Тиан Бонинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Конфуций ва Суқрот фалсафасининг компаративистик таҳлили” мавзусидаги 09.00.03 –Фалсафа тарихи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1123
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Бахтиёр Раҳмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Конфуций ва Суқрот фалсафасини қиёсий таҳлил қилиш орқали улар фалсафий тафаккурининг инсоният сивилизациясига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конфуций ва Суқрот фалсафаси асосида Шарқ ва Ғарбдаги турли маданий келиб чиқишлар ва тарихий даврлардан бўлган икки файласуф таълимоти бир маданият ёки бир давр бўйича тадқиқотлар чекловини енгиб ўтиб компаративистик метод орқали замонлар оша турли мамлакатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги маданий алмашинувлар учун конструктив ёндашувлар, инсонсонпарварлик ғояларини бергани далилланган;
Конфуций ва Суқрот фалсафасининг қиёсий таҳлилини изчил олиб бориш натижасида, Конфуцийнинг “инсонпарварлик” ва “урф-одат” ҳамда Суқротнинг “фазилат” ва “адолат” каби асосий тушунчаларининг прогрессив мазмун-моҳияти, тарихий шаклланиш асослари, ўрни ва аҳамияти регионал ғоявий тизимлар мисолида исботланган;
Конфуцийнинг “эвристик таълим” ва Суқротнинг “доялик” услубларининг ўзига хос жиҳатлари ва афзалликлари намунаси мисолида замонавий ижтимоий тараққиёт талабларига жавоб берадиган сифатли таълим сиёсатини шакллантириш учун ахлоқий тарбия, билим бериш ва кўникмаларни ривожлантиришни амалиётга жорий этиш учун тўғри услубий уйғунлаштириш мумкинлиги асосланган;
Конфуцийнинг “камситмасдан ўқитиш” ва Суқротнинг кенг қамровли таълим обектларини ўрганиш воситасида ривожланган давлатлар таълим сиёсатининг демократик тамойиллари такомиллашгани, таълим сифатига Конфуцийнинг ахлоқий тарбия ғоялари ва Суқротнинг “фазилат билимдир” тушунчаси катта таъсир кўрсатгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Конфуций ва Суқрот фалсафий тафаккурининг компаративистик жиҳатдан тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Конфуций ва Суқрот фалсафаси асосида Шарқ ва Ғарбдаги турли маданий келиб чиқишлар ва тарихий даврлардан бўлган икки файласуф таълимоти бир маданият ёки бир давр бўйича тадқиқотлар чекловини енгиб ўтиб компаративистик метод орқали замонлар оша турли мамлакатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги маданий алмашинувлар учун конструктив ёндашувлар, инсонсонпарварлик ғояларини бергани далилланганига оид хулоса ва таклифлардан Жининг Нормал университетидаги илмий тадқиқотларни ташкил этишда фойдаланилган (Жининг Нормал Университеининг 2024 йил 25-сентябрдаги 202409252-02- сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши Жининг университетида олиб борилаётган тадқиқотларнинг ривожланишида илмий назарий манба бўлиб хизмат қилади;
Конфуций ва Суқрот фалсафасининг қиёсий таҳлилини изчил олиб бориш натижасида, Конфуцийнинг “инсонпарварлик” ва “урф-одат” ҳамда Суқротнинг “фазилат” ва “адолат” каби асосий тушунчаларининг прогрессив мазмун-моҳияти, тарихий шаклланиш асослари, ўрни ва аҳамияти регионал ғоявий тизимлар мисолида исботланган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадио каналининг “Минбар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадио каналининг 2024 йил 31-октябрдаги 01-05-623- сон маълумотномаси) Хусусан, дастур давомида тадқиқотда қайд этилганидек, барча даврларда ҳам жамият ҳаёти, унинг ривожланиши билан боғлиқ ҳар қандай ислоҳотлар, албатта маълум бир илмий тадқиқотлардан олинган натижаларга таянилганлиги таъкидлаб ўтилди;
Конфуцийнинг “эвристик таълим” ва Суқротнинг “доялик” услубларининг ўзига хос жиҳатлари ва афзалликлари намунаси мисолида замонавий ижтимоий тараққиёт талабларига жавоб берадиган сифатли таълим сиёсатини шакллантириш учун ахлоқий тарбия, билим бериш ва кўникмаларни ривожлантиришни амалиётга жорий этиш учун тўғри услубий уйғунлаштириш мумкинлиги асосланган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024-йил 16-декабр 2-13-21-6753-сон маълумотномаси). Диссертация иши натижалари, ёшларда ахлоқий тарбия, билим бериш ва кўникмаларни ривожлантиришда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилади;
Конфуцийнинг “камситмасдан ўқитиш” ва Суқротнинг кенг қамровли таълим обектларини ўрганиш воситасида ривожланган давлатлар таълим сиёсатининг демократик тамойиллари такомиллашгани, таълим сифатига Конфуцийнинг ахлоқий тарбия ғоялари ва Суқротнинг “фазилат билимдир” тушунчаси катта таъсир кўрсатгани далилланган тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ҳонгхингюан Эдуcатион Гроуп Траининг Институте ушбу дисерациянинг тадқиқот натижаларини ўқитиш мазмуни ва усулларини бойитиш учун амалиётга жорий этди. (Ҳонгхингюан Эдуcатион Гроуп Траининг Институте 2024-йил 25-сентябрдаги 202409252-02-сон маълумотномаси). Тадқиқотчилар ушбу фалсафий компаративистика асосида чуқур тадқиқотлар ва алмашинувлар ўтказиб, ўқитиш даражаси ва касбий сифатини оширдилар.