Нематова Дилдора Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сабзи илдизмевасини қайта ишлаш ва органик кукун олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т4611.
Илмий раҳбар: Мерганов Авазхон Турғунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.Т.66.05.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжонович, техника фанлари доктори, профессор; Мамаджанов Латифжон, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сабзи илдизмевасини қайта ишлаш ва органик кукун олиш технологиясини такомиллаштириш орқали кенг ассортиментли маҳсулотлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқ ва иқлим шароитларида хорижий сабзи навлари танлаб олинган ва органолептик кўрсаткичлари юқори шарбат тайёрлаш технологияси аниқланган;
сабзи илдизмевасидан табиий ингредиентлар (занжабил, асал, лимон кислота, олма кислота) қўшилган шарбат тайёрлаш ва “Оммабоп”, “Пархезбоп” ҳамда “Болалар учун махсус” шарбат намуналарини рецептураси ишлаб чиқилган;
сабзи илдизмевасидан инновацион усулда қуритилган органик кукун тайёрлашнинг технологик параметрлари ишлаб чиқилган;
сабзи илдизмевасидан олинган шарбатнинг техник шарт, технологик йўриқномаси ишлаб чиқилган ва сабзи илдизмевасини инновацион қайта ишлашнинг технологик схемаси ишлаб чиқилиб, иқтисодий кўрсаткичлари 23 % юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзи илдизмевасини қайта ишлаш ва органик кукун олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илдизмевалар кукуни асосида кекс тайёрлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси томонидан ихтирога патент олинган (ФАП №022383. 2024 й.). Натижада, сабзи илдизмевасидан тайёрланган органик кукундан фойдаланиб озиқ-овқат саноатида кекс тайёрлаш учун маҳсулот ҳажмий нисбатини 25 % сабзи кукуни, 1÷1,5 % гача занжабил кукуни БФҚ сифатида фойдаланиш имконини берган;
сабзи илдизмевасини комплекс қайта ишлаб шарбат олиш жараёнини такомиллаштириш технологияси “Меваъс Агро” МЧЖнинг “2024-2025-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 8 июндаги 08-57/06-24-сонли маълумотномаси). Натижада, олинган шарбатнинг сифат кўрсаткичлари яҳшиланишига, озуқавийлик қиймати анаънавий маҳсулот турига нисбатан 25-30 % га юқори бўлишига эришилади. Қайта ишлаш корхонасида янги туридаги маҳсулотлар тайёрланиши ҳисобига рентабеллик даражаси “Оммабоп” шарбатларда 23,0 % га, “Пархезбоп” ва “Болалар учун махсус” шарбатларда 28,5 % ортиш имкониятини беради.