Sayt test rejimida ishlamoqda

Усаров Ғафур Хусановиччнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий ва Жанубий Ўзбекистон москитлари (Диптера: Пҳлеботоминае) фаунаси ва уларнинг эпидемиологик аҳамияти», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B983.
Илмий раҳбар: Турицин Владимр Сеергевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Эшова Холиса Саидовна биология фанлари доктори профессор, Мирзаева Гулнара Саидарифовна биология фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий ва Жанубий Ўзбекистон ҳудудларининг лейшманиоз ўчоқларида москитларнинг тур таркибида сўнгги йилларда кузатилган ўзгаришлар кўламини аниқлаш ва лейшманиоз ташувчиси сифатидаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида сўнгги 50 йил ичида лейшманиоз ўчоқларида москитлар фаунаси ва тур таркибидаги ўзгаришлар аниқланган;
лейшманиоз ўчоқларида москитларнинг икки авлоди (Пҳлеботомус ва Сергентомйиа) га мансуб, 9 тури (Пҳ.папатаси, Пҳ. сергенти, Пҳ. лонгидуcтус , Пҳ. cауcасиcус, Пҳ. монголенсис, Пҳ. андрежеви, Пҳ. алехандри, С. согдиана, С. греcови) аниқланиб, шулардан Пҳ. папатаси ва Пҳ. сергенти доминант турлиги илмий асосланган;
Пҳлеботомус лонгидуcтус тури Сурхондарё вилояти Денов тумани, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудларида илк маротаба топилган ва ушбу ҳудудларда ички лейшманиознинг янги ўчоқлари шаклланиши мумкинлиги исботланган;
иқлим ўзгаришидан келиб чиқган ҳолда ҳудудларда москитларнинг генерация даврларидаги ўзгаришлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий ҳудудларининг лейшманиоз ўчоқларида москитларнинг тур таркибини аниқлаш усулларини такомиллашритиш бўйича олинган илмий натижалар:
Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида лейшманиоз ўчоқларида москитларнинг тур таркиби, генерация даврлари, москт турларининг молекуляр таҳлилл натижалари ва москитларга қарши кураш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сурхондарё ва Жиззах вилояти бошқармалари энтомология ва паразитология бўлимлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 27 декабрдаги 03-8/2091-сон маълумотномаси). Натижада, лейшманиоз ўчоқларида москитларнинг тур таркибларини морфологик ва молекуляр-генетик усулда аниқлаш ҳамда москитларнинг генерация даврларидан келиб чиқган ҳолда дизенфексиялаш муддатларини белгилаш, лейшманиоз касаллигини тарқалишини олдини олиш имконини берган;
тери лейшманиози асосий ташувчилари ҳисобланган Пҳ. папатаси ва Пҳ. сергентиларининг митохондриал ДНКсининг CОИ гени нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар “Биотехнологик ахборотлар миллий маркази” Генбанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2024-йил 25-февралдаги ва 2024-йил 10-апрелдаги маълумотномаси, НCБИ). Натижада, СУБ14268119 Пҳ.папатаси ПП389414 ва СУБ14360763 Пҳ.сергенти ПП590312 турларининг идентификасия рақамлари олинган ва турларни молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish