Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахрорхўжаева Зарина Мухиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқлик электр станциялари энергия самарадорлигини қуёш консентратор қурилмаларидан фойдаланиб ошириш)”, 05.05.04 – “Саноат иссиқлик энергетикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2891.
Илмий раҳбар: Матжанов Эркинжон Казакбоевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустакимович, техника фанлари доктори, профессор; Кличев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликелектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амалда ишлатилаётган буғ турбинали иссиқлик электр станцияларида қуёш энергияси иссиқлигидан фойдаланиш бўйича оптимал технологик схемаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг энергетик ҳамда техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалда ишлатилаётган буғ турбинали иссиқлик электр станциялари асосида яратиладиган қуёш-ёқилғи гибрид электр станциялари иссиқлик схемаларини ҳисоблашнинг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
буғ турбинали иссиқлик электр станциялари асосида яратиладиган қуёш-ёқилғи гибрид электр станциялари учун буғ қозонидаги ёқилғи сарфининг ўзгаришини ҳисобга оладиган қуёш энергиясини электр энергиясига айлантиришнинг фойдали иш коеффициентини ҳисоблаш ифодаси таклиф қилинган;
қуёш энергияси иссиқлигининг таъминот сувини регенератив қиздириш тизимига киритиш жойи ҳарорати қанчалик юқори бўлса, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш фойдали иш коеффициенти шунчалик юқори бўлиши асосланиб, бу кўрсатгич охирги юқори босимли регенератив сув қиздиргичини қуёш иссиқлик қурилмаларига қисман алмаштирилганда 27 % га тенг бўлиши аниқланган;
буғ қозонининг экономайзери ва буғлатиш иситиш юзаларини қуёш буғ генератори билан қисман алмаштириш бўйича яратилган схема асосида қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш фойдали иш коеффициентининг энг юқори қиймати 34,4 % га тенг бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалда ишлатилаётган буғ турбинали иссиқлик электр станциялар асосида яратиладиган қуёш-ёқилғи гибрид электр станциялари иссиқлик схемаларини ҳисоблаш математик модели ва алгоритмларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПВК-150 энергетик блокининг юқори босимли №6 таъминот суви регенератив қиздиргичини қуёш иссиқлик қурилмалари билан қисман алмаштириш бўйича яратилган схема «Тошкент ИЕС» АЖда жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2023 йил 28 декабрдаги № 05-20/1782-сонли маълумотномаси). Натижада қуёш энергияси иссиқлигини таъминот сувини регенератив қиздириш тизимига киритиш ҳисобига йиллик иқтисодий самара 4 543 142 000 (тўрт миллиард беш юз қирқ уч миллион юз қирқ икки минг) сўмни ташкил этган ва 4 510 693 кг шартли ёқилғини тежаш имконияти яратилган;
буғ қозонидаги ёқилғи сарфининг ўзгаришини ҳисобга оладиган қуёш энергиясини электр энергиясига айлантиришнинг фойдали иш коеффициентини аниқлаш ифодаси «Тошкент ИЕС» АЖда истиқболли лойиҳаларда фойдаланиш учун қабул қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2023-йил 28-декабрдаги № 05-20/1782-сонли маълумотномаси). Натижада қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш фойдали иш коеффициенти охирги юқори босимли регенератив сув қиздиргичини қисман қуёш иссиқлик қурилмаларига алмаштирилганда 27 % га ҳамда буғ қозонининг экономайзери ва буғлатиш иситиш юзаларини қуёш буғ генератори билан қисман алмаштирилганда 34,4 % га тенг бўлишини илмий асослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish