Ортиқов Элбек Элмирза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суюқ маҳсулотларнинг кичик сарфларини ўлчаш усули ва асбобларини такомиллаштириш”, 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқлар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Т3130
Илмий раҳбар: Рузиев Умиджон Абдимажитович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Улжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суюқ маҳсулотларнинг кичик сарфини юқори аниқликда ўлчаш усули ва асбобларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суюқлик сарфини ўлчаш асбобларининг статик ва динамик тавсифлари асосида назорат қилинаётган муҳит сарфини ўлчашлардаги динамик хатоликларни аниқлаш имконини берувчи суюқ ва газ-суюқ муҳитлар сарфини ўлчаш натижаларига ҳарорат таъсирининг математик тавсифи ишлаб чиқилган;
иссиқлик компенсацияси усуллари асосида ўзгарткичларда юзага келадиган ўлчаш ноаниқлиги ва атроф-муҳит таъсирини камайтириш имконини берадиган суюқлик сарфини ўлчаш асбобларининг аниқлигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан оқим динамик структурасини тадқиқ этиш асосида сарф ўлчашнинг юқори аниқлигини таъминлайдиган сарф ўлчаш ўзгарткичи каналининг конструктив тавсифларини ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган;
нейрон тармоқлар ёрдамида ўлчаш маълумотларини қайта ишлаш асосида сарф ўлчаш натижаларининг юқори ишончлилигини таъминлайдиган суюқ ва газсимон муҳитларнинг кичик сарфларини ўлчаш учун интеллектуал сарф ўлчагич ишлаб чиқилган;
виртуал анализатор ҳамда датчикнинг ўлчаш қийматларини қиёсий таҳлили асосида суюқлик сарфини ўлчаш асбобларининг ҳолатини аниқловчи ўз-ўзини назорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суюқ маҳсулотларнинг кичик сарфларини ўлчаш усули ва асбобларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик компенсацияси усуллари асосида ишлаб чиқилган суюқлик сарфини ўлчаш асбобларининг аниқлигини ошириш усули “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” Корхоналар Уюшмасининг 2024-йил 11-ноябрдаги № КC/3-389-сон маълумотномаси). Натижада, суюқликлар сарфини ўлчаш аниқлигини 2% га оширишга эришилган;
суюқ ва газсимон муҳитларнинг кичик сарфларини ўлчаш учун интеллектуал сарф ўлчагич “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” Корхоналар Уюшмасининг 2024-йил 11-ноябрдаги № КC/3-389-сон маълумотномаси). Натижада, экстракциялаш жараёнида тезкор бошқаришни таъминлаш орқали маҳсулот сифатини ошириш имкони яратилган;
суюқлик сарфини ўлчаш асбобларининг ўз-ўзини назорат қилиш усули “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” Корхоналар Уюшмасининг 2024-йил 11-ноябрдаги № КC/3-389-сон маълумотномаси). Натижада, сарф ўлчаш асбобларининг ишлаш муддатини оширишга эришилган.