Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Исломбек Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Масофавий ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари”, 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu878
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, доцент; Мадраҳимова Гулжаҳон Рузимбой қизи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофадан туриб ишловчи ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг хусусиятларини белгилаш орқали меҳнат шартларининг бирлиги ва дифференциаллиги ҳақидаги назарияни ривожлантириш ҳамда меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофадан туриб ишлаш ходимнинг меҳнат вазифаларини иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки обектдан ташқарида ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб ташкил этиладиган меҳнатнинг махсус шакли эканлиги асослантириб берилган;
табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар ва бахциз ҳодисалар, шунингдек ёнгʻинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг розилигисиз вақтинча масофадан туриб ишлаш учун ўтказишга йўл қўйилиши асослантирилган;
масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими стационар иш жойида ишлашни ва масофадан туриб ишлашни ўз ичига олиб, стационар иш жойида ва масофадан туриб ишлаш муддатлари ҳамда уларнинг навбат билан алмашиниши меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра аниқланиши асослантирилган;
ходим ва иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимнинг масофадан туриб ишлаш тўгʻрисидаги меҳнат шартномасида белгиланган иш вақти ичида меҳнат вазифасини бажариши учун муайян вақтни назарда тутувчи ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаш, шунингдек масофадан туриб ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш меҳнат шартномасида назарда тутилган қўшимча асослар билан ҳам бекор қилиниши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича  олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
масофадан туриб ишлаш ходимнинг меҳнат вазифаларини иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки обектдан ташқарида ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб ташкил этиладиган меҳнатнинг махсус шакли эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 452-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 ноябрдаги 06/1-11/2432-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши масофадан туриб ишлашни ишни ташкил этишнинг алоҳида шакли эканлигини белгилаб берган;
табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар ва бахциз ҳодисалар, шунингдек ёнгʻинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг розилигисиз вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтказишга йўл қўйилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 454-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 ноябрдаги 06/1-11/2432-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши иш берувчиларга фавқулодда ҳолатларда, олдиндан кўриб бўлмайдиган хавфлар пайдо бўлганда ходимларни уларнинг розилигисиз масофадан туриб ишлаш режимига ўтказган ҳолда меҳнат муносабатларини сақлаб қолишга хизмат қилган;  
масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими стационар иш жойида ишлашни ва масофадан туриб ишлашни ўз ичига олиб, стационар иш жойида ва масофадан туриб ишлаш муддатлари ҳамда уларнинг навбат билан алмашиниши меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра аниқланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 455-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 ноябрдаги 06/1-11/2432-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши иш берувчи ва ходимларга масофадан туриб ишлашнинг аралаш режимини татбиқ этиш имкониятини берган;
ходим ва иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимнинг масофадан туриб ишлаш тўгʻрисидаги меҳнат шартномасида белгиланган иш вақти ичида меҳнат вазифасини бажариши учун муайян вақтни назарда тутувчи ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаш, шунингдек масофадан туриб ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш меҳнат шартномасида назарда тутилган қўшимча асослар билан ҳам амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 460-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 5 ноябрдаги 06/1-11/2432-сон далолатнома, Адлия вазирлигининг 2022 йил 14 октябр 20/4-585/8-сонли далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий этилиши иш берувчи ва ходим ўртасида фаол алоқа вақтини ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish