Мамадалиев Улуғбек Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Қўзғалувчан қисмининг фаол юзаси ўзгарувчан бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи трансформатор ўзгартиргичлар, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари”.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: № В2023.4.PhD/Т4179
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илҳомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Халиков Содиқжон Салихджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сезгирлиги ва аниқлиги юқори, диапазони кенгайтирилган ҳамда чизиқли ўзгартириш функсиясига эга бурчак силжишларини ўлчовчи трансформатор ўзгартиргичларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишчи ҳаво оралиқларида жойлаштирилган чулғам, ферромагнит ўзак ёки экранини ўроқсимон ҳалқа кўринишида ясаш орқали сезгирлиги ва аниқлиги юқори, кенг диапазонли ҳамда статик характеристикаси чизиқли бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи трансформатор ўзгартиргич ишлаб чиқилган;
битта ўқда жойлаштирилган иккита берк ҳалқасимон магнит ўтказгич қалинлигини уларни туташтиргич билан уланган нуқтасидан унга қарама-қарши диаметриал нуқтасига томон чизиқли камайиб борадиган қилиб ясаш орқали ўзгартириш функсияси чизиқли бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи трансформатор ўзгартиргич ишлаб чиқилган;
янги трансформатор ўзгартиргичларнинг узун ферромагнит стерженлари, ишчи ҳаво оралиқлари ва фаол юзаси ўзгарувчан бўлган чулғами, ўзаги ва экрани параметрлари тарқоқлигини инобатга олган ҳолда математик моделлари ишлаб чиқилган;
чулғами, ферромагнит ўзаги ва экранининг фаол юзаси ўзгарувчан бўлган янги трансформатор ўзгартиргичлар магнит занжирларини фаол юзаси ўзгарувчан элементгача, шу элементнинг ўзи ва ундан кейинги участкаларга бўлаклаб ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бурчак силжишларини ўлчовчи трансформатор ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
трансформатор ўзгартиргич қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган (№ИАП 07519; 2023 й.). Натижада, ўзгартириш функсияси чизиқли бўлган эга бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи қурилма яратилган;
трансформатор ўзгартиргич қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ихтирога патент олинган (№ИАП 07683; 2024 й.). Натижада, сезгирлиги ва аниқлиги юқори, диапазони кенгайтирилган ҳамда чизиқли ўзгартириш функсиясига эга бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи қурилма яратилган;
сезгирлиги ва аниқлиги юқори, диапазони кенгайтирилган ҳамда чизиқли ўзгартириш функсиясига эга бўлган бурчак силжишларини ўлчовчи янги трансформатор ўзгартиргич қурилмаси “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамияти “Ховос” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Янгиер” контакт тармоғи участкаси(ЭЧК-8)да контакт осмасининг тебраниш ҳолати ҳақидаги аниқ маълумотларни олиш ва унда автотебраниш ҳодисаси вужудга келганлигини ўз вақтида аниқлаш мақсадида қўлланилган (“Темирйўлинфратузилма” АЖнинг 2024 йил 12-ноябрдаги 4/Э1538-сон маълумотномаси). Натижада, контакт осмасининг тебраниш ҳолатини автоматик назорат қилиш ва электровоз ҳаракатланиши учун хавфли бўлган автотебраниш ҳодисасини ўз вақтида аниқлаш ҳамда тебраниш амплитудалари ҳақидаги аниқ маълумотларни олишга эришилган.