Sayt test rejimida ishlamoqda

Уразалиева Гулшада Бекпўлатовнанинг
фалсафа  фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Оила институтини мустаҳкамлашда гендер тенгликнинг этнофункционал жиҳатлари” (ижтимоиу-фалсафиу  таҳлил), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. DSc/Fal192
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Холбеков Абдуғани Жуманазарович, фалсафа фанлари доктори, профессор Нурматова Мукаррам Ахмедовна,  фалсафа фанлари доктори, профессор Туленова Гулмира Жандаровна.
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети
 Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - оила институтини мустаҳкамлашда гендер тенглигининг этнофунксионал жиҳатларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Янги Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлашда гендер тенгликнинг этнофунксионал жиҳатлари  ижтимоий-фалсафий муаммо сифатида асосланди;
гендер тенгликни таъминлашнинг этномаданий механизмлари бирламчи этник стереотипларни бартараф этувчи янги ижтимоий борлиқнинг шакллантирилиши, глобаллашув даврида Ўзбекистон оилаларида ананавий этник хусусиятларнинг барқарор сақланиш сабаблари аниқланди хамда  аёлларнинг фаол ижтимоийлашувидаги этник омилнинг моҳияти очиб берилди;
гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муаммолар аниқланиб, модернизация жараёнлари таъсирида янги ижтимоий субструктурани барпо этиш ва унунг этник ўзига хослик асосида инсонларни бирлаштирувчи замонавий оила этномоделини яратишдаги ўрни ва аҳамияти очиб берилди;
тадқиқ этилаётган мавзуга хос услубий ёндашув кенгайтирилди. Илгари гендер муаммосига гендер стереотиплари ва гендер мувозанати каби тушунчалар асосида ёндашилган бўлса, ушбу тадқиқотда муайян этник бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари нуқтаи назаридан гендер детерминацияси таҳлил қилинди ва асосланди;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида мамлакатимиз оилаларида гендер тенгликни таъминлашнинг этносоциал функсиялари таҳлил қилинди ва оилавий муносабатларда мавжуд салбий стереотипларни аниқлаш омиллари кўрсатилиб, уларни бартараф этишнинг самарали йўллари асосланди.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила институтини мустаҳкамлашда гендер тенглигининг этнофунксионал жиҳатларининг ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш натижасида:
Янги Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлашда гендер тенгликнинг этнофунксионал жиҳатларининг ижтимоий-фалсафий муаммоларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатинининг ҳотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қомитасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт страгегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш» деб номланган бандларида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган тадбир ва лойиҳаларида ННТ, ижтимоий институтлар соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг гендер тенглиги масалаларини ёритиш ишларида фойдаланилди. Шунингдек, ёшлар, хотин-қизлар, ёш оилалар орасида баркамол авлод ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маданий-маърифий иш фаолиятини режалаштиришда қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2023 йил, 24-ноябр кунидаги 25-12/ 2516 - сонли маълумотномаси). Натижада, муаллифнинг оила, оилавий муносабатларда гендер тенглигининг этнофунксионал масалаларига оид тавсиялари қўмитанинг чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
гендер  тенгликни таъминлашнинг этномаданий механизмлари орқали бирламчи этник стереотипларини бартараф этувчи янги ижтимоий борлиқнинг шакллантирилиши, глобаллашув даврида Ўзбекистон оилаларида ананавий этник хусусиятларнинг барқарор сақланиш сабаблари хамда аёлларнинг фаол ижтимоийлашувида этник омилнинг  моҳиятига оид таклиф ва тавсиялардан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси иш фаолиятида қўлланилди. 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими томонидан “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича” Республика комиссияси мажлисининг 1-баённомаси 2-илова 6-бандига кўра, ҳудудий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг  2024 йил, 5 январдаги 02-02/17 - сонли маълумотномаси). Натижада аёлларни ижтимоий-сиёсий сохаларга фаол жалб этилиши, оиланинг этнофунксионал жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда гендерга оид салбий стереотиплар бартараф этилганлиги кайд этилди;  
 гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муаммолар, модернизация жараёнлари таъсирида янги ижтимоий субструктурани барпо этиш ва унунг этник ўзига хослик асосида инсонларни бирлаштирувчи замонавий оила этномоделини яратишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги тавсия ва таклифлардан Ўзбекистон ”Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши иш фаолиятида самарали қўлланилди. Тадқиқотда илгари сурилган оилани миллий анъана, қадриятларни сақлаш ва ҳимоя қилиш, замонавий оиланинг глобал ва этнофунксионал жиҳатларининг илмий асослари партий уставининг 2.2. бандида кўрсатилганидек, хотин-қизларнинг гендер тенглиги асосида қўллаб-қувватланиши ҳамда уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши вазифаларини ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023 йил 21 декабрдаги 02/02-70 сонли маълумотномаси). Натижада оилада эр ва хотин муносабатлари маданияти ва гендер сезгирликка эришиш, ўзаро ҳурмат, ахборот даврида миллий ва оилавий кадриятларни химоя килиш, тенг масъулиятлилик каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга эришилди ва оилада гендер зўравонликни камайтириш каби ҳолатларни олдини олишга хизмат қилди;
тадқиқ этилаётган мавзуга хос услубий ёндашув асосида кенгайтирилган, я'ни нафакат гендер муаммосига гендер стереотиплари ва гендер мувозанати каби тушунчалар асосида, балки муайян этник бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари нуқтаи назаридан гендер  детерминасияси тахлили натижасида олинган илмий-назарий хулосаларидан, Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси Маркази фаолиятида қўлланилди. Марказнинг халқ дипломатиясини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, хусусан, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, ШҲТ давлатларининг ёшлар ва аёллар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини яратиш вазифаларини амалга оширишда илмий қўлланма сифатида фойдаланилди. Марказ ташаббуси ва иштирокида ўтказилган “Халқ дипломатияси: миллий манфаатларни илгари суриш учун стратегик манба” мавзусида давра суҳбати, “Сивилизациялар мулоқоти: глобаллашув даврида ўзаро келишув ва анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш” мавзусидаги илмий-амалий семинар, “ШҲТ мамлакатлари етакчи аёллари Тошкент форуми” тадбирлари учун тайёрланган ссенарий материаллари ва нутқларда фойдаланилди. (Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик  ташкилоти Халқ Дипломатияси Маркази, 2023 йил 21 декабрдаги № 537/23 сон маълумотномаси). Натижада, Россия, Қирғизистон, Хитой каби ШҲТ олимлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатилди, халқ дипломатияси йўналишида ҳамкорликни ривожлантиришда Марказга амалий ёрдам берилди;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ўзбек оилаларида гендер тенглигини таъминлашнинг этносоциал функсиялари, оилавий муносабатларда мавжуд салбий стереотипларни аниқлаш омиллари, уларни бартараф этишнинг самарали  йўлларига оид диссертация иши натижалари ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон телерадиокомпанияси орқали намойиш қилинадиган айрим эшиттириш ва кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. Хусусан, «Оила мундарижаси», “Муҳим мавзу”, “Радиомулоқот” дастурлари ссенарийсини ёзишда оила ва никоҳ, глобаллашув даврида оилавий кадриятларни саклаш, жамиятда гендер тенгликни та'минлашда этносга хос жихатларни очиб беришга оид назарий ва амалий тавсиялардан кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  2023 йил 19 декабрдаги 03-09-713 сон маълумотномаси). Натижада оила институтини мустаҳкамлаш, оилада ажримларни олдини олиш, ёшлар қалбида оилавий анъаналарга содиқлик рухини шакллантириш, оилада учрайдиган низоли муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish