Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршибоев Ҳасан Холбазаровичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалмикор майдонларда экиш учун буғдойнинг дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги навларини яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Qx282.
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Ғулом Сайдалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” нави (НАП 00328), “Кумушдон” нави (НАП 447) ва юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” нави (НАП 00326).
II. Тадқиқотнинг мақсади Лалмикор майдонларда экиш учун буғдойнинг ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган янги навларини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор келиб чиқиши турли географик минтақаларга мансуб бўлган буғдой намуналарининг қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари лалмикор майдонлар шароитида комплекс ўрганилиб, селекциянинг турли йўналишлари учун бошланғич манбалари ажратиб олинган;
буғдой навлари ва намуналарининг ҳосилдорлиги, дон сифат кўрсаткичлари, ташқи муҳит ноқулай омилларига (иссиқликка, қурғоқчиликка), занг касалликларига чидамлиги қиёсий баҳоланган ҳамда ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган буғдойнинг янги нав ва намуналари танлаб олинган;
танлаб олинган буғдойнинг келиб чиқиши турли географик минтақаларга мансуб бўлган намуналари билан маҳаллий навларни чатиштириш асосида янги дурагай тизмалари яратилган;
лалмикор майдонларда экиш учун ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган қаттиқ буғдойнинг янги “Биллурдон” ва “Кумушдон” навлари ҳамда юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” нави яратилган;
янги яратилган қаттиқ буғдой “Биллурдон” навининг дон ялтироқлиги 0,7%, оқсил миқдори 1,4%, ҳосилдорлиги 2,2 с/га, қаттиқ буғдой “Кумушдон” навининг дон ялтироқлиги 1,4%, оқсил миқдори 1,6%, ҳосилдорлиги 2,4 с/га, юмшоқ буғдой “Қизилдон” навининг дон ялтироқлиги 2,4%, оқсил миқдори 1,3%, ҳосилдорлиги 2,7 с/га юқори эканлиги билан бошқа навлардан устунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лалмикор майдонларда экиш учун буғдойнинг дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
лалмикор майдонларда экиш учун қурғоқчиликка, иссиқликка, занг касалликларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” (НАП00328), “Кумушдон” (НАП447) навлари ва юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” (НАП00326) нави  яратилган ва ушбу навларга Интеллектуал мулк агентлиги томонидан селекция ютуқлари учун патентлар олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12-ноябрдаги 05/05-03-366-сон маʻлумотномаси). Натижада, ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги буғдой навларини яратиш учун ушбу навлар селекция жараёнида дурагайлаш ишларида донор нав сифатида фойдаланишга тавсия этилган;
лалмикор майдонларда экиш учун дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги яратилган қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” нави 2017 йилда, “Кумушдон” нави 2020-йилда ва юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” нави 2017-йилда давлат нав синови учун Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг 2024-йил 20-августдаги Т-6/01-09-439-сон маʻлумотномаси). Натижада, ушбу навлар лалмикор майдонларда экиш учун қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган;
қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” нави Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани фермер хўжаликларининг 163,0 гектар лалми ер майдонларига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-366-сон ма'лумотномаси). Натижада, қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” нави жорий қилиниши ҳисобига гектаридан 2,2 с/га қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 33,7 фоизни ташкил этган;
қаттиқ буғдойнинг “Кумушдон” нави Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани фермер хўжаликларининг 91,0 гектар лалми ер майдонларига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-366-сон маʻлумотномаси). Натижада, лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойнинг янги “Кумушдон” нави экилиши ҳисобига гектаридан 2,4 с қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 35,1 фоиз бўлишига эришилган;
юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” нави Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани фермер хўжаликларининг 221,0 гектар лалми ер майдонларига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-366-сон маʻлумотномаси). Натижада, мазкур янги навни лалми ерларда етиштиришдан 2,7 с/га қўшимча дон ҳосили олиниб, 31,4 фоиз рентабелликка эришилган;
янги яратилган қаттиқ буғдойнинг “Биллурдон” ва “Кумушдон” навлари, юмшоқ буғдойнинг “Қизилдон” нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Миллий генбанк (ноёб илмий обʻект) бўлимига топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/05-03-366-сон маʻлумотномаси). Натижада, Миллий генбанкнинг буғдой генетик ресурслари генофонди иссиқликка, қурғоқчиликка, занг касалликларига чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг янги навлари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish