг 15, 45 ва 90-кунларида фаллопий найлари анастомози сохасида чандиқ пайдо бўлмаслиги гистоморфологик тадқиқотлар орқали исботланганлиги бўйича «Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30-ноябрдаги 7п-р/55-сонли хулосаси).  билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 2-туманлараро перинатал маркази бўйича 28.12.2023 йилдаги 28-сонли ҳамда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 23.01.2024 йилдаги 298-10-И 34-ТБл2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/04-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қуёнларда экспериментал равишда бачадон найлари утказувчанлигини тиклашнинг ишлаб чикилган янги усули ўз навбатида, усулни аёлларда қўллаш фаллопий найлари анастомози сохасида чандиқ пайдо бўлмаслиги ва бепуштлик ривожланиши эхтимолини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 6кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 4кунга қисқартирилиши 880000 сўмни ташкил қилган, 20 нафар беморга 17600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларни стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 880000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.    
иккинчи илмий янгилик: аёллар бепуштлигининг интраканаликуляр генезида фаллопий найларнинг артифициал боғлаш, интраоператив шикастланиш, яъни бачадон найларини қисман резекцияси, най бурчагини тикиш хамда сальпингитлар, гидро-пиосальпинкслар, жинсий йўл орқали ўтадиган инфекциялар (ЖЙОЮИ) ва эндометриоз сабаб бўлиши исботланганлиги бўйича «Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30-ноябрдаги 7п-р/55-сонли хулосаси).  билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 2-туманлараро перинатал маркази бўйича 28.12.2023 йилдаги 28-сонли ҳамда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 23.01.2024 йилдаги 298-10-И 34-ТБл2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/04-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аёллар интраканаликуляр ёпиқлиги генезида фаллопий найларида ўтказилган жаррохлик амалиётлари, гидро-пиосальпинкслар, жинсий йўл орқали ўтадиган инфекциялар ва эндометриоз сабаб бўлиши исботланганлиги, ўз навбатида, бепуштлик ривожланиши  эҳтимолини олдини олиш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 6кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши 880000 сўмни ташкил қилган, 15 нафар беморга 13200000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларни стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 880000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.    
учинчи илмий янгилик: аёлларда интраканаликуляр бепуштлик генезида бачадон фаллопий найларидаги тўсиқ жойлашган ўрнини аниқ ташхислаш ва жарроҳлик даволашни оптималлаштиришда касаллик анамнези, кимографик пертубация, гистерофаллопоскопия усулларидан файдаланиш самарадорлиги асосланганлиги бўйича «Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30-ноябрдаги 7п-р/55-сонли хулосаси).  билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 2-туманлараро перинатал маркази бўйича 28.12.2023 йилдаги 28-сонли ҳамда Тошкент вилояти Охонгарон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 23.01.2024 йилдаги 298-10-И 34-ТБл2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/04-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бачадон найларини интраканаликуляр тўсиқ жойлашган ўрнини аниқ ташхислаш ва жарроҳлик даволашни оптималлаштиришда касаллик анамнези, инструментал текширувлар -  кимографик пертубация, гистерофаллопоскопия усулларидан фойдаланиш, ўз навбатида, бепуштлик ривожланиши эҳтимолини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 6 кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши 880000сўмни ташкил қилган, 25 нафар беморга 22000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларни стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 880000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.    
тўртинчи илмий янгилик: аёлларда интраканаликуляр бепуштликда фаллопий найларидаги тўсиқни резекция қилишнинг янги усули ва унинг анатомик яхлитлигини миосальпинкс думалоқ мушакларини лигатурасига махкамламасдан най канали периметрига зич маҳкамлаш ва 4 жойда (6-12-9 ва 3 соатда) фаллопий най сероз қопламини викрил тикувга маҳкамлаш орқали най каналининг анатомик яхлитлиги ва очиқлиги, эндо-мосальпинкснинг гистоморфологик тузилишини соғлом аёллар даражасида тиклашга  имкон бериши исботланганлиги бўйича «Бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини тиклашнинг оптималлаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30-ноябрдаги 7п-р/55-сонли хулосаси)  билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент шахар 2-туманлараро перинатал маркази бўйича 28.12.2023 йилдаги 28-сонли ҳамда Тошкент вилояти Охонгарон тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 23.01.2024 йилдаги 298-10-И 34-ТБл2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/04-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бачадон найлари интраканаликуляр ёпиқлигини жаррохлик йўли билан даволаш бепуштлик ривожланишини олдини олиш хамда беморларни хаёт сифатини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 6 кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши 880000 сўмни ташкил қилган, 90нафар беморга 79200000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: беморларни стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 880000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish