Рузметова Новвал Вахабджановнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетентлигини инглиз тилини ўқитиш воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ped348
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped48.01
Расмий оппонентлар: Уразова Марина Батировна педагогика фанлари доктори, профессор; Рискулова Камола Джуммаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Сайдиганиҳоджаевна юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилини ўқитиш воситасида бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетентлиги тузилмасининг муҳим параметрлари ва индекаторларини белгилашда ўқувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш жараёнини аналитик таҳлил қилиш орқали касбий компетентликнинг ўзаро боғлиқликдаги ҳуқуқий хабардорлик, маънавий-ахлоқий етуклик каби устувор таркибий қисмлари мазмуни аксиологик, педагогик-психологик, дидактик омилларга устуворлик бериш ҳамда ҳуқуқий саводхонлик ва инглиз тилини билиш орқали касбий муҳитга мослашиш қобилиятиларини ривожлантириш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
юридик техникумларда инглиз тилини ўқитиш методикаси мазмунига гейминг (“Қуест”, “Симуляция”, “Қуиз” усуллари), эджайл (“Канбан” усули), сторителлинг (“Мономиф” усули), подкаст (“Аудио Подcаст” усули) каби инновацион усулларни киритиш орқали инглиз тилини касбга йўналтириб ўқитишга қаратилган “Легал cултуре оф футуре лаwер (бўлажак ҳуқуқшуноснинг ҳуқуқий маданияти)” муаллифлик курси ва курсни ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди;
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетенсияларини ҳамда маданий зеҳнлик, эмпатия, кросс-маданиятли коммуникативлик, ўз ишига садоқат каби шахсий-касбий фазилатларини шакллантиришнинг cросс-cултуре (маданиятлар кесишуви) замонавий ёндашувларини қўллаш асосида муаллифлик мавзуларини киритиш орқали “Энглиш фор лаw студенц” (Юристлар учун инглиз тили) фани ўқув дастурининг мазмуни, шунингдек бўлажак юристлар учун касбий атамалар тезаурусини ишлаб чиқилганлиги билан инглиз тилига касбга ёналтирилган ўқитишнинг дидактик таъминотини амалга оширилиши такомиллаштирилган;
юридик техникумларда инглиз тилини касбга йўналтириб ўқитишнинг шакллари, усуллари ва технологияларини “ВОЛЛ стратегияси” асосида такомиллаштириш ҳамда бўлажак ҳуқуқшуноснинг мустақиллик, ташаббускорлик, фаоллик, касбга садоқат, одоб-ахлоқ тамойилларига амал қилиш каби касбий муҳим сифатларини аниқлаш асосида юридик техникум ўқувчиларининг инглиз тили воситасида касбий компетентлигини шакллантиришнинг структуравий-функсионал модели, унинг асосий блоклари (мақсадли, мазмунли, услубий, натижавий) мазмунан такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий компетентлигини баҳолашнинг мажмуавий воситалари (мезонлар, кўрсаткичлар) ҳамда касбий фаолиятда инглиз тилини билиш ва қўллаш даражасини баҳолаш мезонларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида мотивацион, когнитив-коммуникатив, фаолиятга асосланган, рефлексив мезонлар талаблари ва кўрсаткичлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилини ўқитиш воситасида бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетентлиги тузилмасининг муҳим параметрлари ва индекаторларини белгилашда ўқувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш жараёнини аналитик таҳлил қилиш орқали касбий компетентликнинг ўзаро боғлиқликдаги ҳуқуқий хабардорлик, маънавий-ахлоқий самарадорлик, ахлоқий етуклик каби устувор таркибий қисмлари мазмуни аксиологик, педагогик-психологик, дидактик омилларга устуворлик бериш ҳамда ҳуқуқий саводхонлик ва инглиз тилини билиш орқали касбий муҳитга мослашиш қобилиятиларини киритишга доир таклифлардан “Олий таʼлим муассасаларида ўқитиш ва ўқув амалиётини такомиллаштириш учун янги илмий-тадқиқот ва амалий лабораторияларни яратиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳани (2019-2023-йиллар) амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 02/19-659-сон маълумотномаси). Натижада, касбий таълим муассасалари ўқувчиларида касбий компетентлик ва умумий компетентликни шакллантириш талаблари такомиллаштирилган;
юридик техникумларда инглиз тилини ўқитиш методикаси мазмунига гейминг (“Қуест”, “Симуляция”, “Қуиз” усуллари), эджайл (“Канбан” усули), сторителлинг (“Мономиф” усули), подкаст (“Аудио Подcаст” усули) каби инновацион усулларни киритиш орқали инглиз тилини касбга йўналтириб ўқитишга қаратилган “Легал cултуре оф футуре лаwер (бўлажак ҳуқуқшуноснинг ҳуқуқий маданияти)” муаллифлик курси ва курсни ўқитиш методикаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти ва Жиззах вилоятидаги юридик техникумларида ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 20-мартдаги 12/03-6/5262-сонли маълумотномси). Мазкур курс инглиз тилини касбга йўналтириб ўқитишда самарадорликка эришишга хизмат қилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий компетенсияларини ҳамда маданий зеҳнлик, эмпатия, кросс-маданиятли коммуникативлик, ўз ишига садоқат каби шахсий-касбий фазилатларини шакллантиришнинг cросс-cултуре (маданиятлар кесишуви) замонавий ёндашувларини қўллаш асосида такомиллаштирилган “Энглиш фор лаw студенц” (Юристлар учун инглиз тили) фани ўқув дастури ва касбий атамалар тезаурусини ўз ичига олган “Легал cултуре оф футуре лаwер (Бўлажак ҳуқуқшуноснинг ҳуқуқий маданияти)” ўқув-услубий қўлланма ва “Энглиш ин топиcс (Инглиз тили матнларда – юридик техникум талабалари учун)”, “Юридик атамаларнинг инглизча-ўзбекча-русча электрон луғати (юридик техникумлари талабалари учун)” дидактик таъминоти Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти ва Жиззах вилоятидаги юридик техникумларида ўқув жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 02/19-659-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур ҳамда дидактик таъминот глобаллашув шароитида ўқувчиларнинг таълим фаолиятини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини холисона баҳолашга хизмат қилди;
юридик техникумларда инглиз тилини касбга йўналтириб ўқитишнинг шакллари, усуллари ва технологияларини “ВОЛЛ стратегияси” асосида такомиллаштириш ҳамда бўлажак ҳуқуқшуноснинг мустақиллик, ташаббускорлик, фаоллик, касбга садоқат, одоб-ахлоқ тамойилларига амал қилиш каби муҳим касбий сифатларини аниқлаш асосида юридик техникум ўқувчиларининг инглиз тили воситасида касбий компетентлигини шакллантиришга доир таклифлардан “Тошкент Жан Моне номидаги Европа тадқиқотлари бўйича илғор тажриба маркази”нинг амалий лойиҳасини (2020-2023-йиллар) бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 02/19-659-сон маълумотномаси). Натижада “Энглиш фор лаw студенц” (юристлар учун инглиз тили) фани ўқув дастури, дидактик ва методик таъминоти такомиллаштирилган;