Кутлимуратов Фархад Калбаевичнинг
фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат юридик шахсни қайта ташкил этишда кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш”, 12.00.03 - “Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Yu143.
Илмий раҳбар: юридик фанлар доктори, профессор Оқюлов Омонбой
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Гулямов Саид Саидахрарович;
юридик фанлар доктори, профессор Топилдиев Вохиджон Рахимжонович;
юридик фанлар доктори, профессор Миродилжон Баратов Хомуджонович.
Етакчи ташкилот: “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижоратчи юридик шахслар қайта ташкил этилганида кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал ва махсус механизмларини аниқлаш ҳамда уларни қўллашнинг муҳим ва асосий жиҳатларини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хусусий корхонани қайта ташкил этиш мулкдорнинг ёки суднинг қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши лозимлиги асосланган;
хо'жалик жамият иштирокчилари ўртасида қайта ташкил этиш масалаларида муросасиз зиддиятлар натижасида тегишли қарор қабул қилиш учун овозлар сони етарли бўлмаганда жамиятни қайта ташкил этиш масалалари суд томонидан ҳал этилиши асослантирилган;
юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – устав фонди миқдори оширилганда уни қайта рўйхатдан ўтказиш зарурлиги асосланган;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги қайта ташкил этишни рад этишга сабаб бўлиши асосланган;
суд орқали юридик шахсларни қайта ташкил этишда кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини биринчи инстанция судида иш қўзғатиш учун кредиторни хабардор қилмаслик, унинг манфаатларини таъминловчи воситаларнинг кўрилмаганлиги асос бўлиши асослантирилган;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкинлиги, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг активларига ушбу корхоналар тугатилган тақдирда солиқ солиниши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат юридик шахслар қайта ташкил этишда кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хусусий корхона унинг мулкдорининг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суднинг қарорига кўра қайта ташкил этилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги “Тадбиркорлик субектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2021 йил 7 декабрдаги 43-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф хусусий корхонаннинг ихтиёрий ва мажбурий тартибда қайта ташкил этишнинг асосларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
хўжалик жамият иштирокчилари ўртасида келишмовчиликлар сабабли қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли овозлар сони мавжуд бўлмаганлиги муносабати жамиятни қайта ташкил этиш масалалари юзасидан низони суд тартибида ҳал этиш тўғрисидаги таклиф “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2021 йил 7 декабрдаги 43-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни қайта ташкил этишда иштирокчилар ўртасидаги ягона тўхтамга келинмаганда юзага келадиган вазиятни суд тартибда ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини яратган;
юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қуйишнинг автоматлаштирилган тизими воситасида тадбиркорлик субъекти – юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учунчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – устав фонди миқдори оширилганда сўровномага илова қилиниши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қо'йиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлимининг 2022 йил 3 ноябрдаги 12/21-80-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қуйишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштиришда хизмат қилган;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягон идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши тўгрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлимининг 2022 йил 3 ноябрдаги 12/21-80-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф қайта ташкил этилган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқлаштиришга хизмат қилган;
суд орқали кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича биринчи инстанция судида иш қўзғатиш учун қонунда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этиш лозимлиги, бундай шартлар сифатида кредиторларни қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилмаслик суд томонидан қайта ташкил этиш ҳақидаги мурожаатларни қабул қилиш ва кўришни рад этиш учун асос бўлишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 3.07.2020 йилдаги 11-сонли “Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг далолатномаси). Мазкур таклиф суд орқали кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосларини аниқлаштиришга хизмат қилган;