Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Улуғбек Арабджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон архитектура ёдгорликлари гумбазларининг конструктив ечимларини такомиллаштириш”, 05.09.01 – “Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т4052.
Илмий раҳбар: Салимов Арифджан Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/07.06.2024.Т.106.06.
Расмий оппонентлар: Усманов Валиахмат Файзиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Абдували Абдуқодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда барпо этилган архитектура ёдгорликлари гумбазларининг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш ва уларнинг умрбоқийлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
архитектура ёдгорликларидаги гумбазларнинг ХИИИ-ХВИ асрлар оралиғида бир қобиқлиси ўрнига конструктив ечимига кўра ички ва ташқи қатламлар киритиш билан такомиллаштирилиб икки ва уч қобиқли қилиб қурилиши ўша давр шаҳарсозлигига муҳим ҳисса қўшганлиги аниқланган;
ИХ-ХВИИИ асрлар оралиғида Бухоро шаҳри ҳудудидаги ёдгорликларда чархи, шолғомий, балхи, меҳробий, қобирғали, қўшгумбаз, чортарк каби гумбаз турлари кенг қўлланилганлиги исботланган;
тарихий девор, гумбаз ости ва гумбаз конструксиялари композит арматуралар киритиш орқали кучайтирилиб, керамик ғиштлардан тикланган архитектура ёдгорликларининг зилзилабардошлигини ҳисоблаш усули композит арматуранинг параметрларини инобатга олиш ҳисобига такомиллаштирилган;
архитектура ёдгорликлари гумбаз, девор конструксиялари ғиштлари орасига шиша толали композит арматураларни киритиш орқали кучайтириш ҳисобига уларнинг юк кўтариш қобилияти ва устуворлиги ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги архитектура ёдгорликлари гумбазларининг конструктив ечимларини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
архитектура ёдгорликларидаги гумбазларнинг ХИИИ-ХВИ асрлар оралиғида бир қобиқлиси ўрнига конструктив ечимига кўра ички ва ташқи қатламлар киритиш билан такомиллаштирилиб икки ва уч қобиқли қилиб қурилиши ўша давр шаҳарсозлигига муҳим ҳисса қўшганлиги аниқланганлиги ҳамда ИХ-ХВИИИ асрлар оралиғида Бухоро шаҳри ҳудудидаги ёдгорликларда чархи, шолғомий, балхи, меҳробий, қобирғали, қўшгумбаз, чортарк каби гумбаз турлари кенг қўлланилганлиги хусусидаги таклифи “Олтиариқ дизайн” х/корхонаси томонидан Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳудудида жойлашган “Шох Салим” мақбарасини ва Фарғона шаҳридаги “Алоқа банк” биносини таъмирлаш лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги техник меёрлаш ва стандартлаштириш илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 17 ноябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган вақтнинг 9 % гасҳа тежалишига эришилган;
тарихий девор, гумбаз ости ва гумбаз конструксиялари композит арматуралар киритиш орқали кучайтирилиб, керамик ғиштлардан тикланган архитектура ёдгорликларининг зилзилабардошлигини ҳисоблаш усули композит арматуранинг параметрларини инобатга олиш ҳисобига такомиллаштирилганлиги ҳамда архитектура ёдгорликлари гумбаз, девор конструксиялари ғиштлари орасига шиша толали композит арматураларни киритиш орқали кучайтириш ҳисобига уларнинг юк кўтариш қобилияти ва устуворлиги ошиши исботланганлигига оид таклифлар Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан Хонобод шаҳри ҳудудидаги “Мулла Юнус ота” зиёратгоҳини таъмирлаш лойиҳасини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 14-декабрдаги 17/3-сон маълумотномаси). Натижада гумбаз, девор конструксияларини сиқилишда эквивалент кучланиш қиймати 4.3% га ортишига ва чўзилишдаги эквивалент кучланиш қиймати эса 15.6% га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish