Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкузиева Дилдора Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Зооморфизмларнинг лингвомаданий тавсифи (ўзбек ва немис тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/2967
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмаилов Салахиддин Исмаилович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Назаров Сардор Хасанович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва немис лексикографик манбаларида зооним олами когнитив манзарасининг акс эттирилишини қиёслаш асосида зооморфизм шаклланишини белгиловчи когнитив мезонларни аниқлаш ва зооморфизм воситасида шахсни идентификациялаш ҳамда тавсифлашнинг когнитив-маданий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳайвонот олами манзараси обектларини номлаш соҳасининг лексик категорияларини ифодаловчи атамаларининг номинатив салоҳияти етнолисоний онгда шаклланган зооним асл маъносининг семантик белгиларини ҳам, “ҳайвон→предмет→тушунча” семантик моделидаги зоометафора маъноларини ҳам, “ҳайвон→одам” семантик моделидаги зооморфизм баҳоловчи коннотацияларни ҳам англатиш қобилиятида намоён бўлиши аниқланган;
зооморф лексиканинг кўриш, кузатиш, ешитиш, ҳидлаш, сезиш, таъм билиш каби идрок каналлари орқали қабул қилинадиган лингвокогнитив ҳамда ташқи кўриниши, хатти-ҳаракати, характери, яшаш тарзини идрок етиш ва кузатиш орқали миллий онгда шаклланган тасаввурларининг лингвомаданий жиҳатлари очиб берилган;
немис жамиятида кучли, зийрак, тажрибали, ўзбек жамиятида эса кучли, ювош, беозор каби ижобий фазилатлар устувор қадриятлар эканлиги ҳамда аҳмоқ, қўрқоқ, очкўз белгилари немис лингвомаданиятида энг кўп қораланиши, аҳмоқ ўжар, айёр белгилари эса ўзбек лингвомаданиятида қораланиши асослаб берилган;
айрим зооморфизмлар метафорик ёки метонимик кўсҳишлар асосида ўзбек ва немис жамиятида ўта салбий баҳоланадиган сифатларга эга бўлиши ва немисларга ҳам, ўзбекларга ҳам жиддий камчилик ёки шахснинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларидан четга чиқиши бўлиб кўриниши, уларнинг ёрдамида одамни ҳақорат қилиш мумкинлиги кўрсатилган, инвектив гаплар сифатида шахс ҳақидаги мулоҳазаларни экстремал шаклда ифодалаб, қиёсланаётган маданий ҳамжамиятнинг қадриятли белгилар тизимини акс эттириши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек ва немис тилларидаги зооморфизмларнинг когнитив ва лингвомаданий таҳлили жараёнида эришилган натижалар асосида:
           ҳайвонот олами манзараси обектларини номлаш соҳасининг лексик категорияларини ифодаловчи атамаларининг номинатив салоҳияти етнолисоний онгда шаклланган зооним асл маъносининг семантик белгиларини ҳам, “ҳайвон→предмет→тушунча” семантик моделидаги зоометафора маъноларини ҳам, “ҳайвон→одам” семантик моделидаги зооморфизм баҳоловчи коннотацияларни ҳам англатиш қобилиятида намоён бўлиши ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-январдаги №17.01/236-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар зооморфизмларнинг этнолингвомаданий тавсифи (ўзбек ва немис тиллари мисолида) юзасидан тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
зооморф лексиканинг кўриш, кузатиш, ешитиш, ҳидлаш, сезиш, таъм билиш каби идрок каналлари орқали қабул қилинадиган лингвокогнитив ҳамда ташқи кўриниши, хатти-ҳаракати, характери, яшаш тарзини идрок етиш ва кузатиш орқали миллий онгда шаклланган тасаввурларининг лингвомаданий жиҳатлари очиб берилганлиги хусусидаги назарий хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд”, “Қадрият” лойиҳаларида фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-январдаги №01.07/9-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси телетомошабинларига ўзбек ва немис тиллари тизимида мавжуд бўлган зооморфизмлар воситасида шахсни идентификациялаш ва тавсифлашдаги умумий ҳамда миллий ўзига хос ҳайвон образлари ҳақида маълумотлар тақдим этилган;
немис жамиятида кучли, зийрак, тажрибали, ўзбек жамиятида эса кучли, ювош, беозор каби ижобий фазилатлар устувор қадриятлар эканлиги ҳамда аҳмоқ, қўрқоқ, очкўз белгилари немис лингвомаданиятида энг кўп қораланиши, аҳмоқ ўжар, айёр белгилари эса ўзбек лингвомаданиятида қораланиши ҳақидаги хулосалардан Қозоғистон Республикаси Абай номидаги қозоқ миллий педагогика университети талаба ва магистрантларига Германия тарихи, маданияти, немис тилидаги зооморфизмлар маъноларининг когнитив ва лингвомаданий таҳлили, халқ оғзаки ижоди, қадимий урф-одат ва анъаналарини ўқитишда, маданиятлараро мулоқот, этнографизмлар ҳақидаги модулларни тузишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Абай номидаги қозоқ миллий педагогика университетининг 2024-йил 11-январдаги №10-07-28/30-сон маълумотномаси). Натижада немис тилидаги зооморфизмлар маъноларининг когнитив ва лингвомаданий таҳлиллари лексик тизимнинг узвий бўлаги эканлигини акс эттирилишига доир ўқув курслар ташкил қилиниш савиясини оширилишига эришилган;
айрим зооморфизмлар метафорик ёки метонимик кўсҳишлар асосида ўзбек ва немис жамиятида ўта салбий баҳоланадиган сифатларга эга бўлиши ва немисларга ҳам, ўзбекларга ҳам жиддий камчилик ёки шахснинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларидан четга чиқиши бўлиб кўриниши, уларнинг ёрдамида одамни ҳақорат қилиш мумкинлиги кўрсатилган, инвектив гаплар сифатида шахс ҳақидаги мулоҳазаларни экстремал шаклда ифодалаб, қиёсланаётган маданий ҳамжамиятнинг қадриятли белгилар тизимини акс эттиришига далилланган хулосалардан Академик Б.Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчиларининг маъруза ва амалий машғулотлари амалиётида бевосита фойдаланилди (Академик Б.Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университетининг 2024-йил 11-январдаги №01/148-сон маълумотномаси). Натижада “Замонавий немис адабиёти”, “Адабиёт назарияси”, “Немис тили тарихи”, “Матншунослик”, “Маданиятшунослик” курслари мазмуни янада бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish