Саитов Сухроб Джумадиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий мцлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «О.Генри ижоди ва ўзбек ҳикоячилигида инсоний тақдирлар, шахс ва жамият муносабатларидаги муштараклик», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4474.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Касимова Рано Рахматуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади О.Генри ижоди ва ўзбек ҳикоячилигида инсоний тақдирлар, шахс ҳамда жамият муносабатларининг ўзига хос ва муштарак хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоний тақдирлар, шахс ва жамият муносабатлари О.Генри ҳикояларида инсоннинг ички дунёси, шахсий курашлари ва жамият билан муносабатлари, шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятлар; ўзбек ҳикоячилигида эса инсон тақдирининг мураккаблиги ва унинг ўзгарувчанлиги, анъана ва қадриятлар билан боғлиқлиги етакчилигида намоён бўлиши аниқланган;
О.Генри ҳикояларида чинакам америкаликлар руҳи, ташвишлари ва камчиликлари, жамиятни бир чеккасидан емираётган иллатлар, аҳолининг бойлик, шуҳрат, мансабу унвон илинжидаги турмуш тарзи аччиқ кесатиқлар, кулгили изтироблар, киноялар каби тасвир элементларининг устиворлигида воқеланиши далилланган;
адабий образлар ҳолати, макон-замон, миллий ўзига хосликлар (америкалик - ўзбек кишиси тимсоли) бошқа-бошқа бўлгани ҳолда, умуминсоний ғоялар ва одатлар, поетик маҳорат, миллий қадрият ва менталитетни акс эттирувчи тасвир ва деталлар кесимида ўзаро уйғунлиги О.Генри ҳамда Абдулла Қаҳҳор, Хайриддин Султонов, Назар Эшонқул, Исажон Султон сингари ўзбек адибларининг ҳикоянавислик маҳорати асосида исботланган;
О.Генри ва ўзбек ҳикоянависларининг характер яратиш маҳорати, воқеалар ривожи ва ечим парадокси, ҳикояда конфликт ва инсоний тақдирлар, ижтимоий мотивлар, услуб ва индивидуаллик, инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида ижтимоий муаммоларнинг бадиий синтези, ҳикояларда воқеликни бадиий идрок этишда детал ва тасвирлар орқали ифодаланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. О. Генри ижоди ва ўзбек ҳикоячилигида инсоний тақдирлар, шахс ҳамда жамият муносабатларининг ўзига хос ва муштарак хусусиятлари бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инсоний тақдирлар, шахс ва жамият муносабатлари О.Генри ҳикояларида инсоннинг ички дунёси, шахсий курашлари ва жамият билан муносабатлари, шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятлар; ўзбек ҳикоячилигида эса инсон тақдирининг мураккаблиги ва унинг ўзгарувчанлиги, анъана ва қадриятлар билан боғлиқлиги етакчилигида намоён бўлишига доир назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-августдаги 04/1-2184-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиётшунослигида шаклланган адабий ўхшашлик, адабий муштараклик, адабий параллеллик категориялари асосида О. Генре ижоди ҳамда ўзбек миллий адабиёти намуналари қиёсланиши ҳақидаги қарашлар мукаммаллашган;
О.Генри ҳикояларида чинакам америкаликлар руҳи, ташвишлари ва камчиликлари, жамиятни бир чеккасидан емираётган иллатлар, аҳолининг бойлик, шуҳрат, мансабу унвон илинжидаги турмуш тарзи аччиқ кесатиқлар, кулгили изтироблар, киноялар каби тасвир элементларининг устиворлигида воқеланишига оид назарий хулосалардан Қозоғистон Республикаси М.О.Авезов номидаги Адабиёт ва санъат институтида 2020-2022-йилларда бажарилган АП08855741 “Рукописное наследие Казахстана как парадигма “Духовного возрождения” нации: сбор, хранение, цифровизация, систематизация, создание электронного каталога, публикация и исследование” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси М.О.Авезов номидаги адабиёт ва санъат институтининг 2024-йил 6-сентябрдаги 060/339-сон маълумотномаси). Натижада О.Генри ва ўзбек ҳикоянависларининг характер яратиш маҳорати, воқеалар ривожи ва ечим парадокси, ҳикояда конфликт ва инсоний тақдирлар, ижтимоий мотивлар, услуб ва индивидуаллик, инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида ижтимоий муаммоларнинг бадиий синтези, ҳикояларда воқеликни бадиий идрок этишда детал ва тасвир масалалари аниқ мисоллар ёрдамида таҳлил қилишга эришилган;
адабий образлар ҳолати, макон-замон, миллий ўзига хосликлар (америкалик - ўзбек кишиси тимсоли) бошқа-бошқа бўлгани ҳолда, умуминсоний ғоялар ва одатлар, поетик маҳорат, миллий қадрият ва менталитетни акс эттирувчи тасвир ва деталлар кесимида ўзаро уйғунлиги О.Генри ҳамда ўзбек адиблари Абдулла Қаҳҳор, Хайриддин Султонов, Назар Эшонқул, Исажон Султон ҳикоянавислик маҳорати билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясида “Бир асар шарҳи” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-сентябрдаги 01-02/38-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.