Халимова Наргиза Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гиперпролактинемияда метаболик ва нейрокогнитив узгаришларни ташхислаш ва даволаш”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2384.
Илмий раҳбар: Холикова Адлия Омонуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураева Азиза Шахзадаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гиперпролактинемиянинг ўсимтасиз шакллари бўлган аёлларда метаболик гомеостаз ва нейрокогнитив функциялар ҳолатини баҳолаш, уларни даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба пролактиннинг метаболик жараёнларга ва когнитив фаолиятга таъсири механизмларини баҳолаш асосида функционал гиперпролактинемия билан оғриган беморларда гиперпролактинемия давомийлиги, унинг оғирлиги даражасига караб ва метаболик касалликларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
функционал гиперпролактинемия билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар механизмларини тузатиш йўлларини асослайдиган нейрокогнитив касалликлар ва гиперпролактинемия давомийлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
функционал гиперпролактинемия билан касалланган аёлларда метаболик ва нейрокогнитив функциялар бўйича Каберголин дори воситаси ва прутняк меваси экстрактига асосланган фитопрепарат "Цефанорм®" нинг самарадорлиги исботланган;
функционал гиперпролактинемия билан касалланган аёлларда халқаро ММСЕ сўровномалари ва Монреал шкаласи ёрдамида нейрокогнитив бузилиш даражасини баҳолаш асосида касалликни ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гиперпролактинемиянинг ўсимтасиз шакллари бўлган аёлларда метаболик гомеостаз ва нейрокогнитив функциялар ҳолатини баҳолаш, уларни даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: биринчи марта пролактиннинг метаболик жараёнларга ва когнитив фаолиятга таъсири механизмларини баҳолаш асосида функционал гиперпролактинемия билан оғриган беморларда гиперпролактинемия давомийлиги, унинг оғирлиги даражасига караб ва метаболик касалликларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 25 декабр 45-сон билан тасдиқланган «ММSЕ шкаласи ва Монреал когнитив шкаласи МоСА ёрдамида функционал гиперпролактинемия билан оғриган аёлларда нейро-когнитив касалликларни баҳолашнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИИАЭТМнинг Самарқанд филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 22-и-сон ҳамда Қашқадарё филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 85-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пролактиннинг метаболик ва нейрокогнитив жараёнларга таъсирини ҳар томонлама ўрганиш ГПРЛдаги асоратлар патогенезини янада самарали баҳолашга ёрдам берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 5,5-6,5 миллион сўм бюджет ГПРЛ билан оғриган беморларда углеводлар, липидлар алмашинуви ва нейро-когнитив функцияларни ўз вақтида баҳолаш билан марказий асаб тизимининг функционал асоратларини эрта босқичда аниқлаш орқали нейро-когнитив асоратларни ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: функционал гиперпролактинемия билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар механизмларини тузатиш йўлларини асослайдиган нейрокогнитив касалликлар ва гиперпролактинемия давомийлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 25 декабр 45-сон билан тасдиқланган «ММSЕ шкаласи ва Монреал когнитив шкаласи МоСА ёрдамида функционал гиперпролактинемия билан оғриган аёлларда нейро-когнитив касалликларни баҳолашнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИИАЭТМнинг Самарқанд филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 22-и-сон ҳамда Қашқадарё филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 85-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пролактиннинг метаболик ва нейрокогнитив жараёнларга таъсирини ҳар томонлама ўрганиш ГПРЛдаги асоратлар патогенезини янада самарали баҳолашга ёрдам берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 5,5-6,5 миллион сўм бюджет ГПРЛ билан оғриган беморларда углеводлар, липидлар алмашинуви ва нейро-когнитив функцияларни ўз вақтида баҳолаш билан марказий асаб тизимининг функционал асоратларини эрта босқичда аниқлаш орқали нейро-когнитив асоратларни ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: функционал гиперпролактинемия билан касалланган аёлларда метаболик ва нейрокогнитив функциялар бўйича Каберголин дори воситаси ва прутняк меваси экстрактига асосланган фитопрепарат "Цефанорм®" нинг самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 25 декабр 45-сон билан тасдиқланган «ММSЕ шкаласи ва Монреал когнитив шкаласи МоСА ёрдамида функционал гиперпролактинемия билан оғриган аёлларда нейро-когнитив касалликларни баҳолашнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИИАЭТМнинг Самарқанд филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 22-и-сон ҳамда Қашқадарё филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 85-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пролактиннинг метаболик ва нейрокогнитив жараёнларга таъсирини ҳар томонлама ўрганиш ГПРЛдаги асоратлар патогенезини янада самарали баҳолашга ёрдам берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 5,5-6,5 миллион сўм бюджет ГПРЛ билан оғриган беморларда углеводлар, липидлар алмашинуви ва нейро-когнитив функцияларни ўз вақтида баҳолаш билан марказий асаб тизимининг функционал асоратларини эрта босқичда аниқлаш орқали нейро-когнитив асоратларни ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: функционал гиперпролактинемия билан касалланган аёлларда халқаро ММСЕ сўровномалари ва Монреал шкаласи ёрдамида нейрокогнитив бузилиш даражасини баҳолаш асосида касалликни ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 25 декабр 45-сон билан тасдиқланган «ММSЕ шкаласи ва Монреал когнитив шкаласи МоСА ёрдамида функционал гиперпролактинемия билан оғриган аёлларда нейро-когнитив касалликларни баҳолашнинг аҳамияти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИИАЭТМнинг Самарқанд филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 22-и-сон ҳамда Қашқадарё филиали бўйича 20.04.2024 йилдаги 85-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пролактиннинг метаболик ва нейрокогнитив жараёнларга таъсирини ҳар томонлама ўрганиш ГПРЛдаги асоратлар патогенезини янада самарали баҳолашга ёрдам берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 5,5-6,5 миллион сўм бюджет ГПРЛ билан оғриган беморларда углеводлар, липидлар алмашинуви ва нейро-когнитив функцияларни ўз вақтида баҳолаш билан марказий асаб тизимининг функционал асоратларини эрта босқичда аниқлаш орқали нейро-когнитив асоратларни ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.