Исакова Азиза Ядгаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сел хавфини баҳолаш ва сел оқимлари максимал сув сарфларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (Ғарбий Тянь-Шань кичик дарёлари мисолида)», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Gr40.
Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Муродов Шуҳрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Хайдаров Сафарбой Абдурашидович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёмғирдан шаклланадиган сел оқимлари хавфини баҳолаш ва уларнинг максимал сарфлари кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш масалаларини Ғарбий Тянь-Шаннинг кичик дарёлари мисолида кўриб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрганилаётган ҳудуд дарёлари ҳавзаларида ҳисобга олинган сел оқимлари сонининг йил давомида тақсимланиши ва йиллараро тебранишлари миқдорий баҳоланган;
инсонлар ҳаёти, аҳоли пунктлари, кўприклар, алоқа тизимлари учун сел хавфининг турлари аниқланиб, сел оқимларининг тезлиги ( , м/с) ва максимал сарфларини (Qmax) ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
иқлим илишининг турли сценарийлари асосида сел хавфи ҳамда ёмғир генезисли сел тошқинлари максимал сарфлари кўрсаткичларининг ўзгаришлари баҳоланган;
Ғарбий Тянь-Шаннинг тоғолди ва тоғ дарёлари ҳавзаларида сел оқимларининг такрорланиши ва сел хавфини баҳолаш имконини берадиган сел тошқинлари харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сел хавфини баҳолаш ва кичик дарёлар сел оқимлари максимал сарфларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш масалаларининг тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрганилаётган ҳудуддаги дарёларда қайд этилган селлар сонининг йиллараро тебраниши ҳамда йил давомида ойлар ва фасллар бўйича тақсимланиши кўрсаткичларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида турли тўйиниш типларига мансуб бўлган дарёларда кузатилиши мумкин бўлган сел оқимлари максимал сарфларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 30-09/50-сон маълумотномаси). Натижада, селлар сонининг турли генезисдаги гуруҳлар бўйича тақсимоти, уларнинг йиллараро тебраниши ҳамда йил давомида ойлар ва фасллар бўйича тақсимланиши ҳақидаги гидрологик маълумотлар базасини тўлдириш имконни берган;
ўрганилаётган ҳудуд дарёларида кузатилиши мумкин бўлган сел тошқинларининг асосий гидрологик кўрсаткичлари – оқим тезлиги ( , м/с), максимал сув сарфи (Qмах) ва бошқаларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усулларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида ўрганилмаган кичик дарёлар ва сойлар гидрологик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 30-09/50-сон маълумотномаси). Натижада, сел оқимларининг тезлиги, уларнинг максимал сув сарфлари каби кўрсаткичлари расмий маълумотномаларига аниқлик киритиш имконияти яратилган;
Ғарбий Тянь-Шаннинг тоғолди ва тоғ дарёлари ҳавзаларида сел оқимларининг такрорланиши ва сел хавфини баҳолаш натижаларидан “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидан ўрин олган “Сел оқимлари. М: 1:2000000” картасининг легендаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 30 мартдаги 08-02389-сон маълумотномаси). Натижада сел хавфи юқори бўлган мавсум, унда сел тошқинлари энг кўп такрорланадиган ойларни тезкор аниқлаш ва шу асосда сел тошқинлари зарарини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар режаларига аниқлик киритиш имкониятлари яратилган;
иқлим илишининг турли сценарийлари асосида сел хавфи ҳамда ёмғир генезисли сел тошқинлари максимал сарфлари кўрсаткичларининг ўзгаришларини баҳолаш натижаларидан “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидан ўрин олган “Сел оқимлари. М: 1:2000000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 30 мартдаги 08-02389-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу картадан фойдаланиб, кутилаётган сел тошқинлари хавфи ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш имкониятлари яратилган.