Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Миркомил Миралимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4700
Илмий раҳбар: Ваҳобов Алишер Восиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Мўминова Маъсуда Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зиядуллаев Улуғбек Саидкаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: Банк молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштириш ҳамда кредитлаш учун зарур ресурсларини шакллантириш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларидаги жалб қилинган фоизли харажатли ресурслар ва олинадиган фоизли даромадларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида кредит қўйилмалари манбалари ва уларнинг таркибий тузилишини оптимал ҳолатга келтириш орқали банк активлари даромадлилиги даражасини қўшимча 2 фоизга қадар ошириш имкони асосланган;
тижорат банкларида мижозларнинг фаоллигини рағбатлантириш ҳамда кредит операцияларининг асосий манбаи сифатида муддатли депозитлар улушини жами ресурслар таркибида 40-45 фоиз даражасига эришиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш ва ресурслар жалб қилиш билан боғлиқ пассив операцияларни самарали амалга ошириш таклифи асосланган;
банкнинг кредит потенциалига мувофиқ молиявий ресурсларни жалб қилиш асосида банкнинг кредитга йўналтирилган ресурсларини оптимал ҳолатга келтириш ҳамда кредит портфелининг даромадлилигини ўртача 1,5-2 фоиз оралиқда кўпайтириш орқали тижорат банклари кредит қўйилмалари манбаларини самарали шакллантириш асосланган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модель асосида кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштиришнинг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларидаги жалб қилинган фоизли харажатли ресурслар ва олинадиган фоизли даромадларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида кредит қўйилмалари манбалари ва уларнинг таркибий тузилишини оптимал ҳолатга келтириш орқали банк активлари даромадлилиги даражасини қўшимча 2 фоизга қадар ошириш таклифи “Асакабанк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Асакабанк” АЖнинг 2024-йил 4-ноябрдаги 19-01/1047-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Асакабанк” АЖнинг кредит қўйилмалари манбалари ва уларнинг таркибий тузулиши оптимал ҳолатга келтирилиб, банк активлари даромадлилиги (RОА) даражасини 2,0% гача ошириш мавжудлиги белгиланган;
тижорат банкларида мижозларнинг фаоллигини рағбатлантириш ҳамда кредит операцияларининг асосий манбаи сифатида муддатли депозитлар улушини жами ресурслар таркибида 40-45 фоиз даражасига эришиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш ва ресурслар жалб қилиш билан боғлиқ пассив операцияларни самарали амалга ошириш таклифи “Асакабанк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Асакабанк” АЖнинг 2024-йил 4-ноябрдаги 19-01/1047-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Асакабанк” АЖнинг кредит операциялари учун асосий молиявий манба бўлган муддатли депозитлар улушини жами ресурслар таркибида 40-45% даражасида таъминлаш имконини яратган;
банкнинг кредит потенциалига мувофиқ молиявий ресурсларни жалб қилиш асосида банкнинг кредитга йўналтирилган ресурсларини оптимал ҳолатга келтириш ҳамда кредит портфелининг даромадлилигини ўртача 1,5-2 фоиз оралиқда кўпайтириш орқали тижорат банклари кредит қўйилмалари манбаларини самарали шакллантириш таклифи “Асакабанк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Асакабанк” АЖнинг 2024-йил 4-ноябрдаги 19-01/1047-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Асакабанк” АЖнинг кредит потенсиалига асосланиб молиявий ресурсларни жалб қилиш асосида банкнинг кредитга йўналтирилган ресурслари оптимал ҳолатга келтирилиб, кредит портфелининг даромадлилиги ўртача 1,5-2,0% оралиқда кўпайтириш имкони таҳлил қилинган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модель асосида кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштиришнинг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Асакабанк” АЖ томонидан жорий қилинган (“Асакабанк” АЖнинг 2024-йил 4-ноябрдаги 19-01/1047-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши асосида “Асакабанк” АЖнинг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, кредит қўйилмалари манбаларини оптималлаштиришнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish