Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Сахибахон Абдувасиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорларда ўткир аппендицитни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2024.2.PhD/Tib3215
Илмий раҳбар: Кадиров Шавкат Номонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Яриев Алишер Алижанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитни ташхислаш ва хирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўткир аппендицит билан оғриган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг турли триместларида бемор ва ҳомила учун хавфсиз бўлган оптимал хирургик кириш усули ишлаб чиқилган;
лейкоцитоз, интоксикациянинг лейкоцитар индекси ва нейтрофиллар жавоб индекси кўрсаткичларига асосланиб, нафақат ўткир аппендицитни верификациялаш, балки унинг морфологик шаклини башоратлаш мумкунлиги исботланган;
клиник тадқиқот натижалари асосида ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг турли триместларида ўткир аппендицитни ташхислаш ва оптимал оператив даволаш усулини танлаш билан тавсифланувчи дифференциал хирургик тактика ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш учун ишлаб чиқилган алгоритм Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 октябрда 6i-69/u-сон билан тасдиқланган “Ҳомиладорлик даврида ўткир аппендицитни даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2024 йил 14 октябрдаги 231/8-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2024 йил 10 октябрдаги 135-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/09-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитни ташхислаш ва даволаш усулини танлаш алгоритми беморлар шифохонада ётиш ҳамда реабилитация муддатларини қисқартиришга ва муваффақиятли оператив амалиётлар улушини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ўткир аппендицит билан оғриган 1 нафар ҳомиладор аёлнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ашёлар учун жами 460000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар ҳомиладор аёлни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш 920000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: ўткир аппендицит билан оғриган ҳомиладор аёлнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=70) 64400000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: ўткир аппендицит билан оғриган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг турли триместларида бемор ва ҳомила учун хавфсиз бўлган ишлаб чиқилган оптимал хирургик кириш усули Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 октябрда 6i-69/u-сон билан тасдиқланган “Ҳомиладорлик даврида ўткир аппендицитни даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2024 йил 14 октябрдаги 231/8-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2024 йил 10 октябрдаги 135-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/09-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда аппендэктомия ташрихини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган оптимал кам инвазив хирургик кириш усулини қўллаш беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга ва уларни реабилитация қилиш вақтини қисқартиришга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган усулдан фойдаланиш  асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 275000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 275000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган усул келиб чиқиши мумкин  бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилган 70 нафар беморларда 1 кун учун 19250000 сўм бюджет маблағлари тежалади;
учинчи илмий янгилик: лейкоцитоз, интоксикациянинг лейкоцитар индекси ва нейтрофиллар жавоб индекси кўрсаткичларига асосланиб, нафақат ўткир аппендицитни верификациялаш, балки унинг морфологик шаклини башоратлаш мумкунлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 октябрда 6i-69/u-сон билан тасдиқланган “Ҳомиладорлик даврида ўткир аппендицитни даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2024 йил 14 октябрдаги 231/8-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2024 йил 10 октябрдаги 135-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/09-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда лаборатор текширув натижалари асосида ўткир аппендицитни верификациялаш ҳамда унинг морфологик шаклини башоратлаш амалга ошириладиган ташрих хажми ва усулини тўғри режалаштиришга, натижада асоратлар сонини камайтиришга ва даволаш сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ўткир аппендицит билан оғриган 1 нафар ҳомиладор аёлнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон учун жами 182000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар ҳомиладор аёлни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига 364000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: ўткир аппендицит билан оғриган ҳомиладор аёлнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=70) 25480000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: клиник тадқиқот натижалари асосида ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг турли триместларида ўткир аппендицитни ташхислаш ва оптимал оператив даволаш усулини танлаш билан тавсифланувчи ишлаб чиқилган дифференциал хирургик тактика Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 октябрда 6i-69/u-сон билан тасдиқланган “Ҳомиладорлик даврида ўткир аппендицитни даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2024 йил 14 октябрдаги 231/8-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2024 йил 10 октябрдаги 135-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/09-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда ўткир аппендицитда ишлаб чиқилган дифференциал хирургик тактикани қўллаш хирургик ва акушерлик асоратлари частотасини камайтиришга, хаёт сифатини оширишга, шунингдек бемор ва ҳомила ўлими частотасини пасайтиришга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган тактикадан фойдаланиш асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 275000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 275000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган тактика келиб чиқиши мумкин  бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилган 70 нафар беморларда 1 кун учун 19250000 сўм бюджет маблағлари тежалади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish