Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Бахром Бахтиеровичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолини гимнастика воситалари ёрдамида соғломлаштириш консенсияси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped678
Илмий раҳбар:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ханкелдиев Шер Хакимович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муҳаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бугунги кундаги уй шароитида аҳолига гимнастика воситалари ёрдамида жисмоний тарбия ва спорт хизматини кўрсатишда уларга касалликларини олдини олиш ва профилактика ишларини кенг тарғиб қилиш стратегияси асосида амалга ошириш механизмларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолини кенг қатламини гимнастиканинг соғломлаштирувчи машқлари орқали жисмоний фаоллик даражасини ошириш ҳамда касбий-амалий тайёрлашнинг педагогик жараёнини самарали режалаштиришда ўқув-машғулотларини бошқариш бўйича амалга ошириладиган ҳаракат тайёргарлигини табақалаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражасини мониторинг қилиш самарадорлиги оширилган;
жинс ва ёш гуруҳлари бўйича ихтиёрий ва мажбурий назорат машқ меъёрлари дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига психоемоционал-жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда мустақил ривожланиш имкониятлари кенгайтирилган;
аҳоли жисмоний иш қобилиятини ошириш учун махсус-ҳаракат тайёргарлиги ва заҳира имкониятларини ривожлантиришга қаратилган соғломлаштирувчи-гимнастикаси махсус машқлар мажмуасини кун тартибига киритиш ҳисобига организмнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлигини эксперт баҳолаш услубияти такомиллаштирилган;
аҳолининг меҳнатга мос гуруҳ ёшини касбий-меҳнат фаоллигини оптималлаштириш учун меҳнат шароитларини инобатга олган ҳолда соғлолаштирувчи гимнастикаси таркибига кирувчи “Кириш гимнастикаси, Гимнастика паузалари, фаол дам олиш паузаси” дақиқалари мажмуасини касбий-амалий фаолиятига киритиш ҳисобига меҳнат фаолияти самарадорлиги оширилган;
оғир меҳнат билан шуғулланувчиларнинг ораганизмини қайта тиклашда турли мушак гуруҳлари фаоллигини оширишга қаратилган ўрта оғирликдаги комбинациялашган статик ва динамик машқ (ўртача 6-10) дақиқаларини иш куни тартибига киритиш ҳисобига меҳнат юкламасининг таъсир даражасини пасайтириш имконияти кенгайтирилган;
ишчи ходимларнинг жисмоний ва ақлий зўриқишларини олдини олиш учун кундалик меҳнат фаолияти давомида жисмоний фаолликни ошириш орқали бўғимлар ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қаратилган (тикловчи ва тинчлантирувчи) машқлар блокини жисмоний-соғломлаштириш тадбирларига киритиш ҳисобига кун давомида фаол дам олиш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли билан жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилиш, машқлар мажмуасини тузиш, машқларни танлашда табақалаштирилган модулли технологийаларни қўллаш боъйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
аҳолини кенг қатламини гимнастиканинг соғломлаштирувчи машқлари орқали жисмоний фаоллик даражасини ошириш ҳамда касбий-амалий тайёрлашнинг педагогик жараёнини самарали режалаштиришда ўқув-машғулотларини бошқариш бўйича амалга ошириладиган ҳаракат тайёргарлигини табақалаштириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг антропометрик ўлчашларни амалга ошириш жараёнида, тадқиқот бошида ТГнинг вазн-бўй индекси (489,92±10,21 г/см) кўрсаткичи юқори бўлган бўлса ҳам, педагогик тажриба охирида у 12,1%га пасайди ва меъёр даражасига тўғри келганлиги (П<0,05) аниқланган;
жинс ва ёш гуруҳлари бўйича ихтиёрий ва мажбурий назорат машқ меъёрлари дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига психоемоционал-жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон вилояти Андижон шаҳри маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг умумий жисмоний холатини мониторинги ўтказиш учун мажбурий ва ихтиёрий тестлар танлаб олинди. Қайд этилган натижалар шуни кўрсатдики тадқиқотдан олдин олинган натижаларга нисбатан мажбурий синовларда эркаклар 12,1% аёлларда эса 15,4% ўсиш кузатилган бўлса ихтиёрий синфларда эса эркакларда 12,7 аёлларда 14,2% ўсган;
аҳоли жисмоний иш қобилиятини ошириш учун махсус-ҳаракат тайёргарлиги ва заҳира имкониятларини ривожлантиришга қаратилган соғломлаштирувчи-гимнастикаси махсус машқлар мажмуасини кун тартибига киритиш ҳисобига организмнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлигини эксперт баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар Жиззаҳ вилояти Жиззах маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада, НГда - 11,9±0,4 марта (ўртача даража), ТГда эса - 8,3±0,3 марта (паст даража), яъни ўтирган ишчи ҳолат ва кам ҳаракатли касб фаолиятининг устуворлиги тажриба гуруҳи синалувчиларда қорин пресси мушакларининг ривожланиш даражаси паст эканлиги олдиндан аниқлаб берилган;
аҳолининг меҳнатга мос гуруҳ ёшини касбий-меҳнат фаоллигини оптималлаштириш учун меҳнат шароитларини инобатга олган ҳолда соғлолаштирувчи гимнастикаси таркибига кирувчи “Кириш гимнастикаси, Гимнастика паузалари, фаол дам олиш паузаси” дақиқалари мажмуасини касбий-амалий фаолиятига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада,  психо-эмоционал ҳолатни яхшилаш мониторинги педагогик тажриба жараёнида тажриба гуруҳи синалувчиларида умумий зўриқиш (9,3%) пасайганлиги ҳамда қулайлик (11,2%), эмоционал тонус (16,7%), руҳий фаоллашиш (15,5%), қизиқиш (16,8%) яхшиланганлиги аниқланган;
оғир меҳнат билан шуғулланувчиларнинг ораганизмини қайта тиклашда турли мушак гуруҳлари фаоллигини оширишга қаратилган ўрта оғирликдаги комбинациялашган статик ва динамик машқ (ўртача 6-10) дақиқаларини иш куни тартибига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада, спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини ошиши хисобига биргина Тошкент вилоятининг ўзида 2023 йил якунлари бўйича уч миллион нафар фуқароларнинг 23% спортга жалб қилинган;
ишчи ходимларнинг жисмоний ва ақлий зўриқишларини олдини олиш учун кундалик меҳнат фаолияти давомида кўриш рецепторларини тиклаш, қон айланишини яхшилаш ҳамда бўғимлар ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қаратилган (тикловчи ва тинчлантирувчи) машқлар блокини жисмоний-соғломлаштириш тадбирларига киритиш бўйича таклиф ва тавсияларТошкент вилояти Нурафшон шаҳри маҳалларида истиқомат қилувчи аҳолининг кун тартибига жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябр 03-16/8864-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилоятининг ўзида уч миллион нафар фуқароларнинг спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сони 23% этказилишида амалий ёрдам берди. Ундан ташқари 2023 юил ҳисобида Тошкент вилояти аҳолисининг 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган тўрт минг икки юз нафари (1,2%) аҳолининг ёш тоифалари бўйича спорт синовлари ўтказилишида ўзининг хиссасини қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish