Матқосимов Муҳаммадсодиқ Маҳамадхошим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “МикроГЭС асинхрон генераторини динамик иш режимларини моделлаштириш”, 05.05.02 ‒ “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: № B2023.3. PhD/Т3943
Илмий раҳбар: Бердиев Усан Турдиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бедрицкий Иван Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Шавазов Абдулатиф Ачилович, техника фанлари фалсафа доктори, к.и.х
Етакчи ташкилот: “Жиззах политехника институти”.
II. Тадқиқотнинг мақсади: микроГЭСларда қўлланилувчи асинхрон генераторининг динамик иш режимларида чиқиш кучланиши ростлаш методикасини такомиллаштириш ва тадқиқ этиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоном микроГЭСларда қўлланилувчи қўзғатувчи конденсатор элементлари ишлаб чиқараётган реактив қувватни вентилли элементлар ёрдамида ростлаш орқали, бошқарилувчи асинхрон генераторнинг классик математик модел такомиллаштирилган.
микроГЭСларда қўлланилувчи асинхрон генераторининг номинал, кучланишлар носимметрияси ҳамда ўта юклама иш режими вақтидаги чиқиш кучланишини Дрооп бошқарув, Адаптив ва ПИД бошқарув методикасининг кучланишларни ростлаш усуллари ёрдамида бошқарув алгоритми такомиллаштирилган.
микроГЭСларда қўлланилувчи асинхрон генераторининг динамик иш режимлари вақтида ростлаш қурилмасига кирувчи ва чиқувчи кучланиш параметрларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш имконини берувчи имитацион модел такомиллаштирилган.
микроГЭСларда қўлланилувчи асинхрон генераторининг номинал, кучланишлар носимметрияси ва ўта юклама иш режимлари вақтида чиқиш кучланишини конденсатор элементлари ишлаб чиқараётган реактив қувватни тиристор элементлари ҳисобига ростланиши такомиллаштирилган бошқариш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. МикроГЭС асинхрон генераторни динамик иш режимларини моделлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот асосида:
микроГЭС асинхрон генератори реактив қувватини вентилли элементлар ёрдамида ростлаш учун ишлаб чиқилган намунавий қурилма “АГРО ПРОДСТАР” фермер хўжалигида электр энергия билан таъминлаш учун жорий этилган (“Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари” кенгашининг 2023-йил 28-февралдаги 01-03-0440‒сон маълумотномаси). Натижада автоном истеъмолчиларни талабига мос ҳолда микроГЭСларда қўлланилган асинхрон генераторлар динамик иш режимларидаги чиқиш кучланишини доимий назорат ва бошқарган ҳолда электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилган;
асинхрон генераторининг динамик иш режимларидаги чиқиш кучланишини бошқариш учун ишлаб чиқилган такомиллашган усуллар “АГРО ПРОДСТАР” фермер хўжалигида электр энергия билан таъминлаш учун жорий этилган (“Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари” кенгашининг 2023-йил 28-февралдаги 01-03-0440‒сон маълумотномаси). Натижада микроГЭС асинхрон генераторни динамик иш режимларини моделлаштириш бўйича ўтказилган илмий-техник чора-тадбирлар асосида иқтисодий самарадорлик 109 000 000 (бир юз тўққиз миллион) сўмни ташкил этган.