Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Тулкин Насировичнинг
Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ўзбекистонда божхона тўловларини ундириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.I279.
Илмий маслаҳатчи: Маликов Тохир Сатторович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар:Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Бобир Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда божхона тўловларини ундириш механизмини такомиллаштириш борасида илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона расмийлаштируви жараёнида ундириладиган божхона йиғимлари миқдорининг божхона органлари томонидан божхона ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларининг тахминий қийматидан ошиб кетмаслигини белгилаш орқали божхона тўловларини ундиришнинг халқаро талабларга мувофиқлигини  таъминлаш асосланган;
жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган ва белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун йиғим жорий этиш асосида божхона чегарасидан ўтаётган жисмоний шахсларга қулайлик яратиш ҳамда бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
мажбуриятнинг суд қарорига кўра тугатилганлиги оқибатида ёхуд қарздор банкрот бўлганлиги, тугатилганлиги ёки вафот этганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган божхона тўловлари бўйича қарздорликни умидсиз қарз деб ҳисоблаш орқали божхона тўловларини ундириш механизмини такомиллаштириш асосланган;  
божхона тўловларини ваколатли иқтисодий операторларга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ушбу муддат учун фоизлар ҳисобламаслик ҳамда божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик аниқловчи ахборот тизимини жорий этиш йўли билан «Нарх маълумотлар бюллетени»ни тўлиқ бекор қилиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда божхона тўловларини миқдорига таъсир этувчи кўп омиллик эконометрик таҳлиллар натижасида божхона тўловларининг оптимал миқдори ва тушумларнинг 2027 йилга қадар ўрта муддатли прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда божхона тўловларини ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона расмийлаштируви жараёнида ундириладиган божхона йиғимлари миқдорининг божхона органлари томонидан божхона ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларининг тахминий қийматидан ошиб кетмаслигини белгилаш орқали божхона тўловларини ундиришнинг халқаро талабларга мувофиқлигини  таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-748-сон Қонунининг 58-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023 йил 16 сентябрдаги 8/25-23-110-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона йиғимларини божхонада кўрсатилган хизматлар учун сарфланган харажатлар миқдорига биноан белгиланишининг Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос келиши таъминланган;
жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган ва белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун йиғим жорий этиш асосида божхона чегарасидан ўтаётган жисмоний шахсларга қулайлик яратиш ҳамда бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023 йил 16 сентябрдаги 8/25-23-110-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши чэгара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун божхона хизматини амалга оширилганлиги учун йиғим жорий этилиши божхона чегарасидан ўтаётган жисмоний шахсларга қулайлик яратган ва божхона тўловларининг кўпайишига олиб келган;
мажбуриятнинг суд қарорига кўра тугатилганлиги оқибатида ёхуд қарздор банкрот бўлганлиги, тугатилганлиги ёки вафот этганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган божхона тўловлари бўйича қарздорликни умидсиз қарз деб ҳисоблаш орқали божхона тўловларини ундириш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-748-сон Қонунининг 70-бандида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023 йил 16 сентябрдаги 8/25-23-110-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бу йўналишда йиллар давомида муаммо бўлиб келаётган ҳолатлар ўз ечимини топган;
божхона тўловларини ваколатли иқтисодий операторларга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ушбу муддат учун фоизлар ҳисобламаслик ҳамда божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик аниқловчи ахборот тизимини жорий этиш йўли билан «Нарх маълумотлар бюллетени»ни тўлиқ бекор қилиш таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-748-сон Қонунининг 67-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-122-сон Фармонига 2-илованинг 47-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023 йил 3 октябрдаги 8/25-23-111-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорликда ҳалол ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилар сонининг кўпайишига, товарлардан божхона тўловларини ундиришда асос бўлиб хизмат қилувчи божхона қийматини аниқлаш механизми такомиллашуви орқали товарларни божхона қиймати индексини ошишига олиб келган ва божхона тўловларининг асосли кўпайишига сабаб бўлган;
Ўзбекистонда божхона тўловларини миқдорига таъсир этувчи кўп омиллик эконометрик таҳлиллар натижасида божхона тўловларининг оптимал миқдори ва тушумларнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023 йил 3 октябрдаги 8/25-23-111-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат бюджети даромадларига ўтказилувчи божхона тўловларининг ўрта муддатли истиқболдаги параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish