Назаралиев Бахром Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялаш механизмлари (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ОАВ ҳамкорлиги мисолида)”, 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ss362
Илмий раҳбар:
Ғойибназаров Шуҳрат Ғойибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ҳузуридаги DSc.31/28.06.2024.Ss.178.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Бойбутаев Жахонгир Жуманазарович, ҳарбий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон фуқаролари сиёсий онги ва маданиятини мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ва ОАВ самарали ҳамкорлигининг механизмларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд ва эҳтимолий мафкуравий таҳдидлар сиёсий мониторинги орқали ҳуқуқ-тартибот органларининг ОАВ билан ҳамкорликда превентив чоралар кўриш самарадорлигини ошириш юзасидан хусусий телеканалларда ахборот тарқатишнинг “миллий манфаатлар призмаси” - “обектив асосланган фактлар” - “мутахассис илмий-таҳлилий ёндашуви” - “сиёсий стратегия асосидаги хулосалар” алгоритмига асосланган легитим механизмларнинг фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини позитив шаклланишига хизмат қилиши далилланган;
ахборот маконида миллий контентни ривожлантиришда “медиа контент тили”, “маҳаллий ва хорижий маҳсулотнинг улуши”, “прайм-тайм” (ОАВга бўлган эҳтиёж вақти), “психологик омил” ва “миллий мафкуравий ишлов” меъзонларига кўра, мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг туб мазмун-моҳиятини жамиятга миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ўз вақтида, мақсадли, халқчил ва таъсирчан етказилиши фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашга хизмат қилиши очиб берилган;
оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат ички ва ташқи сиёсати мазмун-моҳиятини аҳолига етказиб боришда жаҳон илғор тажрибаси бўлмиш “Стратегик коммуникация” консепсиясидан фойдаланилиши амалга оширилаётган ислоҳотларни жамият томонидан қўллаб-қувватланиши ва такомиллаштирилиши билан бирга конструктив ахборот алмашинувини юзага келтириб, фуқаролар сиёсий онгини мафкуравий таҳдидлардан муҳим даражада ҳимоя қилиши асослаб берилган;
оммавий ахборот воситалари таркибида телевидение қамров даражасига кўра, эфир контентининг сиёсий жиҳатлари юзасидан самарали (стриминг – оқимли узатув) жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, миллий ахборот маконида турли ижтимоий қатлам вакилларининг сиёсий онги ва маданияти, миллати, тили, дини ва яшаш ҳудудининг ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда ахборот билан таъминлаш механизмларининг таҳдидбардош жамиятни шакллантириши илмий-амалий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон фуқароларини мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялаш механизмлари таҳлили якунлари бўйича шаклланган хулосалар ва таклифлар асосида:
мавжуд ва эҳтимолий мафкуравий таҳдидлар сиёсий мониторинги орқали ҳуқуқ-тартибот органларининг ОАВ билан ҳамкорликда превентив чоралар кўриш самарадорлигини ошириш юзасидан хусусий телеканалларда ахборот тарқатишнинг “миллий манфаатлар призмаси” - “обектив асосланган фактлар” - “мутахассис илмий-таҳлилий ёндашуви” - “сиёсий стратегия асосидаги хулосалар” алгоритмига асосланган легитим механизмларнинг фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини позитив шаклланишига хизмат қилиши далилланганлигига оид ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда “Мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастури бандларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2024-йил 2-ноябр куни тақдим этилган 1-15-21-5713-сонли далолатнома). Мазкур хулосалар, ёшлар сиёсий онги ва маданиятини турли хил ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашнинг назарий ва амалий асосларини шакллантириб беришга хизмат қилган;
ахборот маконида миллий контентни ривожлантиришда “медиа контент тили”, “маҳаллий ва хорижий маҳсулотнинг улуши”, “прайм-тайм” (ОАВга бўлган эҳтиёж вақти), “психологик омил” ва “миллий мафкуравий ишлов” меъзонларига кўра, мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг туб мазмун-моҳиятини жамиятга миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ўз вақтида, мақсадли, халқчил ва таъсирчан етказилиши фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашга хизмат қилиши очиб берилганлигига оид илмий асосланган хулоса ва таклифлардан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ахборот кодекси” лойиҳасининг телевидение ва радио фаолияти мониторингини олиб боришга оид бандларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024-йил 4-ноябр куни тақдим этилган 01/3-02-16-6642-сонли далолатнома). Ушбу хулосалар, Ўзбекистон фуқаролари сиёсий онги ва маданияти, шунингдек, миллий ахборот макони ахборот хавфсизлигини таъминлашда бевосита кўмаклашишга хизмат қилган;
оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат ички ва ташқи сиёсати мазмун-моҳиятини аҳолига етказиб боришда жаҳон илғор тажрибаси бўлмиш “Стратегик коммуникация” консепсиясидан фойдаланилиши амалга оширилаётган ислоҳотларни жамият томонидан қўллаб-қувватланиши ва такомиллаштирилиши билан бирга конструктив ахборот алмашинувини юзага келтириб, фуқаролар сиёсий онгини мафкуравий таҳдидлардан муҳим даражада ҳимоя қилиши асослаб берилганлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” йиллик дастурида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2024-йил 7-ноябр куни тақдим этилган 02/01/19-1612-сонли далолатнома). Натижада, Ўзбекистон фуқаролари сиёсий онги, тафаккури ва маданиятини ахборот хуружларидан муҳофазалашда дастурил амал бўлиб хизмат қилган;
оммавий ахборот воситалари таркибида телевидение қамров даражасига кўра, эфир контентининг сиёсий жиҳатлари юзасидан самарали (стриминг – оқимли узатув) жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, миллий ахборот маконида турли ижтимоий қатлам вакилларининг сиёсий онги ва маданияти, миллати, тили, дини ва яшаш ҳудудининг ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда ахборот билан таъминлаш механизмларининг таҳдидбардош жамиятни шакллантириши илмий-амалий жиҳатдан очиб берилганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимига кирувчи барча телеканалларнинг “Йиллик ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий кўрсатувлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил 5-ноябр куни тақдим этилган 01-28-1172-сонли далолатнома). Натижада, Ўзбекистон фуқаролари сиёсий онги ва маданиятини юксалтиришнинг ахборот таъминоти йўналишида, ТВ контент-стратегиясини янада бойитилишига хизмат қилган.