Sayt test rejimida ishlamoqda

Туганбекова Нурсулув Эркинбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг молиявий бошқарувини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3279
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатова Мохира Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий бошқарув тизимининг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ҳар бир давлат иштирокидаги корхона учун халқаро нуфузли консалтинг ташкилотлари иштирокида ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш асосида йирик корхоналарни трансформатсия қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ҳамда ушбу корхоналар базасида кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) корхоналарини ривожлантириш таклифи асосланган;
давлат иштирокидаги корхоналарда хавфларни аниқлаш ва уларни бошқариш тизими сифатида хавфларни оператив бошқариш жараёнида аниқлаш, уларни бартараф этиш мониторинги ҳамда ваколатли давлат органи вазифаларини белгилашдан иборат “уч ҳимоя чизиғи”ни жорий этиш асосида кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий, операцион ва бошқа хавфлар харитасини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
инвестиция киритилгандан кейинги даврда кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг пул оқимларининг ҳақиқий қийматини доимий ўсиш модели ва мультипликатор методларидан фойдаланган ҳолда чегирилган пул оқими модели асосида аниқлаш орқали миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
“енг ёмон иқтисодий шароитларга эга” ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун айланма солиқнинг пасайтирилган (5-зона учун 1%, 4-зона учун 3%) ставкаларини жорий этиш орқали туманлар ва шаҳарларни уларнинг шароитлари, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантиришнинг янги ёндашувларини жорий этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий менежмент тизимининг услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ва таклифлар асосида:
ҳар бир давлат иштирокидаги корхона учун халқаро нуфузли консалтинг ташкилотлари иштирокида ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш асосида йирик корхоналарни трансформасия қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ҳамда ушбу корхоналар базасида кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) корхоналарини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-октябрдаги ПФ-6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни жадал ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023-йил 10-октябрьдаги 0341-2-3153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик ва ўрта бизнес корхоналари корпоратив шаффофликни таъминлаш, корпоратив баҳолашнинг халқаро стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий ва инвестисия фаолияти ва капитал қийматини баҳолаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни прогнозлаш, ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш механизмини амалиётга татбиқ этишга ҳисса қўшган;
давлат иштирокидаги корхоналарда хавфларни аниқлаш ва уларни бошқариш тизими сифатида хавфларни оператив бошқариш жараёнида аниқлаш, уларни бартараф этиш мониторинги ҳамда ваколатли давлат органи вазифаларини белгилашдан иборат “уч ҳимоя чизиғи”ни жорий этиш асосида кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий, операсион ва бошқа хавфлар харитасини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-мартдаги 166-сонли “2021-2025-йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023-йил 10-октябрьдаги 0341-2-3153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарда “учта мудофаа чизиғи”, яъни оператив бошқарув жараёнида рискларни аниқлаш ва бошқариш, хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш мониторинги тизими жорий этилган, ваколатли давлат органининг функсия ва вазифалари ҳам белгиланган;
инвестисия киритилгандан кейинги даврда кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг пул оқимларининг ҳақиқий қийматини доимий ўсиш модели ва мултипликатор методларидан фойдаланган ҳолда чегирилган пул оқими модели асосида аниқлаш орқали миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартида (НСО-6) “Ёндошувлар ва баҳолаш усуллари”да қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023-йил 10-октябрьдаги 0341-2-3153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалга ошириш натижасида КЎБ корхоналари молиявий активларини баҳолаш методологиясида якуний қийматни аниқлаш ва Миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш имконияти яратилган;
“енг ёмон иқтисодий шароитларга эга” ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун айланма солиқнинг пасайтирилган (5-зона учун 1%, 4-зона учун 3%) ставкаларини жорий этиш орқали туманлар ва шаҳарларни уларнинг шароитлари, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантиришнинг янги ёндашувларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги ПҚ-287-сонли “Республика ҳудудларини тоифаларга бўлиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023-йил 10-октябрьдаги 0341-2-3153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида мазкур ҳудудларда 2023-йилнинг 9 ойида янги рўйхатга олинган кичик ва ўрта бизнес корхоналари сони 2022-йилга нисбатан 1,27 баробарга кўпайди, янги инвестисия лойиҳалари сони 1,34 баробарга, ажратилган инвестисиялар ҳажми эса 1,42 баробарга ошди. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари ихтиёрида бўлган 79,7 миллиард сўм миқдоридаги қолган маблағлар уларнинг молиявий имкониятларини яхшилаш ва тадбиркорлик субектларига солиқ юкини 2,3 фоизга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish