Орзиқулова Шахло Акмал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаболик синдромда буйрак функционал ҳолатини баҳолаш ва уни мувофиқлаштириш усуллари”, 14.00.05 – Ички касалликлар;
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2396.
Илмий раҳбар: Бадритдинова Матлюба Нажмидиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рустамова Мамлакат Тулабоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромда буйрак шикастланишининг эрта диагностика мезонларини аниқлаш ва унинг функционал ҳолатини баҳолаш, уни мувофиқлаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет 2-тип устунлиги бор аёлларда артериал гипертензиянинг барча даражалари, абдоминал семизлик, ортиқча тана вазни ва семизликнинг барча даражалари глюкозага толерантликнинг бузилиши устунлиги бор аёлларга нисбатан кўп учраши асосланган;
метаболик синдром компонентлари мавжудлигида сурункали буйрак касаллигининг G1 ва G2 тоифаларида ҳам альбуминурия даражасини баҳолаш асосланган;
буйрак гемодинамикасини асословчи резистентлик индекси ва коптокчалар фильтрацияси тезлиги, ҳамда альбуминурия ўртасида кучли, тўғри мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
метаболик синдром компонентларининг мавжудлигига кўра, сурункали буйрак касалликларининг келиб чиқиши ва асоратларини камайтиришга асосланган буйрак шикастланишининг клиник олди босқичини мувофиқлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Метаболик синдромда буйракларнинг функционал ҳолатини ва амалиётда клиник аҳамиятини баҳолаш усули» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 ноябрдаги 07/95-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: қандли диабет 2-тип устунлиги бор аёлларда артериал гипертензиянинг барча даражалари, абдоминал семизлик, ортиқча тана вазни ва семизликнинг барча даражалари глюкозага толерантликнинг бузилиши устунлиги бор аёлларга нисбатан кўп учраши асосланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдром компонентлари мавжуд глюкозага толерантликнинг бузилиши бор аёл беморларда сурункали буйрак касаллигини ривожланиш аҳамиятини ўрганишга асосланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдром компонентлари мавжуд глюкозага толерантликнинг бузилиши бор аёл беморларда буйрак функционал ҳолатини эрта баҳолаш – сурункали буйрак касаллиги ривожланиши, гемодиализга кўрсатмани олдини олиш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 1329800 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: метаболик синдром компонентлари мавжуд глюкозага толерантликнинг бузилиши бор беморларда буйрак функционал ҳолатини эрта баҳолаш лозим.
иккинчи илмий янгилик: метаболик синдром компонентлари мавжудлигида сурункали буйрак касаллигининг G1 ва G2 тоифаларида ҳам альбуминурия даражасини баҳолаш муҳим эканлиги асосланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдроми бор беморларда сурункали буйрак касаллигини ташхислашда альбуминуриянинг аҳамиятини ўрганишга асосланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдроми бор беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдини олиш мақсадида шифокор назорати остида стандарт бўйича липидограмма, альбуминурия, коптокчалар фильтрацияси тезлигини аниқлаш таҳлили 181000 сўмни ташкил этади. Бемор ўз вақтида даволанмаса, ҳамда аҳволи оғирлашса, чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтиши керак бўлади. Натижада текшириш усулларига (бир бемор ҳисобидан) ўртача 250000 сўм сарфланади. Профилактика чора-тадбирлари ўз вақтида амалга оширилса, умумий харажатлардан ҳар бир бемор учун 69000 сўм тежалади. Хулоса: метаболик синдром компонентлари мавжудлигида сурункали буйрак касаллигининг G1 ва G2 тоифаларида ҳам альбуминурия даражасини ва коптокчалар фильтрацияси тезлигини баҳолаш лозим.
учинчи илмий янгилик: буйрак гемодинамикасини асословчи резистентлик индекси ва коптокчалар фильтрацияси тезлиги, ҳамда альбуминурия ўртасида кучли, тўғри мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйрак гемодинамикасини асословчи резистентлик индекси ва коптокчалар фильтрацияси тезлиги, ҳамда альбуминурия ўртасида корреляцион боғлиқликка асосланиб, метаболик синдроми бор беморларда буйрак артерияларининг ультратовуш допплерафияси орқали резистентлик индексининг аниқланиши прогностик аҳамиятга эга. Ўтказилган текширув усуллари асосида ташхислаш сурункали буйрак касаллигини дастлабки даражаларида эрта ташҳислаш, ногиронлик ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдроми бор беморларда коптокчалар фильтрацияси тезлиги, альбуминурия, резистентлик индекси ўртасида корреляцион алоқадорликка асосланиб, сурункали буйрак касаллигининг ривожланишини аниқлашда прогностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланган. Буйрак гемодинамикасини асословчи резистентлик индексини аниқлаш ҳам аҳамиятли иқтисодий самарадорликка эга бўлиб, ҳар бир бемор учун 110 000 сўм сарфланадиган бўлса, ушбу усул орқали буйракнинг функционал ҳолатини эрта баҳолаш ёрдамида стационарда даволанишни ўртача 10 кундан 6 кунга қисқартириш, ҳамда қисқарган 4 кун стационар шароитида даволанишга сарфланадиган бюджет маблағи ҳар бир бемор учун 400000 сўмга тежалади. Хулоса: глюкозага толерантликнинг бузилиши бор беморларда буйрак артерияларининг допплер ультратовуш текшириш орқали сурункали буйрак касаллигини ривожланишини башоратлаш лозим.
тўртинчи илмий янгилик: метаболик синдром компонентларининг мавжудлигига кўра, сурункали буйрак касалликларининг келиб чиқиши ва асоратларини камайтиришга асосланган, буйрак шикастланишининг клиник олди босқичини мувофиқлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдроми бор беморларда буйрак функционал ҳолатини эрта аниқлаш алгоритмини қўллаш – амбулатор қатновлар сонининг камайиши, сурункали буйрак касаллиги ривожланиши, гемодиализ ва буйрак трансплантациясини олдини олиш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдром компонентлари бор беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдини олиш ҳисобига (бир бемор ҳисобидан) 860800 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: метаболик синдром компонентлари бор беморларда сурункали буйрак касаллигини ривожланишини ҳисобга олган ҳолда буйрак функционал ҳолатини эрта баҳолаш лозим.