Собиров Жасур Ғайбиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib878.
Илмий раҳбар: Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Комаров Роман Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Маъмур Мустафоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Н.Бакулев номидаги юрак қон-томир илмий миллий тиббиёт маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Замонавий диагностика усулларини қўллаш, натижаларни интеграл баҳолаш ва оптимал тактикани танлаш йўли билан мультифокал атеросклеротик (аорта ёйи тармоқлари, тож томирлари, қорин аортаси терминал қисми ва оёқ артериялари қўшма атеросклерози) зарарланган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мультифокал атеросклероз билан касалланган беморларда метаболик синдром компонентларини гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, комплекс лаборатор кўрсаткичлари баҳоланган ва экстракраниал артериялар зарарланишлари ангиосемиотикаси ўрганилиб, қўшма зарарланишларининг анатомик таснифи ишлаб чиқилган;
аорта ёйи тармоқлари, қорин аортаси терминал қисми ва оёқ артериялари зарарланиш оғирлигини интеграл баҳоловчи усулларни уч ва ундан ортик артериал хавзаларнинг қўшма атеросклеротик зарарланган беморларда кўлланилиши асосланган;
оёқ артериялари атеросклеротик зарарланган беморларда интеграл (smart) прогностик усулини қўллаб, хавф омиллари (чекиш, артериал гипертония, қандли диабет ва бошқ.) нинг хирургик даволашнинг яқин натижаларига патоморфологик таъсири аниқланган;
уч ва ундан ортиқ артериал хавзалар атеросклеротик зарарланишлари оғирлигини интеграл баҳолаш ва даволаш-диагностика тактикаси алгоритмини такомиллаштириш эвазига Li/Ci кўрсаткичларининг - 1,5 гача, 1,5 - 2,5 ортасида ва 2,5 дан юқори ҳолатларга кўра хирургик даволаш тактикаси асосланган.
мультифокал атеросклерозни даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги асоратларини даволаш натижалари, қўшма атеросклеротик зарарланишларда хирургик даволашнинг иқтисодий самарадорлигини йиллик ҳаёт сифат кўрсаткичи орасидаги QALY фарқи 0,57 ни ташкил этганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 22.10.2024 й. 07/08-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: мультифокал атеросклероз билан касалланган беморларда метаболик синдром компонентларини гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, комплекс лаборатор кўрсаткичлари баҳоланган ва экстракраниал артериялар зарарланишлари ангиосемиотикаси ўрганилиб, қўшма зарарланишларининг анатомик таснифи ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мультифокал атеросклероз билан касалланган беморларда метаболик синдром компонентларини гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, комплекс лаборатор кўрсаткичлари бўйича таклифлар Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 16 апрелдаги 2-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Экстракарниал томирлар атеросклеротик зарарланишининг диагностикаси ва даволаш тамойиллари» ва 2024 йил 16 апрелдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мултифокал атеросклерозни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.08.2024 й. 120-1/I-сон буйруғи ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 06.08.2024 й. 89-I-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: уч ва ундан ортиқ артериал хавзалар атеросклеротик зарарланишлари бўлган беморларда хавфли омилларни ўрганиш асосида, 90% дан ортиқ беморлар амалиётдан кейинги асоратлар ривожланиш юқори хавфига эга эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мультифокал атеросклероз билан касалланган беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4576480 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 855300 сўм сарфланади. Aгарда беморларда тўлиқ йиллик иқтисодий кўрсаткич 1810900 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: Амалиёт аорта ёйида кўрсатма бўлган икки томонлама зарарланишларда биринчи босқичда каротид индекс Сi юқори томонда. Қорин аортаси ва оёқ артерияларининг кўп қаватли атеросклерозида амалиётга кўрсатма бўлганда биринчи босқичда зарарланиш индекси (Li) кўрсаткичи юқори томонда амалиёт бажарилиши керак. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий тиббиёт маркази директори томонидан 2024 йил 04-октабрдаги 01-09/383-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: аорта ёйи тармоқлари, қорин аортаси терминал қисми ва оёқ артериялари зарарланиш оғирлигини интеграл баҳоловчи усулларни уч ва ундан ортик артериал хавзаларнинг қўшма атеросклеротик зарарланган беморларда кўлланилиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: аорта ёйи тармоқлари, қорин аортаси терминал қисми ва оёқ артериялари зарарланиш оғирлигини интеграл баҳоловчи усуллар бўйича таклифлар Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 16 апрелдаги 2-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Экстракарниал томирлар атеросклеротик зарарланишининг диагностикаси ва даволаш тамойиллари» ва 2024 йил 16 апрелдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мултифокал атеросклерозни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.08.2024 й. 120-1/I-сон буйруғи ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 06.08.2024 й. 89-I-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот гурухларида амалиётга қадар хавфли омилларни коррекция қилиш натижасида, амалиётдан кейинги асоратлар эҳтимоллиги камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аорта ёйи тармоқлари, қорин аортаси терминал қисми ва оёқ артериялари зарарланган беморлар даволаниши орқали умумий ўртача 1280600 сўм сарфланади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3821500 сўмни ташкил етади. Хулоса: Зарарланишлар оғирлигини интеграл бахолаш Сi-индекси ва Li-индекси атеросклеротик ўзгаришлар оғирлигини ўртача Сi - 4,4±0,2 ва Li - 9,5±0,4 баллни ташкил этиб, Ci ва Li бош мия ва оёқ суринкали ишемияси босқичларида I дан IV га тўғри пропорционал ўсиб боради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий тиббиёт маркази директори томонидан 2024 йил 04-октабрдаги 01-09/383-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: оёқ артериялари атеросклеротик зарарланган беморларда интеграл (smart) прогностик усулини қўллаб, хавфли омилларнинг хирургик даволашнинг яқин натижаларига патоморфологик таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оёқ артериялари атеросклеротик зарарланган беморларда интеграл (smart) прогностик усулини бўйича таклифлар Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 16 апрелдаги 2-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Экстракраниал томирлар атеросклеротик зарарланишининг диагностикаси ва даволаш тамойиллари» ва 2024 йил 16 апрелдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мултифокал атеросклерозни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.08.2024 й. 120-1/I-сон буйруғи ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 06.08.2024 й. 89-I-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширувлар клиник, гемодинамик ва ангиосемиотик натижаларини интеграл миқдорий ўлчаш усули тадқиқот гурухларида кўлланилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ артериялари атеросклеротик зарарланган беморларда интеграл (smart) прогностик усулини қўллаш билан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган минимал инвазив жарроҳликни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: Экстракраниал атеросклероз ангиосемиотикасини ўрганиш натижасида аорта ёйи тармоқларининг 4 типдан иборат қўшма зарарланишлар анатомик таснифини таклиф этилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий тиббиёт маркази директори томонидан 2024 йил 04-октябрдаги 01-09/383-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: уч ва ундан ортиқ артериал хавзалар атеросклеротик зарарланишлари оғирлигини интеграл баҳолаш ва даволаш-диагностика тактикаси алгоритмини яхшилаш эвазига хирургик даволаш тактикаси асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: уч ва ундан ортиқ артериал хавзалар атеросклеротик зарарланишлари оғирлигини интеграл баҳолаш ва даволаш-диагностика тактикаси алгоритми бўйича таклифлар Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 16 апрелдаги 2-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Экстракраниал томирлар атеросклеротик зарарланишининг диагностикаси ва даволаш тамойиллари» ва 2024 йил 16 апрелдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мултифокал атеросклерозни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.08.2024 й. 120-1/I-сон буйруғи ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 06.08.2024 й. 89-I-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда ҳар бир беморда хавф даражасини баҳолаш ва хирургик даво натижасини яхшилашга ёрдам берувчи хирургик тактиканинг даволаш-диагностика алгоритми таклиф этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атеросклеротик зарарланишлари оғирлигини интеграл баҳолаш билан беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 6893350 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 6648800 сўмни (1 нафар беморга) ташкил етади. Хулоса: Метаболик синдром компонентларини комплекс лаборатор ўрганиш шуни кўрсатдики, оёқ артерияларининг шикастланиши гипертриглицеридемия фонида, коронар артериялар зарарланиши гиперхолестеринемия фонида, мультифокал атеросклерозда метоболик синдромнинг барча кластери ошган бўлади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий тиббиёт маркази директори томонидан 2024 йил 04-октябрдаги 01-09/383-сонли хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: мультифокал атеросклерозни даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги асоратларини даволаш натижалари, қўшма атеросклеротик зарарланишларда хирургик даволашнинг иқтисодий самарадорлигини йиллик ҳаёт сифат кўрсаткичи орасидаги QALY фарқи 0,57 ни ташкил этганлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мультифокал атеросклерозни даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги асоратлар ва даволаш натижалари, қўшма атеросклеротик зарарланишларда хирургик даволашнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича таклифлар Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 16 апрелдаги 2-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Экстракарниал томирлар атеросклеротик зарарланишининг диагностикаси ва даволаш тамойиллари» ва 2024 йил 16 апрелдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Мултифокал атеросклерозни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.08.2024 й. 120-1/I-сон буйруғи ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 06.08.2024 й. 89-I-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: уч ва ундан ортик артериал хавзалар атеросклеротик зарарланишлари бўлган беморларда хирургик муолажалар оптимал кетма-кетлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қўшма атеросклеротик зарарланишларда хирургик даволашнинг иқтисодий самарадорлигини йиллик ҳаёт сифат кўрсаткичида (QALY) баҳоланган беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 6893350 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 6648800 сўмни (2 нафар беморга) ташкил етади. Хулоса: Мультифокал атеросклерозли беморлар ўртача 5-6 та хавфли омилларга (гурухларда 5,8±0,2 ва 6,26±0,23 балл), SMART бўйича 410 баллга (гурухларда 407±11 ва 407±12,3 балл) эга бўлиб асорат ривожланиш хавф даражаси ўта юқори (95%) ва амалиётгача адекват муолажаларни талаб этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Мультифокал атеросклерозни хирургик даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий тиббиёт маркази директори томонидан 2024 йил 04-октябрдаги 01-09/383-сонли хат юборилган.