Кавкатбеков Муроджон Мамитбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Куллик даражаси юқори бўлган Ангрен қўнғир кўмири учун газификациялаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш”, 05.05.04 – “Саноат иссиқлик энергетикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3160.
Илмий раҳбар: Бабаходжаев Рахимжан Пачеханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Узаков Гулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Шаисламов Алишер Шабдурахманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликелектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: куллик даражаси юқори бўлган полидисперс Ангрен қўнғир кўмирини қатламли газификациялаш қурилмасини такомиллаштириш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен қўнғир кўмирининг куллик ва намлик даражасининг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда паст навли кўмирни газификациялаш жараёнларини таҳлил қилиш асосида қатламли газификациялаш қурилмаси такомиллаштирилган;
қатламли газификациялаш қурилмасига бериладиган кўмирнинг бошланғич диамерти, қатламларнинг ҳарорати омилларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда газификация вақти, газификациялаш қурилмасининг баландлиги, газификация жараёни ҳарорати ҳамда ҳосил бўладиган газнинг кимёвий таркибини аниқлаш имконини берувчи математик модел такомиллаштирилган;
қатламли газификациялаш қурилмасининг ёниш зонасида ҳавони тенг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда генератор гази ёниш иссиқлигининг кул миқдори даражаси ва намликга боғлиқлигини аниқлаш асосида газификация жараёнининг стационар ҳолатини ифодаловчи ҳавонинг ортиқчалик коеффициентининг рационал қийматлари α= 0,5-0,7 га, ёниш зонаси баландлигининг қайта тикланиш зонаси баландлигига нисбати 0,5 га, кўмир заррачаларининг ўлчамлари 10-20 ммга тенглиги аниқланган;
қатламли газификациялаш қурилмасида кўмирининг намлик, кул ҳамда кўмир зарраларининг ўзаро боғлиқлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда газификациялаш жараёнларнинг бир вақтда содир бўлиши асосида генератор газининг ёниш иссиқлигини ошириш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Куллик даражаси юқори бўлган Ангрен қўнғир кўмири учун такомиллаштирилган газификациялаш қурилмасини ва газификация жараёнонинг математик моделини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қатламли газификациялаш қурилмаси “Ангрен ИЕС” АЖ да жорий этилган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2024 йил 26 декабрдаги 02-06/2149 сонли маълумотномаси). Натижада, қатламли газификациялаш қурилмаси ёрдамида қўнғир кўмирдан генератор газини олиш ва шу орқали атроф-муҳитга чиқадиган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш, қозон қурилмасини ишлаш даврини узайтириш имконияти яратилган;
газификация жараёнонинг стационар ҳолатини ифодаловчи ҳавонинг ортиқчалик коеффициентининг рационал қийматлари, ёниш ҳудуди баландлигининг қайта тикланиш зонаси баландлигига нисбати, кўмир заррачаларининг ўлчамлари “Ангрен ИЕС” АЖнинг ТП-230-2 туридаги қозон қурилмасида жорий этилган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2024 йил 26 декабрдаги 02-06/2149 сонли маълумотномаси). Натижада, “Ангрен ИЕС” АЖ га “Еростигаз” АЖ томонидан етказиб бериладиган газнинг ёниш иссиқлигига нисбатан 8 % га юқори бўлган генератор газини олиш ҳамда олинадиган иссиқлик энергиясининг тан нархи 8 % гача камайтириш имконияти яратилган;
генератор газининг ёниш иссиқлигини ошириш усули “Ангрен ИЕС” АЖ да жорий этилган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2024 йил 26 декабрдаги 02-06/2149 сонли маълумотномалари). Натижада, кул миқдори даражаси юқори бўлган полидисперс Ангрен қўнғир кўмирини 800 т/йил миқдорида газификациялаш натижасида йиллик иқтисодий самара 151 272 000 сўмни ташкил этиб, атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли моддалар (учувчан кул, азот оксиди, карбонат ангидрид, олтингугурт ангидрид) миқдорини 33 т/йилга камайтириш имконияти яратилган.