Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Илҳомжон Ғулом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф сиёсатини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4106
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зайниев Фарход Нуритдинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳусуридаги Солиқ қўмитаси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет тушумларини ошириш, ички иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида бож-таъриф ставкаларини бергилашга асосланган «Бож-тариф конвеери» механизми асосида ташқи савдо операциялари билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш таклиф этилган;
макроиқтисодий кўрсаткичлар базаси асосида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш шароитида миллий иқтисодиёт учун самарали бўлган оптимал бож-тариф ставкаларини уйғунлаштириш усуллари таклиф этилган;
иқтисодий барқарорликни таъминлашда бож-тариф сиёсатининг ривожланиш жараёнини соҳадаги амалий нормативларининг асосларини яратилишида такомиллашиб бориши асосида даврлаштириш таклиф этилган;
бож-тариф сиёсатини такомиллаштиришда товарларнинг божхона қиймати, товарларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар динамикаси, ҳамда валюта курси ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет тушумларини ошириш, ички иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида бож-таъриф ставкаларини бергилашга асосланган «Бож-тариф конвеери» механизми асосида ташқи савдо операциялари билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 8-ноябрдаги №16/05-24-0884 сон маʻлумотномаси). Натижада, «Бож-тариф конвеери» механизми асосида ташқи савдо операциялари билан боғлиқ муаммоларини бартараф этилмоқда ва бу бюджет тушумларини ошириш, ички иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва нарх барқарорлигини таъминлашга, хусусан, товарларга нисбатан олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича а). хом-ашёлар, ички бозорда ишлаб чиқарилмайдиган ва муҳим ижтимоий аҳамиятига эга бўлган товарлар учун паст ёки имтиёзли, б). ички бозорда ишлаб чиқариладиган, бироқ ички истеъмол талабни тўлиқ қондирмайдиган тайёр ёки қайта ишланган ярим тайёр маҳсулотлар учун ўрта ёки яхши, ҳамда c). ички эҳтиёжга етарли миқдорларда ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилинадиган товарлар учун юқори ёки ҳимояланган тариф ставкаларни қўллаш амалга оширилган;
макроиқтисодий кўрсаткичлар базаси асосида Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш шароитида миллий иқтисодиёт учун самарали бўлган оптимал бож-тариф ставкаларини уйғунлаштириш усулларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 8 – ноябрдаги №16/05-24-0884 сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Божхона қўмитасининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган;
иқтисодий барқарорликни таъминлашда бож-тариф сиёсатининг ривожланиш жараёнини соҳадаги амалий нормативларининг асосларини яратилишида такомиллашиб бориши асосида даврлаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-июлдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таʻминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-104-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 8 - ноябрдаги №16/05-24-0884 сон маʻлумотномаси). Натижада, бож-тариф сиёсатининг ривожланиш жараёнини соҳадаги амалий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг такомиллаштириш бўйича ТИФ ТНнинг 7106, 7113, 7114 позицияларига нисбатан тариф сиёсатини белгилашга, ҳамда  ташқи иқтисодий фаолиятни тариф орқали тартибга солишда қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда импорт божхона божининг ўртача арифметик ставкасини ўзгариши орқали  ички ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга эришилган;
бож-тариф сиёсатини такомиллаштиришда товарларнинг божхона қиймати, товарларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар динамикаси, ҳамда валюта курси ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 8–ноябрдаги №16/05-24-0884 сон маълумотномаси). Натижада, божхона божи тушумлари 2023-йилда 9,36 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, оптимал ссенарийга кўра, 95 фоиз эҳтимолликда 2030-йилда бу кўрсаткич 19,52 трлн.сўмни ташкил этиши прогноз қилинган ҳамда ушбу натижалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish