Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбекнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt496.
Илмий маслаҳатчи: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Элмирзаев Самариддин Эшқувватович.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш масалаларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда ушбу лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа умумий қийматининг камида 30 фоизи миқдорда ўз мол-мулки ва маблағлари билан иштироки асосида амалга оширилиши таклиф этилган;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш таклиф этилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция шаклида жалб қилган инвесторлар учун йерларни ижарага бериш муддатини амалдаги имтиёз ва преференсияларни то'лиқ сақлаб қолган ҳолда 25 йилдан 49 йилгача узайтириш таклиф этилган;
ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини янада фаоллаштириш учун хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни имтиёзли шартларда молиялаштириш, меҳмон ўринлари сонини камида икки баробарга ошириш, туризм маҳаллаларини ривожлантириш, хорижий туристлар учун барча халқаро аэропортларда республикадан сотиб олинган ва расмийлаштирилган маҳсулотлар учун “Тах Фрее” тизимини жорий этиш таклиф этилган;
саноатни интенсив асосда ривожлантиришга йўналтирилган ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 25 фоизини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузуридаги Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда ушбу лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа умумий қийматининг камида 30 фоизи миқдорда ўз мол-мулки ва маблағлари билан иштироки асосида амалга оширилишининг мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 24-октябрдаги 03/41-7-20183-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда муаммоли кредитларнинг олдини олиш ва салмоғини камайтиришга эришилган, шунингдек 2024-йилнинг январ-июн ойларида молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 66,8 трлн. сўмни ташкил қилиб, бу кўрсаткичнинг 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 баробарга ўсиши таъминланган;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 24-октябрдаги 03/41-7-20183-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, облигациялар бозорларининг ўсиши ижтимоий ва “яшил” лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш орқали барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида янада кўпроқ имкониятлар яратган ҳамда мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар маблағларини фаол жалб қилиш, шу тариқа реал сектор корхоналарининг давлат кафолати ва банк кредитларига боғлиқлигини камайтиришга имкон берган;
тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган корхоналар учун амалдаги имтиёз ва преференсияларни тўлиқ сақлаб қолган ҳолда ерларни ижарага бериш муддатини 25 йилдан 49 йилгача узайтириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-ноябрдаги 04/31-01/436-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2024-йилнинг биринчи ярим йиллигида марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар салмоғи 29,1 фоизни ташкил этиб, 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизли бандга юқори бўлишига эришилган;
ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини янада фаоллаштириш учун хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни имтиёзли шартларда молиялаштириш, меҳмон ўринлари сонини камида икки баробарга ошириш, туризм маҳаллаларини ривожлантириш, хорижий туристлар учун барча халқаро аэропортларда республикадан сотиб олинган ва расмийлаштирилган маҳсулотлар учун “Тах Фрее” тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 4-ноябрдаги 04/31-01/436-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонга хорижий туристларни кенг жалб қилишга, уларга зарур шарт-шароитлар яратишга, туризм хизматларини янада кенгайтиришга ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга имконият яратилган, шунингдек 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадлар учун келган чет эл фуқаролари сони жами 3530,8 минг нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошишига эришилган;
саноатни интенсив асосда ривожлантиришга йўналтирилган ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 25 фоизини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузуридаги Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-июлдаги ПФ-111-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2024 йил 19 сентябдаги 05-10/1822-сон маълумотномаси ва Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йил 23-октябрдаги 04/7-10-100-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, тармоқ ва ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ривожлантириш, иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларига инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш, инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш имкони яратилган.