Ташпулатова Висола Исматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фентези романларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржимасида лингвопрагматик ва лингвомаданий аспектлар (Д.Роулинг романлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1382
Илмий раҳбар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фентезига оид бадиий таржималарнинг лингвопрагматик ва лингвомаданий жиҳатларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўтказилган бадиий, лингвопрагматик ва лингвомаданий таҳлиллар асосида фентези бадиий таржима доирасига кирувчи хаёлий оламлар ва улар амал қилувчи қонуниятларнинг ўзига хос тузилиши, махсус лингвистик воситалар, сеҳрли реализмни воқелантирувчи услублар, бадиий эскапизм, мифология, фолклор ва маданий анъаналарга мурожаат қилиш, мураккаб ва кўп қиррали персонажларни мужассам этган алоҳида мустақил йўналиш эканлиги аниқланган;
фентези асарларини инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда учрайдиган асосий лингвопрагматик ва миллий-маданий унсурларнинг таржима муаммолари, обектга хос қўшимча имплицит хусусиятларни яратишда қўлланиладиган муаллифнинг субектив модаллиги ва сўзловчи номлар/антропонимларнинг ифодаланиши, аслият тилининг миллий-маданий ўзига хослиги ва окказионал фразеологик бирликлар таржимаси билан боғлиқ муаммолар аниқланган ҳамда тизимлаштирилган;
инглиз тилидан ўзбек тилига фентези асарларини таржима қилишда аниқланган лингвопрагматик ва лингвомаданий қийинчиликларни бартараф этишда таржимонлар томонидан самарали қўлланиладиган доместикация, форенизация, прагматик мослаштириш, экспликация, контекстуал алмаштириш, компенсация ва модуляция каби асосий таржима стратегиялари ҳамда трансформациялари аниқланган ва тизимлаштирилган;
ўзбек китобхонларининг фентезига оид асарларни идрок этиши ва талқин қилиши уларнинг лингвистик ҳамда маданий ўзига хослиги, айниқса, атрофдаги оламни идрок этишнинг миллий ва маданий жиҳатлари, шунингдек диний рамзийлик негизида амалга ошиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таржиманинг лингвомаданий ва лингвопрагматик жиҳатларини тадқиқ этиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижалар асосида:
фентезининг ўзига хос хусусиятлари, яъни хаёлий оламлар ва уларнинг қонуниятларининг ўзига хос тузилиши, ўзига хос тил воситалари, сеҳрли реализм, адабий эскапизм, мифология, фолклор ва маданий анъаналарга ҳаволалар, мураккаб ва кўпқатламли характерларга эга эканлиги комплекс адабиётшунослик, лингвопрагматик ва лингвомаданий таҳлил асосида аниқланганлиги таржимонлар касбий тайёргарлиги сифатини назорат қилишни ташкил этишга оид ЁА-1-06-Таржимонларнинг касбий таёргарлиги сифатини назорат қилишни ташкил этишга ваколатли ёндашув амалий лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг №04/11-8059-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада фентези матнларини инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда таржимонлар дуч келадиган асосий лингвистик ва миллий-маданий унсурлар таржима муаммолари корсатилиб берилди, шу тариқа талабаларда бадиий таржима маҳоратини сезиларли даражада ошириш имконини берди.
инглиз тилидан ўзбек тилига фентезидаги бадиий матнларни таржима қилишда таржимонлар дуч келадиган асосий лингвопрагматик ва маданий ўзига хос қийинчиликлар, хусусан, муаллифнинг субектив модаллиги, сўзловчи исмлар/антропонимларнинг обектнинг қўшимча имплицит хусусиятларини яратишда репрезентацияси ва аслият тилининг миллий-маданий ўзига хослиги билан боғлиқ окказионал фразеологизмлар Эрасмус+ УНИCАC 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Марказий Осиё ва Хитойда билимларни узатиш бойича университетлараро ҳамкорлик асослари” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 30-сентябрдаги №04/11-8058-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилидан ўзбек тилига фентезини таржима қилишда аниқланган лингвопрагматик ва лингвомаданий қийинчиликларни бартараф этишда таржимонлар томонидан самарали қўлланиладиган доместикация, форенизация, прагматик мослаштириш, экспликация, контекстуал алмаштириш, компенсация ва модуляция каби таржима стратегиялари ва усулари ҳақидаги билимлар базасини кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилди;
фентезига оид матнларни идрок этиш ва талқин қилишга оид хусусиятлар билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси буюртмаси асосида намойиш этиладиган “Бир асар тарихи” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (“Маҳалла телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024-йил 3-октябрдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларнинг фентези, хусусан, мазкур жанрнинг миллий-маданий ўзига хослиги, оламни идрок этиш ҳамда диний рамзийлик ҳақидаги билимларини бойитишга ҳисса қўшди.