Ходжаева Нодира Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида соянинг янги навларини парваришлашда турли суғориш усулларини самарадорлигини аниқлаш (Андижон вилояти оч тусли бўз тупроқлар мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Qx953
Илмий раҳбар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Камилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан кейин такрорий экилган соянинг Вилана, Славия ва Тўмарис навларини турли суғориш усулларига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши, дон ҳосили ҳамда сифатига таъсирини ўрганиш ва сувдан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда такрорий муддатларда етиштирилган соянинг Тўмарис, Вилана ва Славия навларини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда томчилатиб суғориш усули (ЦУ) ёрдамида суғорилганда тупроқнинг сув-физикавий хоссаларининг яхшиланиши исботланган;
томчилатиб суғориш усули (ЦУ) ёрдамида 2-7-2 тизимда суғорилганда анъанавий усулларда суғорилганга нисбатан 1 сентнер ҳосил олиш учун сарф қилинган сувнинг миқдори соянинг Тўмарис навида 63,0-82,6 м3 гача, соянинг Вилана навида 58,4-79,0 м3 гача ҳамда соянинг Славия навида 54,6-75,2 м3 гача кам сув сарфлангани аниқланган;
соянинг такрорий экин сифатида етиштиришда, ўсимлик илдиз тизими асосий тарқалиш чуқурлигини 45-50 см бўлиши ҳисобга олинган ҳолда томчилатиб суғоришда суғориш 30–50-50 см қатламларда намлаш мақбул эканлиги аниқланган;
соя навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибида, суғоришни томчилатиб суғориш усулида суғорилганда, суғоришни анъанавий ҳамда эгилувчан қувурлар ёрдамида амалга оширилган усулларга нисбатан рентабеллик даражаси 16,2% гача юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида такрорий экин сифатида етиштириладиган соя навларининг суғориш усуллари бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
такрорий экин сифатида экилган соя навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиялари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида “Такрорий соя навларининг томчилатиб суғориш усулида парваришлаш” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27-март 05/05-04-104-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва томорқа ер эгалари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
соя навларини парваришлашда томчилатиб суғориш усули асосида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда ўсув даври давомида 11 марта (уруғ суви билан), мавсум давомида 1295-1380 м3/га меъёрда суғориш Андижон вилоятининг Избоскан туманида жойлашган “Андижон замин сардори” фермер хўжалигининг 10,5 га, “Янги замон агро саноат” фермер хўжалигининг 12,0 га, “Полвонов Йўлдашали ниҳоллари” фермер хўжалигининг 11,2 га жами 33,7 га майдонида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27-март 05/05-04-104-сон маълумотномаси). Натижада томчилатиб суғориш усули (ЦУ) асосида суғориш натижасида анъанавий усулларга нисбатан мавсумий суғориш сувларини 727,6-940,1 м3 гача, 1 сентнер ҳосил етиштириш учун сув сарфини 54,6-82,6 м3 гача тежалишига ҳамда қўшимча 5-6 с/га гача дон ҳосили олинган;
соянинг навларини парваришлашда томчилатиб суғориш усули асосида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда ўсув даври давомида 11 марта (уруғ суви билан), мавсум давомида 1295-1380 м3/га меъёрда суғориш Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган “Оқ сув экперементал” фермер хўжалигида 11,6 га, “Мурувватли Маҳмуджон” фермер хўжалигининг 11 га, “Ўринбоев Собир саҳовати” фермер хўжалигининг 10,2 га, жами 32,8 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27-март 05/05-04-104-сон маълумотномаси). Натижада, томчилатиб суғориш усули (ЦУ) асосида суғориб, қўшимча 5-6 с/га гача дон ҳосили олиниб, назорат вариантларга нисбатан 2300,0 минг сўмгача, рентабеллик даражаси 20-25 фоизгача юқори бўлишига эришилган.