Савриева Иқбол Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3753
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Чориев Рўзимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида талабаларнинг экологик компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳандислик таълимининг илғор назарий ёндашувлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсияси ҳамда бакалавриат таълим йўналиши малака талабларининг мазмунидан талабаларнинг конструкторлик лойиҳалаш, мустақил ишлаш ва тадқиқотчилик кўникмалари билан шахсий фазилатлари (масъулиятлилик, ташаббускорлик ва тежамкорлик)ни синтез қилиш орқали экологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (таркибий компонентлари, ривожлантириш босқичлари ва мустақил таълим) аниқлаштирилган;
лойиҳавий ва компетенсиявий ёндашувлар асосида замонавий ишлаб чиқариш хусусиятлари ва барқарор ривожланиш дастури талабларини акс эттирувчи “Экомуҳандислик таълим технологияси” (Эcо-Энгинееринг Эдуcатион Течнологй)ни олий таълим жараёнига интеграциялаш орқали бўлажак муҳандисларларнинг экологик компетентлиги(мотивацион-қадриятли, когнитивлик, фаолиятлилик, ҳиссий-иродавий ва ижодийлик)ни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
кўргазмалилик ва фанлараро алоқадорлик тамойиллари асосида талабаларнинг янги технологиялар ва саноат талабларига динамик мослашувини жадаллаштиришга қаратилган “қарорлар дарахти”, “кейс-стади” ва “экотон” каби интерактив методларини ишлаб чиқиш орқали олий таълим муассасаларида талабаларнинг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
яшил технологиялар ва экологик ривожлантириш шартларидан инобатга олган ҳолда муҳандислар касбий тайёгарлиги сифат кўрсаткичлари (экологик саводхонлик, тушунчаларни англаш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, танқидий ва ижодий фикрлаш)ни ва баҳолаш мезонлари (экосаводхонлик, интеллектуаллик, фаолиятлилик, ахборотлилик ва креативлик)ни ишлаб чиқиш орқали бўлажак муҳандисларнинг экологик компетентлик даражалари(юқори, ўрта ва қуйи)ни баҳолашнинг ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари талабаларининг экологик компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот асосида:
бўлажак муҳандисларда фанлараро алоқадорлик ва компетенсиявий ёндашувлар асосида экологик муаммоларни ҳал қилиш ва стартап, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш ва касбий фаолиятда интеллектуаллик ва тадқиқотчилик каби кўникмаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган амалий-услубий тавсиялар "Махсус фанларни ўқитиш методикаси" электрон дарслиги (09.09.2022, №302-0481) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-апрелдаги 89-02-388-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти яхшиланган;
замонавий ишлаб чиқариш хусусиятлари ва ижтимоий эҳтиёжларни чуқур таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган экологик саводхонлик, экологик асосларни англаш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, табиий ресурсларни бошқариш, танқидий фикрлаш ва креативлик каби экологик компетентликнинг функсионал таркибий қисмларини ривожлантиришга оид методик тавсиялар “Меҳнат ҳуқуқи асослари” (№ДГУ-11002) ва “Ҳаёт хавфсизлиги” (№ДГУ-04462) электрон ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-апрелдаги 89-02-388-сонли гувоҳномаси). Натижада, олий таълимда бўлажак муҳандисларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва экологик компетентлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
яшил технологиялар ва барқарор ривожланиш дастурлари талабларини синтез қилиш асосида касбий тайёргарлик сифат кўрсаткичларини аниқлаштириш орқали ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари (экосаводхонлик, интеллектуаллик, фаолиятлилик, ахборотлилик ва креативлик)ни ва компетентлик даражалари (юқори, ўрта ва қуйи)ни олий таълим ўқув жараёнига интеграциялашга оид методик тавсиялардан АИФ-2/20-“Техник йўналишдаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 02/02-84-885-сонли гувоҳномаси). Натижада техника йўналишидаги талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган “Экомуҳандислик таълим технологияси” (Эcо-Энгинееринг Эдуcатион Течнологй) асосий ғояларини акс эттирувчи “қарорлар дарахти”, “кейс-стади” ва “экотон” интерактив методларига оид услубий тавсиялардан 5640200-Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги таълим йўналиши ўқув режаси умумкасбий фанлар блокига киритилган “Экология” фанини ўқитиш жараёнига татбиқ қилинган ва ҳаммуаллифликдаги “Экология фанини ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси (09.09.2022 й., 302-0529-сон) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-апрелдаги 89-02-388-сонли гувоҳномаси). Мазкур методик таъминот бўлажак муҳандисларнинг экологик компетентлигини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантиришга хизмат қилган.