Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиев Исмоил Абдуназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автойўл кўприкли иншоотларининг темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларини транспорт юклари таъсирига ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4965.
Илмий раҳбар: Миралимов Мирзоҳид Хамитович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Материаллар қаршилиги ва механика” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор; Ювмитов Анвар Сайфуллаевич, техника фанлар бўйича фалсафа доктори, PhD, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автомобил йўлларидаги кўприк ва йўл ўтказгичлар темирбетон қовурғали оралиқ қурилмалари учун транспорт юкларининг таъсирини тақсимланиш қонуниятини ифодаловчи аниқлаштирлган ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
автомобил йўлларидаги кўприк ва йўл ўтказгичларнинг темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларини турли кўринишдаги транспорт юклари таъсирига ҳисоблаш орқали, замонавий қурилиш механикасинг асосий тенгламаларни қўллаган ҳолда математик модели ишлаб чиқилган;
транспорт юкларининг тақсимланишини белгиловчи коеффициентни аниқлаш учун чекли элементлар усули назариясини қўллаган ҳолда ва бунда тўсинларнинг эгилиши ҳамда буралиш деформацияланишини стержинли чекли элемент орқали ифодалаш  асосланган;
турли бикрликларга эга бўлган оралиқ қурилмаларда транспорт юклари ҳаракатларини моделлаштириш асосида бош тўсинлардаги ички зўриқиш кучининг таъсир чизиғини қуриш усули таклиф этилган;
темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларнинг плитаси ва қатнов қисми қопламасининг ташкил этувчи қатламлари бикрликларини инобатга олган ҳолда вақтинчалик юклардан тушадиган босим кучини камайтириш учун кўндаланг тақсимлаш коеффициентини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автойўл кўприкли иншоотларининг темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларини транспорт юклари таъсирига ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Таклиф этилган ҳисоблаш усули Сирдарё туманининг “Тошкент-Самарқанд” темир йўл линияси устидан ўтган М-34 автомобил йўлининг ПК82+460 км даги йўл ўтказгичнинг темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларини мустаҳкамлигини текширишда қўлланилган. “Кўприкқурилиш” АЖ ташкилотида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 9 октябрдаги №4/9532-сонли малумотномаси). Натижада йўл ўтказгичнинг темирбетон қовурғали оралиқ қурилмаларини мустаҳкамлигини 9 % оширишга эришилган;
М-34 автомобил йўлининг ПК82+460 км даги йўл ўтказгичнинг оралиқ қурилмаларининг плитаси ва қатнов қисми қопламаси биргаликда ишлаши орқали  юк кўтариш қобилиятини ошириш жараёнида амалиётга “Кўприкқурилиш” АЖ ташкилотида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 9 октябрдаги №4/9532-сонли малумотномаси).   Натижада кўприк иншоотларида юк кўтариш қобилияти ҳамда уларнинг заҳираси етарли даражада самарали ҳимоялашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish