Ашурова Гулчехра Зокиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сепсисда оқсил-энергетик етишмовчилиги ва уни коррекцияси», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2964.
Илмий рахбар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022. Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хурия Нуриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Россия тиббиёт академияси узлуксиз касбий таълимнинг Федерал давлат бюджетли қўшимча касбий таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сепсисда нутритив статусни диагностика қилиш орқали, стандарт ва глутамин қўшилган комбинирланган нутритив қўллаб-қувватлаш самарадорлигининг баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сепсисни эрта аниқлаш учун илк бор замонавий биомаркерлар, клиник мезонлар ва pSOFA шкаласини ўз ичига олган комплекс методика қўлланилиб, терапияни ўз вақтида бошлаш орқали асосий гуруҳда реанимация бўлимида беморларнинг стационарда даволаниш муддати 17,55 % кунга қисқариши исботланган.
сепсисни диагностика қилиш ва даволашда микробиологик мониторинг ёрдамида инфекция қўзғатувчиларини аниқлаш ва антибактериал терапияни мақсадли тўғрилаш орқали агрессив даволаш усулларига эҳтиёжни 48,7% га қисқартирилгани исботланган.
сепсис бўлган болаларда оқсил-энергетик етишмовчиликни аниқлаш учун антропометрия ва лаборатория таҳлилларини ўз ичига олган комплекс диагностик усулга асосланиб, нутритив дефицитларни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш орқали клиник натижалар яхшиланиши ҳамда ўлим кўрсаткичи 8,89% га камайиши исботланган.
сепсис билан беморларни Глутаминли нутритив қўллаб-қувватлаш натижасида сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигини 41,62% га камайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сепсисда оқсил-энергетик етишмовчилиги ва уни коррекцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: болаларда сепсисни эрта аниқлаш учун илк бор замонавий биомаркерлар, клиник мезонлар ва pSOFA шкаласини ўз ичига олган комплекс методика қўлланилиб, терапияни ўз вақтида бошлаш орқали асосий гуруҳда реанимация бўлимида беморларнинг стационарда даволаниш муддати 17,55 % кунга қисқариши исботланганлиги бўйича «Болалардаги сепсис ва оқсил-энергетик етишмовчилигини диагностика қилишга комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 06 мартдаги № 03/210 сонли хулосаси) ва тасдиқланган. Мазкур таклиф Қўқон шаҳар Тез тиббий ёрдам маркази бўйича 17.04.2024 йилдаги № 4 – сонли, 2-чи Болалар шаҳар жаррохлик клиник шифонаси бўйича 08.04.2024 йилдаги № 89-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги № 7/119 – сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: Сепсисни диагностика қилиш ва даволашни яхшилаш болалар ўртасида касалланиш ва ўлим даражасини камайтириб, жамоат саломатлигига ижобий таъсир кўрсатган; иқтисодий самарадорлиги: сепсисни комплекс диагностика қилиш усули реанимацияда беморларнинг қолиш муддатини ва тегишли харажатларни камайтиришга имкон берган. РИТБда беморларнинг қолиш муддати: асосий гуруҳ: 11,93 ± 1,34 кун, киёсий гуруҳ: 14,47 ± 1,57 кун. РИТБда бир кунлик харажат: 214350 сўм. Бир беморга бўлган умумий харажатлар. Асосий гуруҳ: 2556445 сўм. Қиёсий гуруҳ: 3100234 сўм. Иқтисодий самарадорлик: Бир беморга 543789 сўм (17.54%) тежамкорлик. Хулоса: замонавий биомаркерлар, клиник мезонлар ва pSOFA шкаласи асосида болаларда полиорган етишмовчилигини эрта аниқлаш даволаш самарадорлигини ошириши асосланган.
иккинчи илмий янгилик: Сепсисни диагностика қилиш ва даволашда микробиологик мониторинг ёрдамида инфекция қўзғатувчиларини аниқлаш ва антибактериал терапияни мақсадли тўғрилаш орқали агрессив даволаш усулларига эҳтиёжни 48,7% га қисқартирилгани исботланганлиги бўйича «Болалардаги сепсис ва оқсил-энергетик етишмовчилигини диагностика қилишга комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 06 мартдаги № 03/210 сонли хулосаси) ва тасдиқланган. Мазкур таклиф Қўқон шаҳар Тез тиббий ёрдам маркази бўйича 17.04.2024 йилдаги № 4 – сонли, 2-чи Болалар шаҳар жаррохлик клиник шифонаси бўйича 08.04.2024 йилдаги № 89-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги № 7/119 – сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: микробиологик мониторингни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини оширган, болаларда асоратлар хавфини камайтириш ва беморлар ҳолатини яхшилашга ёрдам берган; иқтисодий самарадорлиги: микробиологик мониторинг антибактериал терапияни қўзғатувчига мувофиқлаштириш орқали антибиотик-резистентлик хавфини камайтирган ва агрессив даволаш усулларига эҳтиёжни қисқартирган. Санацион муолажалар сони асосий гуруҳда 4,8 ± 1,49, қиёсий гуруҳда 9,36 ± 1,79. Битта санацион муолажа - 320000 сўм. Асосий гуруҳда харажатлар 1459200 сўмга камайтирилган. Хулоса: микробиологик мониторингни жорий этилиши сепсисни диагностика қилиш ва даволашни яхшилаган, соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланишга ёрдам берган.
учинчи илмий янгилик: сепсис бўлган болаларда оқсил-энергетик етишмовчиликни аниқлаш учун антропометрия ва лаборатория таҳлилларини ўз ичига олган комплекс диагностик усулга асосланиб, нутритив дефицитларни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш орқали клиник натижалар яхшиланиши ҳамда ўлим кўрсаткичи 8,89% га камайиши исботланганлиги бўйича «Болалардаги сепсис ва оқсил-энергетик етишмовчилигини диагностика қилишга комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 06 мартдаги № 03/210 сонли хулосаси) ва тасдиқланган. Мазкур таклиф Қўқон шаҳар Тез тиббий ёрдам маркази бўйича 17.04.2024 йилдаги № 4 – сонли, 2-чи Болалар шаҳар жаррохлик клиник шифонаси бўйича 08.04.2024 йилдаги № 89-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги № 7/119 – сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: ОЭЕни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш беморларнинг тикланиш имкониятини оширишда муҳим аҳамият касб этган, болалар ўлими ва ногиронлигини камайтирган; иқтисодий самарадорлиги: сепсис бўлган болаларда оқсил-энергетик етишмовчиликни аниқлаш учун антропометрия ва лаборатория таҳлилларини ўз ичига олган комплекс диагностик усулга асосланиб, нутритив дефицитларни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш орқали умумий иқтисодий самарадорлик асосий гуруҳда ўлим ҳолатлари назорат гуруҳига нисбатан 4 та (8,89%) га камайгани асосланган. Асосий гуруҳда 45 бемордан 7 та ўлим (15,56%). Назорат гуруҳида 45 бемордан 11 та ўлим (24,44%) кузатилди. Хулоса: методология ОЭЕни аниқ ва ўз вақтида аниқлаш, нутритив қўллаб-қувватлашни оптималлаштириш орқали интенсив терапия сифати ва клиник натижаларини яхшилашга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: сепсис билан беморларни Глутаминли нутритив қўллаб-қувватлаш натижасида сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигини 41,62% га камайганлиги исботланганлиги бўйича «Болалардаги сепсис ва оқсил-энергетик етишмовчилигини диагностика қилишга комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 06 мартдаги № 03/210 сонли хулосаси) ва тасдиқланган. Мазкур таклиф Қўқон шаҳар Тез тиббий ёрдам маркази бўйича 17.04.2024 йилдаги № 4 – сонли, 2-чи Болалар шаҳар жаррохлик клиник шифонаси бўйича 08.04.2024 йилдаги № 89-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги № 7/119 – сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигини қисқартириш, реанимацияда қолиш муддатини камайтириш ва ўлим даражасини пасайтириш орқали жамоат саломатлиги яхшиланган; иқтисодий самарадорлиги: глутамин қўлланилиши билан ишлаб чиқилган нутритив қўллаб-қувватлаш шакли клиник натижаларни яхшилаш, СЎВ давомийлигини камайтириш ва кислородга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали маблағларни тежаш самарадорлигини кўрсатган. Умумий кислород эҳтиёжи: Асосий гуруҳ (4,42 кун) - 346032 литр. Назорат гуруҳи (7,57 кун) - 587088 литр. Кислород тежамкорлиги: 241056 литр (41,06%). Хулоса: глутамин асосидаги нутритив қўллаб-қувватлаш тизими даволаш самарадорлигини оширган, ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаган ва тиббий ёрдам сифатини яхшилаган.