Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Маҳлиё Ибадуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тритикале (тритиcосеcале) навларини қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик асослари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B832.
Илмий раҳбар: Хаджаев Джуракул, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Джабборов Иброхим Шадмонович, биология фанлари доктори, профессор; Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти шароитида етиштирилаётган тритикале навларининг қурғоқчил иқлим шароитларига чидамлилигининг  физиологик асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти шароитида етиштирилган тритикале навлари уруғларининг униш қуввати ва унувчанлигига уруғларининг тиним даври, ҳарорат, қурғоқчилик ва экиш чуқурлигининг таъсири аниқланган;
Самарқанд вилояти шароитида тритикале баргларидаги сув миқдори, сувни сақлаш хусусияти, сув танқислиги, транспирация жадаллигининг нав хусусиятларига боғлиқлиги очиб берилган;
қурғоқчил шароитда тритикале навларининг барг сатҳи, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, қуруқ модда миқдори ва барглардаги α, β хлорофилл пигментларининг камайиши, каротиноидлар эса ортиб бориши аниқланган;
қурғоқчил шароитларда Одиссей ва Тихон навларининг ривожланиши жадаллиги, маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва юқори дон ҳосилдорлигининг ортиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тритикале (тритиcосеcале) навларини қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тритикаленинг навларини қурғоқчил тупроқларда етиштиришда сув алмашинув хусусиятлари, барглардаги сув миқдори, транспирация жадаллиги, сув танқислиги, сувни сақлаш қобилияти, турли нав уруғларини экиш чуқурлиги, тритикаленинг уруғларининг тиним даври ҳамда уруғларнинг унувчанлик хусусиятлари Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги “Порлоқ агро даласи сервис”, “Эгамбердиев Юсуф замини” ва “Шоҳжаҳон Дилдора агро” фермер хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-586-сон маʼлумотномаси). Натижада, қурғоқчиликка чидамли тритикале навларидан қурғоқчил шароитларда гектаридан 62,7-69,5 сентнер ҳосил етиштириш имконини берган;
тритикале навларини мўтадил ҳамда қурғоқчил тупроқларда ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, навларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларининг муҳитга ва навларнинг физиологик хоссаларига боғлиқлиги ҳамда мўтадил шароитда тритикаленинг Оддесий ва Валентин навларининг юқори ҳосилдорлиги, навларнинг ўзига хос фотосинтетик фаолияти, маҳсулдорлиги, уруғларнинг экиш чуқурлиги, уруғларининг униш қуввати Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Лайло Турсунова ерлари” ва “Достонжон ҳосили” фермер хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-586-сон маʼлумотномаси). Натижада, фермер ҳўжаликларидаги суғориладиган майдонларда тритикале навларидан гектарига ўртача 80,6-98,6 сентнер ҳосил етиштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish