Қулмаматова Дилафруз Эркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобал иқлим ўзгариши шароитида кузги буғдой ва нўхатнинг интенсив идиотипларини моделлаштириш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/B212.
Илмий маслаҳатчи: Бабоев Саидмурат Кимсанбоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худайбергановна, биология фанлари доктори, профессор; Якубов Миракбар Даниярович, биология фанлари доктори; Джабборов Иброҳим Шодманович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги буғдой ва нўхатнинг генотипларида иқлим ўзгариши шароитларида корреляция ва регрессия таҳлили асосида ҳосилдор идеотипларини моделлаштириш ҳамда молекуляр маркерлар ёрдамида генотиплашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор корреляцион-регрессия ва молекуляр-генетик таҳлиллар асосида кузги буғдой ва нўхат ўсимлигининг ҳосилдор идеотиплари моделлаштирилган;
дон ҳосилдорлиги регрессиясини ишлаб чиқиш асосида бир бошоқдаги дон сони ва 1000 дона дон вазни ҳосилдорликка таъсир этувчи асосий омиллар эканлиги, кузги буғдой ва кузги нўхат генотипларининг ҳосилдорлик белгиларига “генотип” ва “генотип × муҳит” (йил) нинг таъсири юқори эканлиги ҳамда нўхатнинг ҳосилдорлик белгилари ташқи муҳит омилларига таъсирчан эканлиги аниқланган;
кузги нўхат генотипларида аниқланган фузариозга чидамлилик асосида ОР428171.1 Фусариум аcуминатум страин ИГПЕБ-Д1 Узбекистон штамми теф-1α генининг 474 жуфт нуклеотиддан иборат фрагменти секвенирланган;
буғдойда 1 СПАД бирлигига ўртача 14,4 г. дон ҳосилдорлиги, 39,4 г. биологик ҳосилдорлик, нўхат ўсимлиги намуналарида эса ўртача 3,97 г. дон ҳосилдорлиги, 11,64 г. биологик ҳосилдорлик тўғри келиши аниқланган ва маҳсулдор генотипларни танлаш имконияти СПАД кўрсаткичи асосида исботланган;
маҳаллий ва ҳорижий кузги нўхат намуналарининг дон ҳосилдорлиги ва умумий оқсил миқдори юқори, алмашинмайдиган аминокислоталарга бой генотиплари ажратиб олинган;
молекуляр-генетик таҳлиллар асосида буғдой ва нўхат нав намуналарини ҳосилдорлик белгилари бўйича генетик полиморфизми ҳамда филогенетик муносабатлари аниқланган;
интенсив идиотипларни моделлаштириш асосида кузги юмшоқ буғдойнинг “Илғор”, кузги нўхатнинг “Дармон” навлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кузги буғдой ва нўхат генотипларида иқлим ўзгариши шароитларида корреляция ва регрессия таҳлиллари асосида ҳосилдор идиотипларини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тритиcум аестивум Л. нав ва дурагайларида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг генетик ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши бўйича олинган натижаларига юқори импакт факторга эга бўлган учта чет эл илмий мақоласида ҳаволалар келтирилган (PLOS ONE 2023. DOI: https://doi.org/10.1371/journal.pone.0280450 - IF-2.9; SABRAO Journal of Breeding and Genetics, 55 (2) 388-398, 2023. http://doi.org/10.54910/sabrao2023.55.2.11. IF-1.4; SABRAO Journal of Breeding and Genetics 2024. http://doi.org/10.54910/sabrao2024.56.2.5. IF-1.4. Натижада, юмшоқ буғдой генотипларида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг полиморфизмини ва бу белгиларнинг ирсийланишида генетик маркерларни аниқлаш имконини берган;
нўхатнинг Cиcер ариетинум Л. генотиплари ҳосилдорлигининг мултивариацион кластер таҳлили бўйича олинган натижаларига юқори импакт факторга эга бўлган учта чет эл илмий мақоласида ҳаволалар келтирилган SABRAO Journal of Breeding and Genetics. 56 (1) 45-53, 2024 http://doi.org/10.54910/sabrao2024.56.1.4. SABRAO Journal of Breeding and Genetics 56 (1) 224-231, 2024. http://doi.org/10.54910/sabrao2024.56.1.20.; SABRAO Journal of Breeding and Genetics 56 (1) 119-128, 2024. http://doi.org/10.54910/sabrao2024.56.1.11. IF-1.4; Натижада, мулвариацион кластер таҳлили нўхатда ҳосилдорлик кўрсаткичларида асосий компонентни аниқлаш имконини берган:
нўхат экинини зарарловчи Фусариум аcуминатум замбуруғи штаммининг теф-1α гени фрагменти секвенси бўйича олинган натижалари НCБИ, ЭМБЛ-ЭБИ ва ДДБЖ маълумотлар базасида ОР428171.1 ИД рақами билан рўйхат ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 13 июндаги 4/1255-1312 - сонли маълумотномаси). Натижада, республикамиз ҳудудида тарқалган Фусариум аcуминатум штаммларини ўзига хослигини аниқлаш ҳамда ушбу штаммларнинг нуклеотидлар кетма кетликлари маълумотлари дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини берган;
кузги буғдой идиотипларида юқори полиморфликни намоён қилган микросателлит маркерлар 2021-2024 йилларда бажарилган “Қурғоқчиликка чидамли истиқболли навларни яратиш учун самарали молекуляр маркерларни ишлаб чиқиш мақсадида дегидринларни кодловчи генларнинг юмшоқ буғдойнинг қурғоқчиликка чидамлиликдаги ҳиссасини аниқлаш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 7 октябрдаги 4/1255-2223 - сонли маълумотномаси). Натижада, буғдойнинг абиотик омилларига бардошлилик билан боғлиқ ДНК маркерлари буғдойнинг паст ва юқори ҳароратга чидамли дегидрин оқсилларнинг синтез бўлишини назорат қилувчи номзод генларни аниқлаш имконини берган.